toggle_night_mode
Ҳужжат 14.05.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Меҳмонхона соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Замонавий меҳмонхона хизматлари кўрсатиш учун шароитлар яратиш ва меҳмонхона комплексларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Иловага мувофиқ рўйхат бўйича меҳмонхона комплексларидаги давлат активларини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) инвесторлар томонидан уларни модернизация ва реконструкция қилиш мажбуриятини олган ҳолда оммавий савдоларда сотиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси балансда турган ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда, белгиланган тартибда, объектларни баҳолаш ва оммавий савдоларга қўйишни таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
потенциал, шу жумладан, хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш ва объектларни сотиб олишга жалб этиш бўйича зарур чоралар кўрсинлар;
объектларни сотиш якунларига кўра ҳар бир объектни модернизация ва реконструкция қилиш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқишда кўмаклашсинлар.
4. Давлат мулкларини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича давлат комиссияси (С.Р. Холмурадов) ушбу қарорга иловада кўрсатилган меҳмонхона комплексларидаги давлат активларини, қонунчиликда белгиланган тартибда, инвесторларга сотилишини таъминласин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 августдаги 352-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш тартиби тўғрисида низом.
5. Белгилаб қўйилсинки:
объектларни сотишда сотиб олиш тўловларини тўлашнинг максимал муддати тўловларни тенг улушлар билан ҳар чоракда тўлаган ҳолда 3 йилни ташкил қилади;
«Шаҳрисабз юлдузи» меҳмонхона комплексини сотишдан тушадиган маблағлар имзоланган битимга мувофиқ, «Шаҳрисабз юлдузи» меҳмонхона копмлексини қуриш учун Польша Ҳукумати томонидан ажратилган кредитни қоплашга Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан илгари йўналтирилган суммаларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфида қолдириладиган маблағлар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу банднинг учинчи хатбошига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига тушган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари билан келишган ҳолда фойдаланилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 август,
661-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 661-сон қарорига
ИЛОВА
Давлат активлари оммавий савдоларда сотиладиган меҳмонхона комплекслари
РЎЙХАТИ

Т/р

Объект номи

Жойлашган ўрни

Давлат улуши

Балансда сақловчи

1.

«Шаҳрисабз юлдузи» ДУК

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз ш., Ипак йўли кўчаси, 2

100 %

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

2.

«Оtel Oʼzbekiston» ҚК МЧЖ
(«Ўзбекистон» меҳмонхонаси биносини
бошқариш)

Тошкент ш., Махтумқули кўчаси, 45

80,13 %
(ҚК устав фондидаги улуш)

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2018 й., 09/18/661/1763-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон)