1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.04 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасида лизинг (шунингдек, 03.11.06.04 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИШЛОҚНИ ЛИЗИНГ ШАРТЛАРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Қишлоқ хўжалигини юқори самарали замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги машинасозлигини, шу жумладан етакчи хорижий компаниялар иштирокида ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни шакллантириш, қишлоққа етказиб берилаётган тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан, шу жумладан етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилган тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси (кейинги ўринларда замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси деб аталади) фермер ва ширкат хўжаликларига, машина-трактор паркларига ҳамда «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига (кейинги ўринларда лизинг олувчилар деб аталади) қуйидаги шартларда лизингга бериш йўли билан етказиб берилади:
замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи (2013 йилдан бошлаб — камида 15 фоизи, 2015 йилдан бошлаб эса — камида 20 фоизи) аванс сифатида лизинг олувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади;
замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 85 фоизи (2013 йилдан бошлаб — 85 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб эса — 80 фоизигача) «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади) қарз асосида берадиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
лизинг олувчиларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан берилган буюртмаларини умумлаштириш;
Жамғарманинг кафолат хатлари билан тасдиқланган молиявий манбалар асосида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари томонидан етказиб бериш юзасидан буюртмаларни жойлаштириш;
жойлаштирилган буюртмаларга мувофиқ ишлаб чиқариладиган ва етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаси учун ўз вақтида аванслар тўлаш ва узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш;
лизинг шартномалари тузиш ва, ҳам янги техникани, ҳам белгиланган тартибда талаб қилиб олинган илгари лизинг олувчиларга лизингга берилган қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга бериш;
лизинг шартномалари бўйича тўловларнинг ўз вақтида ундирилишини ва уларнинг тегишли қисми Жамғармага ўтказилишини таъминлаш;
лизинг тўловлари тўғри ҳисоблаб ёзилишини ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ улар юзасидан ҳисоб-китоблар ва ҳисобот юритилишини таъминлаш.
(2-банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарорига асосан иккинчи — еттинчи хатбошига алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
«Агробанк» АТБ компаниянинг барча ҳисоб-китобларига молиявий хизмат кўрсатиш, лизинг олувчилар билан тузилган лизинг шартномалари бўйича, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари билан тузилган етказиб бериш шартномалари бўйича тўловлар ва ўзаро молиявий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилиши устидан назорат қилиш вазифаларини бажарувчи молия агенти этиб;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Жамғармага ҳар йили, 1 октябрдан бошлаб ва унинг келгуси йилга даромадлари ва харажатлари баланси тасдиқлангунгача бўлган даврда, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторларига аванс бериш учун «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси буюртманомалари бўйича маблағлар ажратишга рухсат этилсин. Аванс бериш ҳар ойлик улушлар билан, олди-сотди шартномасида кўрсатилган етказиб бериш муддатидан 3 ойдан кечикмай, ушбу шартномада келгуси йилда етказиб бериш назарда тутилган ҳажмлар ва етказиб бериш муддатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг)]
лизинг олувчиларга техникани фақат лизингнинг бутун даври учун олинаётган техника бўйича мулкий таваккалчиликлар суғурта полиси мавжуд бўлгандагина беришни;
фермер хўжаликлари учун лизинг муддати — 10 йил, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари учун — 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар учун — 7 йил;
(5-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 декабрдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 517-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг)]
лизингга олинган қишлоқ хўжалиги техникасининг бузилишида айбдор бўлган лизинг олувчилар белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган даражада жавоб берадилар;
лизинг тўловлари тўғри ҳисоблаб ёзилиши ҳамда тўланишини, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарорига асосан учинчи-тўртинчи хатбошига алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.10.00 (Кучини йукотган) Солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий шартлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
7. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси умумдавлат ва маҳаллий солиқларни тўлашдан беш йил муддатга озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар қишлоққа қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб беришни маблағ билан таъминлаш манбаларини тўлдиришга мақсадли йўналтирилсин.
8. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси билан биргаликда икки ой муддатда барча вилоятлар марказларида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси филиаллари очилишини таъминласин.
9. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси ижро этувчи аппаратининг 2-иловага мувофиқ тузилмасига ва унинг ходимлари чекланган сонининг (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 20 кишидан иборат бўлишига розилик берилсин.
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси бошқаруви раиси мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга, раис ўринбосари вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.04 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасида лизинг (шунингдек, 03.11.06.04 га қаранг)]
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси аппаратини жойлаштириш масаласини бир ой муддатда ҳал этсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.
11. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари билан биргаликда холдинг компания корхоналарини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирларини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин. Мазкур чора-тадбирлар:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
турар жой ва ижтимоий соҳанинг бошқа объектлари «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси корхоналари балансидан маҳаллий ҳокимият органларига берилишини;
фойдаланилмаётган асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар сотилиши ёки консервация қилинишини ўз ичига олади.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 28 апрелдаги 172-сон қарорининг 1 ва 2-бандларидаги «2000 йилда» сўзлари «2000—2005 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 486-сон қарорига 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Мазкур Тартиб республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари (кейинги ўринларда ишлаб чиқарувчи корхоналар деб аталади) томонидан ишлаб чиқарилган тракторлар ва ўрим-йиғим техникасини (кейинги ўринларда замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси деб аталади) лизингга олиш механизмини белгилаб беради.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Қишлоқ хўжалигининг техникага бўлган эҳтиёжи прогнозидан келиб чиқиб «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси ва «Агробанк» АТБ ҳар йили 10 августдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — «Жамғарма» деб аталади) замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилишининг, шунингдек лизинг олувчилар томонидан тўлов тўланишининг прогноз ҳажмларини ҳисобга олувчи келгуси йил учун (ойларга бўлган ҳолда) Жамғарма маблағларига бўлган эҳтиёж прогнозини тақдим этадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
3. Ишлаб чиқариладиган ва расмий дистрибьютерлар орқали сотиладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасига ҳақ тўлаш учун маблағларга бўлган эҳтиёж прогнози асосида Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда келгуси йилга Жамғарма маблағларини тўлдириш учун зарур бўлган ресурсларни ва уларнинг манбаларини белгилайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
4. Маблағ билан таъминлашнинг мавжуд манбаларини ҳисобга олган ҳолда Жамғарма «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясига лизинг операцияларини ўтказиш учун келгуси даврга ажратиладиган ресурслар ҳажми учун кафолат хатлари тақдим этади.
5. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси, Жамғарманинг кафолат хатлари билан тасдиқланган манбалар асосида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришга ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьютерлари томонидан етказиб беришга буюртманомаларни жойлаштиради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
6. Буюртмага мувофиқ «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси ҳар йили 1 октябргача кейинги йилда сотиб олиш мақсадида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришга, унинг ҳақини тўлаш ва етказиб бериш муддатларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьютерлари билан олди-сотди шартномалари тузади (шартномавий компания).
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Жамғарма билан молиявий ресурслар ажратиш учун шартнома тузади. Бунда лизинг бўйича даромад фоизи миқдори, шунингдек, лизинг олувчилар томонидан тўланадиган лизинг тўловларидан ушлаб қолинадиган компания ва банк хизматлари учун тўловлар миқдори келишиб олинади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
8. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси ўзининг минтақавий филиаллари орқали лизинг олувчилар билан замонавий қишлоқ хўжалиги техникасининг лизинг шартномаларини тузади. Ҳар бир шартномага лизинг тўловлари жадвали (лизинг объекти қийматини ва лизинг олувчининг даромад фоизини қоплаш) илова қилинади. Бунда шартноманинг бир асл нусхаси «Агробанк» АТБга жўнатилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
10. Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси аванс тўловини тўлаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг расмий дисрибьютерларига шартномада кўрсатилган етказиб бериш муддатидан уч ойдан кечикмай Жамғармага лизинг олувчи томонидан «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясига 15 фоиз (2013 йилдан бошлаб — камида 15, 2015 йилдан бошлаб эса — камида 20 фоиз) миқдорида аванс тўланиши шарти билан етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизигача (2013 йилдан бошлаб — 35 фоизигача, 2004 йилдан бошлаб — 40 фоизигача, 2016 йилдан бошлаб эса – 50 фоизигача) пул маблағлари ажратишга буюртманомаларни тақдим этади. Ушбу буюртманомалар асосида Жамғарма уч банк куни мобайнида пул маблағларини келгуси давр учун «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясининг «Агробанк» АТБдаги Жамғарма маблағлари билан операциялар ўтказиш учун мўлжалланган махсус ҳисоб рақами (кейинги ўринларда «Операция ҳисоб рақами» дейилади)га ўтказади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
11. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси шартномада кўрсатилган етказиб бериш муддатидан уч ойдан кеч бўлмаган муддатда навбатдаги йил чорагида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 30 фоизи (2013 йилдан бошлаб — камида 50, 2014 йилдан бошлаб — камида 55, 2015 йилдан бошлаб — камида 60%, 2016 йилдан бошлаб — камида 70 фоизи) миқдорида ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг расмий дистрибьютерларига операция ҳисоб рақамидан аванс тўлови тўлайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
12. Ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси томонидан лизингга расмийлаштирилгандан кейин шартнома шартларига мувофиқ ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьютерлари томонидан лизинг олувчиларга тўғридан-тўғри етказиб берилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
16. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси ҳар бир календарь чораги тугагандан кейин кечи билан 20 кунда Жамғармага ўтган чоракдаги Операция ҳисоб рақамидаги пул маблағлари айланиши тўғрисидаги «Агробанк» АТБ томонидан тасдиқланган ҳисоботни тақдим этади.