1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.04 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасида лизинг (шунингдек, 03.11.06.04 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИШЛОҚНИ ЛИЗИНГ ШАРТЛАРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Қишлоқ хўжалигини юқори самарали замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги машинасозлигини, шу жумладан етакчи хорижий компаниялар иштирокида ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни шакллантириш, қишлоққа етказиб берилаётган тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, 2001—2014 йиллар мобайнида, эксперимент тариқасида, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси корхоналари томонидан, шу жумладан етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси (тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси) машина-трактор паркларига, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар)га ва фермер хўжаликларига уларни қуйидаги шартларда лизингга бериш йўли билан етказиб берилади.
тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси қийматининг 15 фоизи аванс сифатида машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва фермер хўжаликлари томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади;
тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси қийматининг 85 фоизи «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб юритилади) қарз асосида берадиган маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 18 июндаги 123-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 25-26-сон, 262-модда)
«Ўзагромашсервис» уюшмаси машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва фермер хўжаликларининг «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси корхоналарида ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан берилган буюртмаларини умумлаштириш;
Жамғарманинг кафолат хатлари билан тасдиқланган молиявий манбалар асосида «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси корхоналарида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш юзасидан буюртмаларни жойлаштириш;
«Пахта-банк» компаниянинг барча ҳисоб-китобларига молиявий хизмат кўрсатиш, лизинг олувчилар билан тузилган лизинг шартномалари бўйича, қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан тузилган етказиб бериш шартномалари бўйича тўловлар ва ўзаро молиявий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилиши устидан назорат қилиш вазифаларини бажарувчи молия агенти этиб;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг)]
лизинг олувчиларга техникани фақат лизингнинг бутун даври учун олинаётган техника бўйича мулкий таваккалчиликлар суғурта полиси мавжуд бўлгандагина беришни;
лизинг компания даромади (маржаси)нинг имтиёзли ставкаси Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан юқори бўлмаслигини;
фермер хўжаликлари учун лизинг муддати — 10 йил, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари учун — 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар учун — 7 йил;
(5-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 декабрдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 517-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг)]
лизингга олинган қишлоқ хўжалиги техникасининг бузилишида айбдор бўлган лизинг олувчилар белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган даражада жавоб берадилар;
машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмаси, муқобил машина-трактор парки, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати), фермер хўжалиги томонидан жадвалда назарда тутилган лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда «Пахта-банк» лизинг эгасининг ҳисоб рақамига сўзсиз бажарилиши керак бўлган тўлов талабномалари қўяди.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.10.00 (Кучини йукотган) Солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий шартлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
7. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси умумдавлат ва маҳаллий солиқларни тўлашдан беш йил муддатга озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар қишлоққа қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб беришни маблағ билан таъминлаш манбаларини тўлдиришга мақсадли йўналтирилсин.
8. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси билан биргаликда икки ой муддатда барча вилоятлар марказларида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси филиаллари очилишини таъминласин.
9. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси ижро этувчи аппаратининг 2-иловага мувофиқ тузилмасига ва унинг ходимлари чекланган сонининг (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 20 кишидан иборат бўлишига розилик берилсин.
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси бошқаруви раиси мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга, раис ўринбосари вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.04 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасида лизинг (шунингдек, 03.11.06.04 га қаранг)]
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси аппаратини жойлаштириш масаласини бир ой муддатда ҳал этсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.
11. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари билан биргаликда холдинг компания корхоналарини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирларини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин. Мазкур чора-тадбирлар:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
турар жой ва ижтимоий соҳанинг бошқа объектлари «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси корхоналари балансидан маҳаллий ҳокимият органларига берилишини;
фойдаланилмаётган асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар сотилиши ёки консервация қилинишини ўз ичига олади.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 28 апрелдаги 172-сон қарорининг 1 ва 2-бандларидаги «2000 йилда» сўзлари «2000—2005 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 486-сон қарорига 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Мазкур Тартиб «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси (тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси)ни лизингга олиш механизмини белгилаб беради.
2. Ҳар йили, 1 октябрдан кечиктирмасдан, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси «Ўзагромашсервис» уюшмаси машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар) ва фермер хўжаликларидан тушган буюртманомалар асосида қишлоқ хўжалигининг лизинг бўйича етказиб бериладиган техникага бўлган эҳтиёжи прогнозини шакллантиради.
Қишлоқ хўжалигининг техникага бўлган эҳтиёжи прогнозидан келиб чиқиб «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси ва «Пахта-банк» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» дейилади)га тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси ишлаб чиқариш, шунингдек, лизинг олувчилар томонидан тўловларни амалга оширишнинг прогноз ҳажмларини ҳисобга олувчи келгуси йил учун (чоракларга бўлган ҳолда) Жамғарма маблағларига бўлган эҳтиёж прогнозини тақдим этадилар.
3. Ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникасига ҳақ тўлаш учун маблағларга бўлган эҳтиёж прогнози асосида Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда келгуси йилга Жамғарма маблағларини тўлдириш учун зарур бўлган ресурсларни ва уларнинг манбаларини белгилайди.
4. Маблағ билан таъминлашнинг мавжуд манбаларини ҳисобга олган ҳолда Жамғарма «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясига лизинг операцияларини ўтказиш учун келгуси даврга ажратиладиган ресурслар ҳажми учун кафолат хатлари тақдим этади.
6. Буюртмага мувофиқ «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси ишлаб чиқарувчи корхоналар билан тракторлар ва ўрим-йиғим техникасини етказиб бериш юзасидан шартномалар тузади.
Жамғарма билан молиявий ресурслар ажратиш учун шартнома тузади. Бунда лизинг бўйича даромад (маржа) миқдори, шунингдек, лизинг олувчилар томонидан тўланадиган лизинг тўловларидан ушлаб қолинадиган компания хизматлари учун тўловлар миқдори келишиб олинади;
8. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси ўзининг минтақавий филиаллари орқали машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар) ва фермер хўжаликлари билан тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси лизинги шартномаларини тузади. Ҳар бир шартномага лизинг тўловлари жадвали (лизинг бўйича фоизлар қўшилган асосий сумма) илова қилинади. Бунда шартноманинг бир асл нусхаси «Пахта-банк»ка жўнатилади.
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясига техника қийматининг қолган 85 фоизини ва фоизларни лизинг муддати мобайнида (фермер хўжаликлари — 10 йил мобайнида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари — 10 йилгача муддатда, қолган лизинг олувчилар — 7 йил мобайнида) тўлайдилар.
(9-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 декабрдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 517-модда)
10. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси пул маблағлари ажратиш учун Жамғармага буюртманомалар тақдим этади. Ушбу буюртманомалар асосида Жамғарма уч банк куни мобайнида пул маблағларини келгуси давр учун «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясининг «Пахта-банк»даги Жамғарма маблағлари билан операциялар ўтказиш учун мўлжалланган махсус ҳисоб рақами (кейинги ўринларда «Операция ҳисоб рақами» дейилади)га ўтказади.
11. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси «Пахта-банк»да очилган ва Жамғарма маблағлари билан операциялар ўтказиш учун мўлжалланган Операция ҳисоб рақамидан қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқарувчи заводга навбатдаги чорак учун жойлаштирилган буюртма умумий ҳажмининг 30 фоизи миқдорида (тегишли чорак бошланишидан камида 30 календарь кун олдин) аванс беради.
16. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси ҳар бир календарь чораги тугагандан кейин кечи билан 20 кунда Жамғармага ўтган чоракдаги Операция ҳисоб рақамидаги пул маблағлари айланиши тўғрисидаги «Пахта-банк» томонидан тасдиқланган ҳисоботни тақдим этади.
17. Лизинг олувчилар томонидан жадвалда назарда тутилган лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, «Пахта-банк» лизинг олувчининг банкдаги ҳисоб рақамига сўзсиз бажарилиши керак бўлган тўлов талабномасини қўяди. Лизинг олувчилардан тўлов талабномаси бўйича ундирилган пул маблағлари Операция ҳисоб рақамига ўтказилади.
18. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси, «Пахта-банк» ва улар бўлинмаларининг раҳбарлари Жамғарма маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги ва ҳисоб-китоблар тартиби бузилганлиги учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.