Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«рақамли банк — инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси. Рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартиб қоидаларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади;»;
2. 19-банднинг
еттинчи хатбошисидаги «соф фойда ва дивидендларни» деган сўзлар «соф фойдани» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3.
28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Банкнинг раҳбар ходимларига қуйидагилар киради:
банк кенгашининг раиси ва аъзолари;
бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари;
бош банкнинг бош бухгалтери;
банк филиалларининг раҳбарлари ҳамда уларнинг бош бухгалтерлари.
Ушбу бандда келтирилган шахсларга нисбатан (банк кенгаши раиси ва аъзоларидан ташқари) Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларига (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) мувофиқ малака талаблари белгиланади.».
4.
29-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
5.
40-банддаги «ва банкнинг» деган сўзлар «, банк ва рақамли банкларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6.
66 ва
75-бандлардаги «Лицензиялаш департаменти» деган сўзлар «Марказий банк» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7.
67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«67. Тақдим этилган ҳужжатлар тўплами тўлиқ жамланса ва мазкур Низом талабларига мувофиқ келса, Банк назорати қўмитасига банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги масала киритилади, акс ҳолда ҳужжатлар тўплами қайтариш сабаби ва қанча муддат ичида ҳужжатларни такроран тақдим этиш мумкинлиги кўрсатилган дастлабки рухсатни беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда қайтарилади.».