1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини биометрик паспортлар билан изчил таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини алмаштириш ва олишда, шунингдек чет элдан нобиометрик паспортлар бўйича қайтишда фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари]
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган намунадаги паспортининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
республика ҳудудида — 2019 йил 31 декабргача;
чет давлат ҳудудида — унинг амал қилиш муддати тугагунига қадар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.01.00 Чегара режими (шунингдек, 01.04.02.00 ва 16.02.04.00 ларга қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари]
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган намунадаги паспорти хорижий давлат ҳудудида турган фуқаролар учун унинг амал қилиш муддати тугагунига қадар республика ҳудудига кириш учун ҳақиқий ҳисобланади.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият (ҳокимликлар) функция ва вазифалари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари]
республика аҳолисини Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик намунадаги паспортини биометрик паспортга алмаштиришга тизимли равишда жалб этиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланган ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
биометрик паспортга эга бўлмаган аҳолининг кам таъминланган қатламларини паспортлаштириш учун тегишли ташкилий чораларни кўриш таъминласин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот]
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига мазкур қарор қоидаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик намунадаги паспортининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги тўғрисида хорижий мамлакатларнинг ваколатли органларини белгиланган тартибда хабардор қилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази белгиланган тартибда тақдим этиш:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари]
биометрик паспортларни режали қабул қилиш, персоналлаштириш ва ўз вақтида беришни ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.06.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш ва тизимлаштириш]
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг 16 ёшга тўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 июлдаги 200-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 63-модда) 2-бандидаги «2018 йил 30 июнда» сўзлари «2019 йил 31 декабрда» сўзлари билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини биометрик паспортлар билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 14 декабрдаги 361-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Н.С. Тўрахўжаев зиммасига юклансин.