1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5484-сон Фармонини ижро этиш мақсадида:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.01.00.00 Лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш бўйича қарорлар]
«Ўзатом» агентлиги директори Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
1.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.01.00.00 Лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш бўйича қарорлар]
«Ўзатом» агентлиги директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
«Ўзатом» агентлиги директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазирга, директор ўринбосарлари — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
зарур ҳолларда, «Ўзатом» агентлигининг ташкилий тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
«Ўзатом» агентлигига юкланган вазифаларни бажариш доирасида юқори малакали хорижий мутахассисларни раҳбарлик лавозимларига ва консультантлар сифатида жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
икки ой муддатда «Ўзатом» агентлигини унга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур назарий билимларга ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
«Ўзатом» агентлигининг ушбу қарорни амалга ошириш доирасидаги харажатлари учун Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратсин ҳамда 2019 йилдан бошлаб ҳар йилда зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети харажатлари сметасига ушбу қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритсин;
«Ўзатом» агентлигига зарур хизмат автотранспорт воситалари харид қилиш учун пул маблағлари ажратилишини ҳамда 6 та енгил хизмат автомобилларини сақлаш учун лимит белгиланишини таъминласин;
«Ўзатом» агентлигига асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ моддий-техник базасини шакллантириш учун зарур асбоб-ускуналар ва ахборот-коммуникация технологияларини сотиб олиш ҳамда маъмурий биноларни таъмирлаш учун маблағлар ажратилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантириладиган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг бюджетдан ташқари Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
(6-банднинг иккини хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
халқаро молиявий ва бошқа институтларнинг, хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
7. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
атом энергетикаси объектларини, шу жумладан ташқи инфратузилма ва турар жойларни қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлаш билан боғлиқ «Ўзатом» агентлигининг вазифаларини самарали амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
«Ўзатом» агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш, хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, шунингдек, хорижий хизмат сафарлари харажатларини қоплаш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
«Ўзатом» агентлиги ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
ахборот технологияларини жорий этиш ва модернизациялаш, «Ўзатом» агентлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
«Ўзатом» агентлигининг қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолияти билан боғлиқ бошқа тадбирлар учун фойдаланилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг бюджетдан ташқари Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўзатом» агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигини жойлаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси «Ўзатом» агентлигини ҳар чораклик ва йиллик статистика бюллетенлари мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзатом» агентлигини зарур алоқа, жумладан ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзатом» агентлиги, Фанлар академияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ҳамда «Ўзатом» агентлиги директори зиммасига юклансин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2018 й., 07/18/3870/1545-сон; 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)