ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўртоқ А.Муталов давлат тили ҳақидаги
Қонунни амалга ошириш бўйича Республика комиссиясининг раиси этиб тасдиқлансин. Ўртоқ Ш.Мирсаидов давлат тили ҳақидаги Қонунни амалга ошириш бўйича Республика комиссиясининг раиси вазифасидан озод этилсин.
2. Қуйидаги ўртоқлар давлат тили ҳақидаги
Қонунни амалга ошириш бўйича Республика комиссиясининг аъзолари этиб тасдиқлансин:
Жамол Камол — Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби;
А.Ж. Жабборов — Вазирлар Маҳкамаси давлат тилининг жорий этилишини мувофиқлаштириш шуъбасининг мудири;
Т.М. Мирзаев — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Адабиёт институти директори;
Н.Маҳмудов — Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти ўзбек филологияси факультетининг декани, профессор.