Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 568-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 6-банднинг
бешинчи хатбошиси «Юридик фанлар» деган сўзлардан кейин «ва исломшунослик фанлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 7-банднинг
учинчи хатбошиси «юридик фанлар» деган сўзлардан кейин «ва исломшунослик фанлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 5-илованинг
10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган.
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича
КЕЛИШИШ ВАРАҚАСИ