Нотариал ҳаракатлар ва ФҲДЁ органлари хизматлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив хизматларни жорий этишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат божлари, герб йиғими ҳамда нотариуслар ва ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар учун тўловларни амалга оширишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва адлия органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш ҳамда тижорат банклари махсус кассалари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкининг:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб;
2.18.00.00.00 ПРОКУРАТУРА. АДВОКАТУРА. НОТАРИАТ. ЮРИДИК ХИЗМАТ. АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ / 18.03.00.00 Нотариал фаолият / 18.03.06.00 Нотариал фаолият ва уни амалга ошириш қоидалари]
нотариал хизматлар ва ФҲДЁ органлари хизматлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив ахборот-коммуникация воситаларидан, жумладан, банкомат, терминал, инфокиоска ва мобил иловаларни жорий қилиш ҳамда улардан кенг фойдаланиш;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.04.00 Давлат божини тўлаш тартиби;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.09.00 Банклар томонидан бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга хизмат кўрсатилиши]
нотариуслар ва ФҲДЁ органлари ундирадиган ҳамда тижорат банкларининг нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари бинолари ва хоналарида очилган махсус кассалари ўрнатилган банкомат, терминал ва инфокиоскалари орқали тушаётган давлат божи тўловлари қонунчиликка мувофиқ тақсимлангунга қадар улар суммасининг бир фоизи миқдорида тижорат банклари мукофот олиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулк ижараси. Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
2. Нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлар биносида махсус кассалар ва тўлов пунктлари очилганлиги учун тижорат банклари ва тўлов пунктлари агентлик тармоқлари ижара тўлови, коммунал ва эксплуатацион хизматлар тўловларидан озод қилинсин, коммунал ва эксплуатацион хизматлар харажатлари кейинчалик адлия органлари ва маҳаллий давлат хокимияти органлари маблағлари ҳисобига қоплансин.
3. Тижорат банкларига:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари бинолари ва хоналарида очилган махсус кассалар иш режимини тегишли равишда нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари иш режими билан мувофиқлаштириш, шунингдек, уларни банк пластик карталаридан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозлаш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет жаҳон ахборот тармоғи]
нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари бинолари ва хоналарида очилган махсус кассаларнинг юқори тезликдаги жаҳон Интернет тармоғига уланишини таъминлаш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 16 июль,
540-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/540/1520-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)