Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси БОШЛИҒИНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 6 мартдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2871, 2017 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 211-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг
17-бандидаги «2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 69-бандига» деган сўзлар «2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 75-бандига»деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.