toggle_night_mode
Ҳужжат 16.07.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 39-сон, 490-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 июль,
532-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июлдаги 532-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. 42, 43-бандлардаги, 44-банднинг саккизинчи хатбошидаги, 46-банднинг биринчи хатбошидаги ва 48-банддаги «психоневрология» сўзидан кейин «, наркология» сўзи қўшилсин.
а) биринчи хатбошидаги «психоневрология» сўзидан кейин «, наркология» сўзи қўшилсин;
б) учинчи хатбошидаги «шифокор-психиатр» сўзларидан кейин «(шифокор-нарколог)» сўзлари қўшилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/532/1507-сон)