Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли «Сув хўжалиги соҳасида бозор механизмларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, дарёлар, сойлар, жилғалар ва кўллар муҳофаза ҳудудларини ва ўзанларини (кейинги ўринларда дарё ўзани деб юритилади) тозалаш бўйича ишларни самарали ташкиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан норуда фойдали қазилмалар мавжуд жойларда ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан ўзанларни тозалаш ишлари жараёнида ноқонуний тарзда қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари давом этмоқда.
Шу ўринда, тадбиркорлик субъектларига бундай ишларни амалга ошириш имкониятини бекор қилинганлиги уларнинг мавжуд техника ва жиҳозларининг ишламай туриб қолишига ва ички бозорда қум-шағал материалларининг нархи кескин ошиб кетишини юзага келтирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сел, тошқин ва ер кўчкиси хавфи бўлган ҳудудларда қирғоқни мустаҳкамлаш, ҳимоя қилиш ва тиклаш ишлари бўйича Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасига дарёлар ва сойлар ўзанларини тозалаш ишларининг юклатилиши тўпланиб қолган ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун етарли бўлмаяпти.
(муқаддиманинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2025 й., 06/25/185/0956-сон)
Фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, бу соҳада давлат-хусусий ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек, ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3286-сон қарори асосида:
дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сел, тошқин ва ер кўчкиси хавфи бўлган ҳудудларда қирғоқни мустаҳкамлаш, ҳимоя қилиш ва тиклаш ишлари бўйича Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси томонидан амалга оширилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2025 й., 06/25/185/0956-сон)
ушбу ишларга тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, кор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) қарори асосида бошқа ташкилотлар ҳам жалб этилиши мумкин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2022 й., 07/22/426/1026-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
3. «Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасасининг (кейинги ўринларда — «Хавфсиз дарё бошқармаси» ДМ) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларини олиб бориш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, улар бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш;
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ходимлари билан биргаликда доимий равишда жойларга чиққан ҳолда шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материаллари ҳажмининг ҳисобини юритиш;
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини тасдиқлаш учун Комиссияга киритиш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
4. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
тўпланиб қолган қум-шағал материалларидан тозаланиши лозим бўлган дарё ўзанларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижалари бўйича шакллантирилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
Комиссия томонидан тасдиқланадиган рўйхатдаги майдонларда дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш «Хавфсиз дарё бошқармаси» ДМ томонидан «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали ўтказиладиган танлов йўли билан амалга оширилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
дарё ўзанларини тозалашда фақат, қирғоқлар ювилишига ҳамда яқин ҳудудларни сув босишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ва сув оқимларига тўсқинлик қилаётган ўзанда йиғилиб қолган қум-шағал материаллари ҳажмини қазиб олинишига рухсат этилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари мавсумий тарзда, ер участкаларини ажратмаган холда амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи реализация қилинган участкаларда шартномага мувофиқ дарё ўзанларини тозалаш ишлари сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишига «Хавфсиз дарё бошқармаси» ДМ масъулдир.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
5. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги «Хавфсиз дарё бошқармаси» ДМнинг муассиси ҳисобланади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
«Хавфсиз дарё бошқармаси» ДМ бошлиғи ҳамда унинг ўринбосари экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади, мақоми бўйича тегишинча Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги марказий аппаратининг бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарига тенглаштирилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
етарли даражадаги билим ва иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган ҳолда штатлар жадвалига ўзгартириш киритиш ва иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда юридик шахс мақомисиз, 4 нафардан ортиқ бўлмаган штат бирлиги билан ҳудудий бўлинмаларни ташкил этиш.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
тадбиркорлик субъектлари томонидан «Хавфсиз дарё бошқармаси» ДМга дарё ўзанларини тозалаш натижасида олинган қум-шағал материалларининг ҳар бир куб метри учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларига шартнома тузилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи ва республиканинг бошқа ҳудудлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги тўловлар.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларни дарё ўзанларини тозалаш ишларига жалб қилиш, шу жумладан, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, давлат экологик экспертизаси хулосаларини олиш билан боғлиқ харажатларга йўналтирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
«Хавфсиз дарё» ДУК Уставини, ташкилий-штат тузилмасини, штат жадвалини, харажатлар сметасини тасдиқласин ва унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
«Хавфсиз дарё» ДУКни хизмат хоналари, мебель, компьютерлар, алоқа, шунингдек, заруриятга кўра транспорт воситалари билан таъминласин;
«Хавфсиз дарё» ДУК фаолиятини самарали ташкил этишни юқори хамда профессионал даражада таъминлай оладиган малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.
11. Комиссия тўпланиб қолган қум-шағал материалларидан тозаланиши зарур бўлган дарёлар ва сойлар участкалари рўйхатини тасдиқлагач, уларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминласин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон)
12. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги дарёлар ўзанларининг тозаланиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда мазкур ишлар натижасида олинган қум-шағал материаллари ҳисобга олиниши устидан қатъий назоратни ўрнатсин, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун қум ва шағалнинг ўрнини босадиган мавжуд муқобил қурилиш тош қазилма жойларини тақдим қилиш бўйича зарур шароитлар яратсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
13. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари дарёларнинг ҳимоя зоналари, ўзанлари, кўллар, сув омборлари, каналлар, зовурлар, ва бошқа сув объектларини тозалаш ҳамда уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларида иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмак кўрсатсин.
14. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппаратининг янгиланган штат жадвалини тасдиқласин;
б) 2018 йил якунлари бўйича, кейинчалик заруратга қараб, «Хавфсиз дарё» ДУКнинг фаолиятини ва дарё ўзанларини тозалаш ишларини самарадорлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.
(14-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
в) икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
«E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси орқали тадбиркорлик субъектларини дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига жалб қилиш тартибини тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини;
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчиси Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 июль,
ПҚ-3841-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2018 й., 07/18/3841/1486-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2022 й., 07/22/426/1026-сон; 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон; 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон; 21.10.2025 й., 06/25/185/0956-сон)