1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАРКИБИДА СИМОБ МОДДАСИ БЎЛГАН ЛАМПАЛАР ВА ПРИБОРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ ФОЙДАЛИ РАВИШДА ИШЛАТИШ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида» 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотлардан сўзсиз фойдаланилишини таъминлаш ва атроф муҳитни симоб билан ифлосланишдан ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.11.00 Атроф муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофаза қилиш]
1. Вазирликлар, идоралар, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга ишлатиб бўлинган ва брак қилинган таркибида симоб моддаси бўлган лампалар, приборлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни фойдали равишда ишлатиш ёки зарарсизлантириш (демеркурлаштириш) учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тегишли рухсатномаларига эга бўлган корхоналар ва ташкилотларга топшириш мажбурияти юклансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.01.00 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.06.00 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш учун рухсатномалар бериш тартиби. Лицензиялар]
2. Вазирликлар, идоралар, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тегишли рухсатномасисиз фойдали равишда ишлатиш ёки зарарсизлантириш қатъий тақиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.04.00 Асосий (Конституциявий) ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.04.01 Мулкка эга бўлиш ҳуқуқи]
3. Белгилансинки, таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни фойдали равишда ишлатиш ёки зарарсизлантириш билан боғлиқ ишларга вазирликлар, идоралар, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда юридик ва жисмоний шахсларнинг таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотлардан фойдаланишига доир зарур меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
юридик шахслар томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатнома олинмасдан, таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотлар мустақил фойдали равишда ишлатилиши ёки зарарсизлантирилишига йўл қўйилмаслиги;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.01 Кўчар ва кўчмас мол-мулк]
вазирликлар, идоралар, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши;
ҳокимият ҳудудий органлари ва фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда аҳоли томонидан таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни топшириш қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтирсинлар.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» республика жамғармаси аҳолидан таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни тўплашни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси тизими корхоналарига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни таъминласинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 октябрдаги 395-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 23 октябрь,
405-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 8-сон, 126-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)