1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚЎШМА КОРХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИШГА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Республика минтақаларида экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришларни ташкил этишга хорижий инвестицияларнинг жалб қилинишини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2001—2005 йилларда республика минтақаларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари 1-иловага* (1-1 — 1-14-сон) мувофиқ маъқуллансин.
2. Минтақаларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича 2-иловага* мувофиқ таркибда идоралараро ишчи гуруҳи тузилсин.
* 2-илова берилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари икки ҳафта муддатда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, «Ўзбекинвест» ва «Ўзинвестлойиҳа» компанияларининг ҳудудий бўлинмалари иштирокидаги доимий ишловчи ишчи гуруҳларини ташкил этсинлар.
Идоралараро ишчи гуруҳи ҳудудий ишчи гуруҳлари билан биргаликда республика минтақаларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича 1-иловада келтирилган таклифларнинг доимий мониторингини ўрнатсин ва уларнинг амалга оширилишини ҳар чоракда кўриб борсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
3. Қишлоқ жойларида янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб чиқаришни бошлаган вақтдан бошлаб уч йил муддатга даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсин.
Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган қўшма корхоналар учун кўрсатилган муддат тугагандан кейинги икки йил давомида даромад (фойда) солиғи ставкаси амалдаги ставканинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг буюртмалари бўйича қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар беришни ва уларни узайтириб беришни, шунингдек, вақтинчалик рўйхатга олишни ва вақтинчалик рўйхатда туришни узайтириб беришни таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.