ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
СССР Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тугатилганлиги муносабати билан унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналари ва ташкилотларининг ҳамда уларнинг нормал фаолият кўрсатиши заруриятидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ихтиёрига берилсин:
«Спортлото» зонал корхонаси;
спорт қайиқлари экспериментал заводи, Самарқанд шаҳри;
ностандарт анжомлар ва жиҳозлар тажриба-экспериментал заводи, Қўқон шаҳри;
эшкакли қайиқда сузиш спорти бўйича бош спорт базаси, Самарқанд шаҳри.
Қабул қилиб олиш-топшириш белгиланган тартибда амалга оширилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзглавлегснабсбит» корхоналарнинг бир маромда ишлаши учун моддий-техника таъминоти масалаларини белгиланган тартибда кўриб чиқсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасига берилган корхоналар ва ташкилотларга раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилсин.