Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3727-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари 1 — 11-иловаларга мувофиқ;
давлат архивлари ва узоқ муддат узлуксиз хизмати учун ҳар ойлик тақдирлаш пули белгиланадиган давлат архивлари ходимлари лавозимлари рўйхати 12-иловага мувофиқ;
Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 13-иловага мувофиқ тасдиқласин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ушбу қарорга 1 — 11-иловаларда қайд этилмаган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ҳамда шартларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда:
давлат архивларининг янгиланган намунавий штатларини;
Давлат архивларини меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
бир ой муддатда — Давлат маданият муассасаларининг ижодий (артист) ходимлари ва мутахассисларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни;
икки ой муддатда — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Давлат архивларини меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
давлат маданият муассасаларининг ижодий (артист) ходимлари ва мутахассисларини уч ой муддатда аттестациядан ўтказсин ҳамда уларга фаолият натижаларини баҳолаш асосида малака тоифалари берилишини таъминласин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига14-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига 1-илованинг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига 13-ИЛОВА
Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тартиби ва шартларини белгилайди.
ушбу қарорга 1 — 11-иловаларда* қайд этилмаган давлат маданият муассасаларининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун татбиқ этилмайди, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ушбу муассасаларга меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича берилган гуруҳ ҳисобга олинган ҳолда Ягона тариф сеткаси бўйича белгиланади.
театрлар, театр-студиялар, цирклар, саройлар, концерт ташкилотлари, шу жумладан, мусиқали ва рақс жамоалари;
музейлар, музей қўриқхоналар, уй музейлар, давлат тарих ва маданият музейлари, картина ва фотогалереялар, кўргазма фаолияти билан шуғулланадиган ташкилотлар;
кўзи ожизлар учун кутубхоналар ва ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, шу жумладан, халқ театрлари, ҳаваскорлик жамоалари;
5. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг иш ҳақи базавий лавозим маошлари, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун ҳар ойлик тақдирлаш пули, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.
ходимнинг лавозими ва малака тоифасига боғлиқ ҳолда табақалаштирилади.
8. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
9. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивларини меҳнатига ҳақ тўлаш гуруҳларига киритиш ва ушбу муассасалар ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маданият вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги томонидан белгиланади.
10. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг базавий лавозим маоши:
ходим давлат маданият муассасаси ва давлат архивида бошқа лавозимга ўтказилганда;
меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича давлат маданият муассасаси ва давлат архиви кирадиган гуруҳ ўзгартирилганда;
ходимнинг малака тоифаси ўзгартирилганда (оширилганда ёки пасайтирилганда);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари оширилганда ўзгартирилади.
Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорининг ўзгартирилиши тегишли муассаса раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари оширилганда давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маданият вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг буйруғига асосан тегишли миқдоргача оширилади.
12. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивларининг ходимлари давлат маданият муассасалари ҳамда давлат архивларида бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича ташкил этиладиган махсус жамғарма маблағлари ҳисобига моддий рағбатлантирилади.
13. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларига устамалар, ва қўшимча тўловлар тўлаш, шунингдек, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун мукофотлаш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
14. Ушбу Низомда қайд этилган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар тўғрилиги учун жавобгарлик тегишли муассасалар раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига 14-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармон татбиқ этиладиган Театр-концерт ва бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, бадиий, артист, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, шунингдек, мутахассисларининг, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда концертмейстерларнинг лавозимлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари РЎЙХАТИ
Қорақалпоғистон Республикаси
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри
Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри
Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри
«Айқулаш жулдузлари» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли
«Аму тўлқини» Қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли
«Гулзор» Қорақалпоқ давлат фольклор ансамбли
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали
Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар кутубхонаси
Тошкент шаҳри
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри
Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри
Ўзбек Миллий академик драма театри
Ўзбекистон давлат драма театри
Ўзбекистон давлат сатира театри
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри
Ўзбекистон давлат ёшлар театри
Ўзбекистон давлат академик рус драма театри
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри
Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри
Ўзбекистон давлат консерваторияси
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби
«Дийдор» режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси» давлат муассасаси
«Томоша» болалар мусиқий театр-студияси» давлат муассасаси
Тошкент давлат консерваторияси ҳузуридаги мусиқали театр-студия
Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ҳамда унинг таркибига кирувчи жамоалар*
Ўзбекистон оркестрлари жамоалари бирлашмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар*
Ўзбек миллий мақом санъати маркази
Республика кўзи ожизлар кутубхонаси
«Ўзбекистон давлат цирки»давлат бирлашмаси
Тошкент зоология парки
«Халқлар дўстлиги» саройи
«Туркистон» санъат саройи
Андижон вилояти
Андижон вилояти мусиқали драма театри
Андижон вилояти ёшлар театри
Андижон вилояти қўғирчоқ театри
Андижон вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Бухоро вилояти
Бухоро вилояти мусиқали драма театри
Бухоро вилояти қўғирчоқ театри
Бухоро вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Жиззах вилояти
Жиззах вилояти мусиқали драма театри
Жиззах вилояти қўғирчоқ театри
Жиззах вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Қашқадарё вилояти
Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри
Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри
Қашқадарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Наманган вилояти
Наманган вилояти мусиқали драма театри
Наманган вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Самарқанд вилояти
Самарқанд вилояти мусиқали драма театри
Самарқанд вилояти рус драма театри
Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри
Каттақўрғон шаҳар драма театри
Самарқанд вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Самарқанд зоология боғи
Сирдарё вилояти
Сирдарё вилояти мусиқали драма театри
Сирдарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси
Сурхондарё вилояти
Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри
Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри
Сурхондарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Термиз зоология парки
«Сурхондарё санъат саройи» давлат муассасаси
Фарғона вилояти
Фарғона вилояти мусиқали драма театри
Фарғона вилояти рус драма театри
Фарғона вилояти қўғирчоқ театри
Қўқон шаҳар мусиқали драма театри
Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр-концерт саройи
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона вилояти филиали
Фарғона вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Фарғона зоология боғи
Хоразм вилояти
Хоразм вилояти мусиқали драма театри
Хоразм вилояти қўғирчоқ театри
Хоразм вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари».
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Театр-концерт ва бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, бадиий, артист, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, шунингдек, мутахассисларининг, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда концертмейстерларнинг лавозимлари рўйхати»
I. Маъмурий-бошқарув ходимлари
1. Бош директор (директор), бош директорнинг ўринбосари (директор ўринбосари), менежер
2. Бош бухгалтер (бош бухгалтер ўринбосари), бош муҳандис, бош зоомуҳандис, бош энергетик, бош маъмур, бош зоотехник, бош фондлар сақловчиси
1. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва унинг филиаллари, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг ректорлари, проректорлари, деканлари, концертмейстерлари ва профессор-ўқитувчилари таркиби;
2. Санъатшунослик илмий-тадқиқот институтининг илмий ходимлари
* Ушбу ташкилотларга кирадиган жамоалар учун узоқ муддат узлуксиз хизмати даври жамоа ходимларининг Маданият вазирлиги тизимидаги умумий иш стажидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади».