Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3727-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари 1 — 11-иловаларга мувофиқ;
давлат архивлари ва узоқ муддат узлуксиз хизмати учун ҳар ойлик тақдирлаш пули белгиланадиган давлат архивлари ходимлари лавозимлари рўйхати 12-иловага мувофиқ;
Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 13-иловага мувофиқ тасдиқласин.
Бунда, мазкур қарор билан базавий лавозим маошлари миқдори тасдиқланган театрлар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика театрлари артистларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини яхшилаш тўғрисида» 1993 йил 3 декабрдаги ПФ-692-сон Фармони билан белгиланган ҳар ойлик устама ҳақлари татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 798-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2019 й., 09/19/798/3794-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ушбу қарорга 1 — 11-иловаларда қайд этилмаган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ҳамда шартларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда:
давлат архивларининг янгиланган намунавий штатларини;
Давлат архивларини меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
бир ой муддатда — Давлат маданият муассасаларининг ижодий (артист) ходимлари ва мутахассисларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни;
икки ой муддатда — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Давлат архивларини меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
давлат маданият муассасаларининг ижодий (артист) ходимлари ва мутахассисларини уч ой муддатда аттестациядан ўтказсин ҳамда уларга фаолият натижаларини баҳолаш асосида малака тоифалари берилишини таъминласин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига14-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига 1-илованинг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
вокал синфи бўйича, балет синфи бўйича концертмейстер;
режиссёр, овоз режиссёри, чироқ устаси, балетмейстер, хормейстер, вокал, балет, цирк номерлари, нутқ техникаси бўйича репетитор, студия раҳбари.
2 173 190
1 796 024
1 632 749
12.
Бадиий-ишлаб чиқариш устахонаси мудири, манеж инспектори
1 975 627
1 796 024
1 484 318
13.
Режиссёр ёрдамчиси, ассистент, суфлёр, овоз оператори, ташкилотчи-педагог (тарбиячи), барча жанрлар рассомлари (безакчи, қўғирчоқшунос, чироқ бўйича, модельер), студия ўқитувчиси (педагог), зоотехник, ветеринария врачи
1 632 749
1 349 380
1 226 709
Изоҳ: Ўзбек Миллий академик драма театри ва Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри маъмурий-бошқарув ҳамда бадиий-раҳбар ходимлари базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,12 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг 2020 йил 11 майдаги 170-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3246, 18.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 10/20/3246/0790-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига 2-ИЛОВА
Театрлар артист ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари
МИҚДОРИ
Т/р
Лавозимлар номи
Базавий лавозим маошлари миқдорлари, сўм
2020 йил 1 февралдан
Опера ва балет театрлари
Мусиқий (оперетта) комедия театрлари
Мусиқий драма театрлари, драма театрлари, ёш томошабинлар театрлари, қўғирчоқ, сатира ва ёшлар театрлари
1.
Артист-вокалчи (яккахон хонанда), балет артисти
етакчи саҳна устаси
2 173 190
1 975 627
1 975 627
олий тоифали
1 975 627
1 796 024
1 796 024
биринчи тоифали
1 796 024
1 632 749
1 632 749
иккинчи тоифали
1 632 749
1 484 318
1 484 318
тоифасиз
1 484 318
1 349 380
1 349 380
стажер
1 488 474
x
x
2.
Драма артисти
етакчи саҳна устаси
x
x
2 173 190
олий тоифали
x
x
1 975 627
биринчи тоифали
x
x
1 796 024
иккинчи тоифали
x
x
1 632 749
тоифасиз
x
x
1 484 318
3.
Оркестр артисти
олий тоифали
(концертмейстер)
1 975 627
1 975 627
1 796 024
биринчи тоифали
1 632 749
1 632 749
1 632 749
иккинчи тоифали
1 484 318
1 484 318
1 484 318
тоифасиз
1 349 380
1 349 380
1 349 380
4.
Хор артисти
олий тоифали
1 796 024
1 796 024
x
биринчи тоифали
1 632 749
1 632 749
1 484 318
иккинчи тоифали
1 484 318
1 484 318
1 349 380
тоифасиз
1 349 380
1 349 380
1 226 709
5.
Ёрдамчи таркиб артисти
1 349 380
1 349 380
1 226 709
Изоҳ:
1. Ўзбек Миллий академик драма театри ва Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри артист ходимлари базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,34 коэффициентга, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича I гуруҳга тегишли театрлар ходимлари 1,17 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига 3-ИЛОВА
Концерт ташкилотлари ва саройлари (театр-концерт саройи) маъмурий-бошқарув ва бадиий-раҳбар ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ
Т/р
Лавозимлар номи
Базавий лавозим маошлари миқдорлари, сўм
2020 йил 1 февралдан
I гуруҳ
II гуруҳ
III гуруҳ
Маъмурий-бошқарув ходимлар
1.
Бош директор, директор
2 390 509
2 173 190
1 975 627
2.
Директор ўринбосари, бош бухгалтер
2 173 190
1 975 627
1 796 024
3.
Тижорат директори (менежери), ижодий жамоа директори, бош муҳандис
1 975 627
1 796 024
1 632 749
4.
Бош энергетик
1 796 024
1 632 749
1 484 318
5.
Асосий бўлим бошлиғи, кадрлар бўлими бошлиғи, бош бухгалтер ўринбосари
1 632 749
1 484 318
1 349 380
6.
Бошқа бўлимлар бошлиқлари (мудирлари), лаборатория, участка, смена, устахона (цех) бошлиғи, музей, либосхона мудири, бош администратор
* Йиртқич хайвонларни ўргатувчи артистларнинг тегишли тоифаси бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,05 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.
Изоҳ: Ўзбекистон давлат филармонияси ижодий жамоалари ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари марказий ашула ва рақс ансамблининг артист ходимлари базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,17 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига 6-ИЛОВА
Давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй-музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотлардаги маъмурий-бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ
Т/р
Лавозимлар номи
Базавий лавозим маошлари миқдорлари, сўм
2020 йил 1 февралдан
I гуруҳ
II гуруҳ
III гуруҳ
IV гуруҳ
1.
Бош директор, директор
2 892 516
2 532 587
2 173 190
1 975 627
2.
Фондлар бош сақловчиси, директор ўринбосарлари, бош муҳандис
2 629 560
2 390 509
1 975 627
1 796 024
3.
Бош: бухгалтер, энергетик
2 172 343
1 975 627
1 632 749
1 484 318
4.
Филиал, бўлим, кутубхона, сектор, таъмирлаш устахонаси мудири, илмий котиб
2 390 509
2 172 343
1 796 024
1 632 749
(6-илова Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг 2020 йил 11 майдаги 170-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3246, 18.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 10/20/3246/0790-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига 7-ИЛОВА
Давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй-музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотлар ижодий ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари
Ижодий ходимлар ва мутахассисларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейи, «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси, «Бухоро» давлат музей-қўриқхонаси, «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси, И. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи, Ўзбекистон давлат табиат музейи, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, Фанлар академияси музейларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,17 коэффициентга;
вилоятлардаги тарих ва маданият давлат музейларида базавий лавозим маошлари миқдорлари — 1,08 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг 2020 йил 11 майдаги 170-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3246, 18.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 10/20/3246/0790-сон)
Бўлим, филиал, таъмирлаш устахонаси, сектор мудири (бошлиғи), илмий котиб, бош бухгалтер
1 796 024
1 632 749
1 484 318
1 349 380
Изоҳ:
1. Маданий-маърифий муассасаларга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази, кўргазмалар, расм ва фотогалереялар, кутубхоналар (ахборот-ресурс марказлари, шу жумладан кўзи ожизлар учун, ахборот-кутубхона марказлари) киради.
2. Бош бухгалтер ўринбосарларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари бош бухгалтернинг базавий лавозим маошлари миқдоридан 5 фоизга кам белгиланади.
3. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси — ахборот-ресурс маркази маъмурий-бошқарув ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари I гуруҳ меҳнатига ҳақ тўлашга нисбатан 1,17 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади, Республика йиғма электрон каталоги марказининг базавий лавозим маошлари миқдорлари эса I гуруҳ меҳнатига ҳақ тўлашга нисбатан — 1,08 коэффициентга;
4. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари бўлим мудирлари (бошлиқлари)нинг базавий лавозим маошлари миқдорлари II гуруҳ меҳнатига ҳақ тўлашга нисбатан 1,08 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг 2020 йил 11 майдаги 170-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3246, 18.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 10/20/3246/0790-сон)
Билет назоратчиси, сақлаш хонаси мудири, музей кузатувчиси, кўргазма зали кузатувчиси
1 115 190
Изоҳ:
1. Маданий-маърифий муассасаларга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази, кўргазмалар, расм ва фотогалереялари, кутубхоналар (ахборот-ресурс марказлари, шу жумладан кўзи ожизлар учун, ахборот-кутубхона марказлари) киради.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот-ресурс марказида 1,17 коэффициентга;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Республика марказий кўзи ожизлар учун кутубхонаси, Халқ таълими вазирлигининг Республика болалар кутубхонаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Республика илмий-педагогика кутубхонаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат илмий-тиббиёт кутубхонаси, Фанлар академиясининг фундаментал кутубхонаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Республика йиғма электрон каталоги маркази, Ўзбекистон Бадиий академиясининг Бадиий кўргазмалар дирекцияси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ахборот-кутубхона марказларига — 1,08 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига 10-ИЛОВА
Маданият марказлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ
Т/р
Лавозимлар номи
Базавий лавозим маошлари миқдорлари, сўм
2020 йил 1 февралдан
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият марказлари
Туманлар (шаҳарлар) маданият марказлари
Қишлоқ ва шаҳарча маданият марказлари
1.
Директор, филиал мудири
1 632 748
Х
1 484 318
2.
Бадиий раҳбар
1 484 318
1 349 380
X
3.
Тўгарак, жамоа ва студия раҳбари, қўшиқчилар, мусиқачилар*
1 115 190
1 115 190
1 115 190
4.
Режиссёр, балетмейстер, хормейстер, артист, студия дирижёри, «Халқ ҳаваскорлик жамоалари» ва «Намунали болалар жамоалари» унвонига эга бадиий ҳавоскорлик жамоаларининг мусиқа ва бадиий раҳбарлари
1 349 380
1 349 380
1 226 709
5.
Мутахассислар: ижодий тўгараклар ва ҳаваскорлик жамоалари фаолиятини ташкиллаштириш бўйича, ёшлар ва маданий-маърифий ишлар бўйича, саҳналаштирувчи-рассом, хореограф
1 349 380
1 349 380
1 349 380
6.
Аккомпаниатор, либосчи, администратор, кутубхоначи, овоз режиссёри, оператор
1 115 190
1 115 190
1 115 190
* Кўрсатилган олий маълумотли лавозимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,08 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.
Изоҳ: кўрсатилган лавозимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари маданият марказлари ҳузуридаги халқ театрлари ва ҳаваскорлик жамоаларига нисбатан татбиқ этилади.
(10-илова Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг 2020 йил 11 майдаги 170-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3246, 18.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 10/20/3246/0790-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига 13-ИЛОВА
Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тартиби ва шартларини белгилайди.
ушбу қарорга 1 — 11-иловаларда* қайд этилмаган давлат маданият муассасаларининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун татбиқ этилмайди, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ушбу муассасаларга меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича берилган гуруҳ ҳисобга олинган ҳолда Ягона тариф сеткаси бўйича белгиланади.
театрлар, театр-студиялар, цирклар, саройлар, концерт ташкилотлари, шу жумладан, мусиқали ва рақс жамоалари;
музейлар, музей қўриқхоналар, уй музейлар, давлат тарих ва маданият музейлари, картина ва фотогалереялар, кўргазма фаолияти билан шуғулланадиган ташкилотлар;
кўзи ожизлар учун кутубхоналар ва ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари, маданият марказлари, шу жумладан, халқ театрлари, ҳаваскорлик жамоалари;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 199-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/199/2729-сон)
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази;
зоопарклар, шунингдек, бошқа маданий-маърифий муассасалар давлат маданият муассасалари ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг ташкилий тузилмасига кирадиган архивлар давлат архивлари ҳисобланади.
5. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг иш ҳақи базавий лавозим маошлари, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун ҳар ойлик тақдирлаш пули, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.
ходимнинг лавозими ва малака тоифасига боғлиқ ҳолда табақалаштирилади.
8. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
9. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивларини меҳнатига ҳақ тўлаш гуруҳларига киритиш ва ушбу муассасалар ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маданият вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги томонидан белгиланади.
10. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг базавий лавозим маоши:
ходим давлат маданият муассасаси ва давлат архивида бошқа лавозимга ўтказилганда;
меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича давлат маданият муассасаси ва давлат архиви кирадиган гуруҳ ўзгартирилганда;
ходимнинг малака тоифаси ўзгартирилганда (оширилганда ёки пасайтирилганда);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари оширилганда ўзгартирилади.
Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорининг ўзгартирилиши тегишли муассаса раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари оширилганда давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маданият вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг буйруғига асосан тегишли миқдоргача оширилади.
12. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивларининг ходимлари давлат маданият муассасалари ҳамда давлат архивларида бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича ташкил этиладиган махсус жамғарма маблағлари ҳисобига моддий рағбатлантирилади.
13. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларига устамалар, ва қўшимча тўловлар тўлаш, шунингдек, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун мукофотлаш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
14. Ушбу Низомда қайд этилган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар тўғрилиги учун жавобгарлик тегишли муассасалар раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига 14-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармон татбиқ этиладиган Театр-концерт ва бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, бадиий, артист, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, шунингдек, мутахассисларининг, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда концертмейстерларнинг лавозимлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари РЎЙХАТИ
Қорақалпоғистон Республикаси
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри
Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри
Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри
«Айқулаш жулдузлари» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли
«Аму тўлқини» Қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли
«Гулзор» Қорақалпоқ давлат фольклор ансамбли
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали
Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар кутубхонаси
Тошкент шаҳри
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри
Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри
Ўзбек Миллий академик драма театри
Ўзбекистон давлат драма театри
Ўзбекистон давлат сатира театри
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри
Ўзбекистон давлат ёшлар театри
Ўзбекистон давлат академик рус драма театри
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри
Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри
Ўзбекистон давлат консерваторияси
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби
«Дийдор» режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси» давлат муассасаси
«Томоша» болалар мусиқий театр-студияси» давлат муассасаси
Тошкент давлат консерваторияси ҳузуридаги мусиқали театр-студия
Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ҳамда унинг таркибига кирувчи жамоалар*
Ўзбекистон оркестрлари жамоалари бирлашмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар*
Ўзбек миллий мақом санъати маркази
Республика кўзи ожизлар кутубхонаси
«Ўзбекистон давлат цирки»давлат бирлашмаси
Тошкент зоология парки
«Халқлар дўстлиги» саройи
«Туркистон» санъат саройи
Андижон вилояти
Андижон вилояти мусиқали драма театри
Андижон вилояти ёшлар театри
Андижон вилояти қўғирчоқ театри
Андижон вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Бухоро вилояти
Бухоро вилояти мусиқали драма театри
Бухоро вилояти қўғирчоқ театри
Бухоро вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Жиззах вилояти
Жиззах вилояти мусиқали драма театри
Жиззах вилояти қўғирчоқ театри
Жиззах вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Қашқадарё вилояти
Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри
Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри
Қашқадарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Наманган вилояти
Наманган вилояти мусиқали драма театри
Наманган вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Самарқанд вилояти
Самарқанд вилояти мусиқали драма театри
Самарқанд вилояти рус драма театри
Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри
Каттақўрғон шаҳар драма театри
Самарқанд вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Самарқанд зоология боғи
Сирдарё вилояти
Сирдарё вилояти мусиқали драма театри
Сирдарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси
Сурхондарё вилояти
Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри
Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри
Сурхондарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Термиз зоология парки
«Сурхондарё санъат саройи» давлат муассасаси
Фарғона вилояти
Фарғона вилояти мусиқали драма театри
Фарғона вилояти рус драма театри
Фарғона вилояти қўғирчоқ театри
Қўқон шаҳар мусиқали драма театри
Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр-концерт саройи
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона вилояти филиали
Фарғона вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари
Фарғона зоология боғи
Хоразм вилояти
Хоразм вилояти мусиқали драма театри
Хоразм вилояти қўғирчоқ театри
Хоразм вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари».
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Театр-концерт ва бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, бадиий, артист, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, шунингдек, мутахассисларининг, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда концертмейстерларнинг лавозимлари рўйхати»
I. Маъмурий-бошқарув ходимлари
1. Бош директор (директор), бош директорнинг ўринбосари (директор ўринбосари), менежер
2. Бош бухгалтер (бош бухгалтер ўринбосари), бош муҳандис, бош зоомуҳандис, бош энергетик, бош маъмур, бош зоотехник, бош фондлар сақловчиси
1. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва унинг филиаллари, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг ректорлари, проректорлари, деканлари, концертмейстерлари ва профессор-ўқитувчилари таркиби;
2. Санъатшунослик илмий-тадқиқот институтининг илмий ходимлари
* Ушбу ташкилотларга кирадиган жамоалар учун узоқ муддат узлуксиз хизмати даври жамоа ходимларининг Маданият вазирлиги тизимидаги умумий иш стажидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади».