1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сонли қарорига мувофиқ ҳамда замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг моддий-техника базаларини мустаҳкамлашни таъминлаш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сонли қарорига мувофиқ Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таркибидан чиқарилди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
2. Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги таркибига топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва «O`zbeko`quvavtomatika» МЧЖнинг:
в) Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Навниҳол кўчаси, 7-уй манзили бўйича жойлашган Тошкент архитектура-қурилиш институти бино ва иншоотларини «O`zbeko`quvavtomatika» МЧЖга мулк ҳуқуқи билан топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.01.00 Умумий қоидалар]
Бунда, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9а-уй манзили бўйича жойлашган бино ва иншоотларни «O`zbeko`quvavtomatika» МЧЖга топширишдан олдин навеслар ва бошқа қурилмаларни демонтаж қилиш ва олиб чиқиб кетиш ҳуқуқи берилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бино ва иншоотларни топшириш-қабул қилиш, шунингдек, улардан кейинчалик самарали фойдаланишни таъминласин.
5. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.09.00 Маъмурий ва ижтимоий-маданий объектларни қуриш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
а) Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 массиви, 11-уй манзили бўйича жойлашган Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Тошкентсувқурилишинвест» Давлат унитар корхонаси — буюртмачи этиб;
бош пудратчи ташкилот — белгиланган тартибдаги савдо танловлари натижалари бўйича белгилансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси:
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтига — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида;
Тошкент архитектура-қурилиш институтига — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида 2018 йилда бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш ва қуриш учун капитал қўйилмалар лимитларини ажратсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.09.00 Маъмурий ва ижтимоий-маданий объектларни қуриш]
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги 2019 йил учун Ривожлантириш давлат дастурини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институти бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш учун тегишли капитал қўйилмаларни назарда тутсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловагамувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 июнь,
ПҚ-3789-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3789-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3672-сонли қарорининг 1-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги «Ўзбекистон Республикаси» Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3699-сонли қарори 10-бандининг иккинчи хатбошидаги 9896 рақами 2561 рақами билан алмаштирилсин, «Сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2018 й., 07/18/3789/1373-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 06/22/167/0619-сон)