[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 19 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2460-1]
Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 209-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 29 апрелдаги 38, 8/1 ва 2013-15-сон қарори (рўйхат рақами 2460, 2013 йил 29 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 22-сон, 294-модда) билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операциялар рўйхатининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан инвестицион воситачиларнинг қимматли қоғозлар депо-ҳисобварақларини очиш ҳамда юритишга доир хизматларга қуйидагилар тааллуқли:
давлатнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек қимматли қоғозларни бошқариш бўйича давлат ваколат берган шахсларнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш;