toggle_night_mode
Ҳужжат 08.05.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ходимларининг идоравий формали кийим-бош ва таниш белгилари намуналари 2-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ходимларининг идоравий формали кийим-бош ва таниш белгилари тавсифлари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2 ва 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагиларни:
Кемачилик регистри бўлимини Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигидан (кейинги ўринларда «Ўзавтотранс» агентлиги деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига топшириш-қабул қилиш бўйича 4-иловага мувофиқ таркибда;
Нукус автомобиль йўллари хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш касб-ҳунар коллежини, Андижон транспорт ва хизматлар кўрсатиш касб-ҳунар коллежини ҳамда Самарқанд автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан «Ўзавтотранс» агентлигига топшириш-қабул қилиш бўйича 5-иловага мувофиқ таркибда комиссиялар тузилсин.
Комиссиялар ўз вақтида ва тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда белгиланган тартибда, ўтказилаётган мол-мулк, бинолар, иншоотларни ҳамда кемачилик регистри бўлими ва касб-ҳунар коллежларининг тегишли хизмат ҳужжатларини топшириш-қабул қилишни таъминласинлар.
3. Шаҳар йўловчи транспортини бошқариш бўйича махсус ваколатли органлар ва департаментларни «Ўзавтотранс» агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига бирлаштириш бўйича Комиссия (А.Ж. Раматов) қуйидагиларни таъминласин:
а) махсус ваколатли органлар ва департаментларни «Ўзавтотранс» агентлиги ҳудудий бошқармаларининг ташкилий тузилмасига мувофиқ бирлаштириш доирасида ҳудудий бошқармаларни қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар билан қўшимча равишда тўлдириш:
тарифларни шакллантириш ва тендерлар ўтказиш;
диспетчерлик назорати, автомобилда ташишларни мувофиқлаштириш;
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
юридик хизмат кўрсатиш;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда икки ой муддатда:
бинолар ва иншоотларни ҳамда хизмат ҳужжатлари ва бошқа мол-мулкни махсус ваколатли органлар ва департаментлардан «Ўзавтотранс» агентлиги ҳудудий бошқармаларига топшириш-қабул қилиш;
махсус ваколатли органлар ва департаментларнинг штатлар қисқариши муносабати билан бўшатилаётган ходимлари билан меҳнат шартномаларини меҳнат қонунчилигига мувофиқ тўхтатиш.
4. Белгилаб қўйилсинки:
«Ўзавтотранс» агентлиги ҳудудий бошқармасига бирлаштириш даврида қисқартириладиган махсус ваколатли органлар ва департаментлар ходимлари учун меҳнат ва иш ҳақи тўлаш шартлари махсус ваколатли органлар ва департаментлар маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тўхтатилгунга қадар сақланади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 12-боби.
«Ўзавтотранс» агентлиги ҳудудий бошқармасига ишга қабул қилинаётган шахсларга автомобиль транспорти хизматчилари лавозимларига ва ишчи касбларига нисбатан Тармоқ тариф-малакавий маълумотномасига мувофиқ, малака талаблари қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
а) 2019 йилнинг II ярим йиллигидан бошлаб автовокзаллар ва автостанциялар фаолиятини бошқариш ва тартибга солиш юзасидан марказлашган тизимнинг қуйидагиларни таъминловчи амалий фаолият кўрсатиш механизмини ишлаб чиқсин ва жорий этсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
автовокзал ва автостанцияларни илғор ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш, автовокзал ва автостанциялар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ўртасида ахборот-тармоқ алоқасининг замонавий инфратузилмасини шакллантириш;
(5-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
автовокзал ва автостанцияларга, уларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида йўловчилар йўналишларини бириктириш;
йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича, шу жумладан, аҳолини йўналишлар, вариантлар ва белгиланган манзилга етиб борувчи транспорт турлари ҳақида хабардор қилиш юзасидан хизматларнинг кенг миқёсдаги рўйхатини тақдим этиш;
б) йўловчиларни рухсатнома ҳужжатларисиз чиқариш/тушириш билан ноқонуний шуғулланувчи сунъий автотураргоҳлар фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш;
в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда, шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро автобус йўналишларидаги автобусларнинг оптимал иш тартиби юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
г) уч ой муддатда қуйидагиларни таъминласин:
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфидаги умумий фойдаланиш йўловчилар йўналишларидаги оралиқ тўхташ бекатларини хатловдан ўтказиш, янги тўхташ бекатларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва таъмирлашга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш;
хатловлар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2018 — 2021 йиллар мобайнида тўхташ бекатларини шаҳарлар ва туманлар марказларида босқичма-босқич қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш учун киритиш;
д) аҳолининг бориши зарурлигини инобатга олган ҳолда, халқаро йўловчи автобус йўналишларини очиш юзасидан ишларни тизимли равишда ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда йўл ҳаракати хавфсизлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари инспекторларидан иборат доимий фаолият юритувчи тезкор мобил гуруҳларни Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ташувчилар томонидан йўловчилар ташишда хавфсизликни таъминлаш талабларига, тендер контрактлари ва юкларни ташиш шартларига риоя этилиши, автотранспорт воситаларининг қатноволди мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича профилактика ишларининг амалга оширилиши юзасидан ҳамкорликда рейдлар ўтказиш мақсадида шакллантириш.
(5-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
6. Белгилаб қўйилсинки:
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг тугатилаётган йўловчилар ташишлари барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментларининг автомобиль транспорти йўловчилар ташишларини лицензиялаш бўйича ваколатлари, белгиланган тартибда, «Ўзавтотранс» агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига ўтказилади;
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг тугатилаётган йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментлари томонидан берилган лицензиялар ва лицензия варақалари уларда кўрсатилган муддатлар тугагунга қадар амал қилади.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг транспорт хизматини назорат қилувчи ўринбосарлари зиммасига умумий фойдаланишдаги тўхташ бекатларининг зарур даражадаги таъминоти ва сақланишини, хавфсизлик талабларига риоя этилишини, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д.Т. Дехканов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 июнь,
434-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сон қарорига
4-ИЛОВА
Кемачилик регистри бўлимини Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига топшириш-қабул қилиш комиссияси
ТАРКИБИ

И. Маҳкамов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, комиссия раиси

Д. Дехканов

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи, комиссия раисининг ўринбосари

А. Мўминов

Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

Д. Саттаров

Молия вазирининг ўринбосари

Б. Ниёзматов

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

Н. Шарипов

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

А. Файзибоев

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

Д. Усмонов

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг молия-иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кичик кемалар бўйича инспекцияси бошлиғи

А. Ахназаров

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг молия ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, комиссия котиби

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сон қарорига
5-ИЛОВА
Нукус автомобиль-йўл хўжалиги ва хизмат соҳалари касб-ҳунар коллежи, Андижон транспорт ва хизмат касб-ҳунар коллежи, Самарқанд автомобиль-йўл касб-ҳунар коллежини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан «Ўзавтотранс» агентлигига топшириш-қабул қилиш комиссияси
ТАРКИБИ

Ш. Шаваҳобов

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосари, комиссия раиси

Ф. Ризаев

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази директорининг биринчи ўринбосари, комиссия ҳамраиси

Ж. Мирқосимов

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ижро интизомини назорат қилиш, иш юритиш ва жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи

А. Назаров

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг кадрлар бўлими бошлиғи

М. Байманов

Касб-ҳунар таълими маркази бош бухгалтери

А. Эргашев

Касб-ҳунар таълими марказининг реконструкция, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бошқармаси бошлиғи

П. Сеидмурадов

Касб-ҳунар таълими марказининг Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Ф. Бузруков

Касб-ҳунар таълими марказининг Андижон ҳудудий бошқармаси бошлиғи

А. Насимов

Касб-ҳунар таълими марказининг Самарқанд ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Т. Дошчекенов

Нукус автомобиль-йўл хўжалиги касб-ҳунар коллежи директори

И. Дабулова

Нукус автомобиль-йўл хўжалиги касб-ҳунар коллежи бош бухгалтери

У. Раҳмонов

Андижон транспорт ва хизмат касб-ҳунар коллежи директори

Д. Юлдашева

Андижон транспорт ва хизмат касб-ҳунар коллежи бош бухгалтери

Ф. Назаров

Самарқанд автомобиль-йўл касб-ҳунар коллежи директори

А. Назаров

Самарқанд автомобиль-йўл касб-ҳунар коллежи бош бухгалтери

А. Ахназаров

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг молия ва бухгалтерлик ҳисоби бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, комиссия котиби

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар йўловчилар транспортида очиқ тендерлар ташкил этиш ва уларни ўтказиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 17 августдаги 350-сон қарорида:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ахборот-маълумотлар банки маълумотларига кўра бир йил давомида йўналишга хизмат кўрсатишда мажбуриятларни бажариш борасида 5 ва ундан ортиқ бартараф этилмаган ҳуқуқбузарликлар содир этган талабгорнинг тендер таклифини рад этиш»;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
6-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосарларидан бири Комиссия раиси ҳисобланади»;
7-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзавтотранс» давлат корпорациясининг автомобиль транспорти вилоят бирлашмалари (концернлари)» сўзлари «Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банддаги «ҳокимлигининг» сўзи «Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи — саккизинчи хатбошилар қўшилсин:
«автотранспорт воситаларининг ишлаш тартиби;
йўналишларда қатновлар сони;
йўналишларда ишлаганда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари режаси»;
олтинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Тендер таклифлари қуйидаги кўрсаткичлар бўйича кўриб чиқилади ва баҳоланади:
тендерга қўйилган йўналишларда иштирокчи томонидан таклиф этилаётган йўлкира учун тарифлар даражаси — беш балли тизим бўйича;
транспорт воситасининг русуми (класси), ишлаб чиқарилган йили — 5а-иловага мувофиқ табақалаштирилган баллар бўйича. Бунда агар транспорт воситаси тендер қатнашчисининг мулки бўлса транспорт воситаси русуми учун олинган балларга 1,15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланилади;
ташиш учун таклиф этилаётган автотранспорт воситаларининг умумий сиғими — 5б-иловага мувофиқ табақалаштирилган баллар бўйича;
тиғиз пайтлар орасидаги вақтда йўналишдаги ҳаракат оралиғининг таклиф этилаётган даражаси — беш балли тизим бўйича;
автотранспорт воситалари ишлаш тартибининг таклиф этилаётган варианти — беш балли тизим бўйича;
йўналишда таклиф этилаётган қатновлар сони — беш балли тизим бўйича;
йўналишларда ишлаётган вақтда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси — беш балли тизим бўйича. Бунда ташувчи транспорт воситалари кундалик қатноволди техник назоратидан ва ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтказилганлиги, ҳайдовчилар Ҳаракат хавфсизлиги қоидаларининг 30 соатлик дастури бўйича ўқитилганлиги таъминланганда беш балл олади.
Йўналишда ишлаш учун талаб этиладиган автомобиллар русуми ва улар бўйича табақалаштирилган баллар Комиссия томонидан мустақил белгиланади»;
27-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
32-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ташувчи томонидан контракт бўйича барча шартларга риоя этилган тақдирда, у тендер ўтказилмаган ҳолда яна бир йил муддатга узайтирилиши мумкин. Контрактни қайта узайтиришга йўл қўйилмайди»;
5в-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
муқаддимадаги «199__» рақами «20__» рақами билан алмаштирилсин;
1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1-модда. Контрактнинг мавзуси
1.1. Буюртмачи Ташувчига ушбу контрактда келишиб олинган шартларда йўловчиларни ташишни қуйидаги _________________________-сон йўналиш бўйича ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича мутлақ ҳуқуқни беради.
1.2. Ташувчи йўналишда йўловчиларни ташиш учун чап томондан бошқариладиган ва йўловчиларнинг қулай чиқиши ва тушишини таъминлайдиган, йўловчилар эшиги ўнг томонда жойлашган _____ та автобуслар/ микроавтобуслардан фойдаланади:

Т/р

Автобус/ микроавтобус русуми

Давлат рақами

Ўриндиқлар бўйича сиғими

Умумий сиғими

1.

2.

3.

ва ҳ.к.

;

2-модданинг 2.1-бандида:
ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентнинг белгиланган талабларига, давлат стандартлари, шунингдек, техник тартибга солиш соҳасида автомобилда ташишга тааллуқли бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ йўловчиларни ташиш учун воситалар, қурилмалар, схемалар, жадваллар ва йўналишлар кўрсаткичлари билан жиҳозланган ҳаракатдаги таркибдан фойдаланишга»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«- «онлайн» (GPS) режимида масофадан кузатиш тизими ёки бошқа масофадан кузатиш инновацион воситаларни татбиқ этиш таъминлансин;
зарур ускуналар билан жиҳозланган йўналишларда нақд пулсиз тўлов шартларига амал қилинсин;
контрактнинг тўлиқ амал қилиш даври мобайнида баҳоланиши лозим бўлган барча мезонлар бўйича тендер талабларига мос келадиган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш таъминлансин: а) автотранспорт воситасининг русуми (класси), ишлаб чиқарилган йили бўйича; б) йўловчиларнинг умумий сиғими бўйича; в) автотранспорт воситаларининг ишлаш тартиби бўйича (соат); г) йўналишда ҳаракатланиш оралиғидаги даража бўйича (дақиқа); д) йўналишдаги қатновлар сони бўйича Тендер контрактида назарда тутилган автотранспорт воситалари фақат ушбу даражадаги ёки бундан юқори даражадаги автотранспорт воситаларига алмаштирилиши мумкин;
ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаларида ҳайдовчига нисбатан тендер контрактининг шартларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармасликнинг ҳар бир муайян ҳолати учун ҳайдовчиларни эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган таъсир чоралари қўлланилиши назарда тутилиши лозим»;
3-модданинг 3.1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«- Буюртмачи билан келишган ҳолда автотранспорт воситасини тендер таклифида эълон қилинган автотранспорт воситасига тенг ёки тегишли лицензияли карточка билан таъминланган ундан яхшироқ вариантга алмаштириш»;
5-модданинг 5.2-бандига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
«Контрактни такроран узайтиришга йўл қўйилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш автомобиль транспортида очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш масалалари тўғрисида» 1999 йил 29 июлдаги 368-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 44-модда):
а) қарорнинг 1, 4, 5, 6-бандлари биринчи хатбошидаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда ва Қорақалпоғистон Республикаси доирасидаги йўналишларда — Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосарларидан бири раҳбарлик қиладиган шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда йўловчи ташишни ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссиялар»;
3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда ва Қорақалпоғистон Республикаси доирасидаги йўналишларда — Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосарларидан бири раҳбарлик қиладиган шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда йўловчи ташишни ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда «Комиссия» деб аталади)»;
10-бандда «вилоят ҳокимлигининг (Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг)» сўзлари «Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банддаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин;
19-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тендер ғолибига тендер бўйича ютиб олинган ушбу йўналишда (йўналишлар пакетида, йўналишнинг алоҳида жадвалида) ишлаш ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳнома берилади. Гувоҳнома Комиссия раиси томонидан имзоланади ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг (унинг ҳудудий бошқармасининг) муҳри билан тасдиқланади»;
20-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги тендер ғолиби билан йўналишларда йўловчи ташиш транспорти билан хизматлар кўрсатиш бўйича 1 йилдан кам бўлмаган муддатга контракт тузади»;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Комиссия Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа манфаатдор органлар вакилларидан иборат таркибда тузилади.
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосарларидан бири Комиссия раиси ҳисобланади»;
5-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин;
«Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ахборот-маълумотлар банки маълумотларига кўра бир йил давомида йўналишга хизмат кўрсатишда мажбуриятларни бажариш борасида 5 ва ундан ортиқ бартараф этилмаган ҳуқуқбузарликлар содир этган талабгорнинг тендер таклифини рад этиш»;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин;
8-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан» сўзлари «Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
4 ва 8-бандлардаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ахборот-маълумотлар банки маълумотларига кўра бир йил давомида йўналишга хизмат кўрсатишда мажбуриятларни бажариш борасида 5 ва ундан ортиқ бартараф этилмаган ҳуқуқбузарликлар содир этган талабгорнинг тендер таклифини рад этиш»;
учинчи-тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси орқали ўтадиган махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида» 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 34-модда):
а) 4 ва 5-бандларнинг иккинчи хатбошидаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши қуйидаги мазмунда баён этилсин:
«Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги — автомобиль транспортида транзитни амалга оширишда»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
«Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — дарё транспортида транзит амалга оширилганда»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
31-банддаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатида:
а) «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги» бўлимидаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 131-модда):
тўртинчи хатбошидаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин;
«ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин;
«бўлинмалари томонидан» сўзлари «бошқармалари томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 204-модда):
5, 87, 88-бандлардаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин;
8-9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Йўналишли автобуслар ва йўналиш таксилари ҳаракати:
а) шаҳар йўналишларида — шаҳарлар ҳокимликлари ёки Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан;
б) шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда — вилоятлар ҳокимликлари ёки Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан;
в) вилоятлараро-шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда — Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан тузиладиган жадваллар бўйича ташкил этилади.
9. Янги йўналишларни ташкил этиш (очиш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
а) шаҳарларда — шаҳарлар ҳокимликлари ёки Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан йўналиш схемаларини Тошкент шаҳар ИИББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда;
б) шаҳар атрофи ва вилоятлар ичидаги йўналишларда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Тошкент шаҳри ёки Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ҳудудий бошқармалари Тошкент шаҳри ИИББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари билан биргаликда;
в) вилоятлараро, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан амалга оширилади»;
100-банднинг биринчи хатбошига «ёхуд интернет орқали электрон тўлов воситаси ёрдамида» сўзлари қўшилсин:
2-банднинг ўнинчи хатбоши, 5-бандининг биринчи хатбоши, 19-банд, 27-банднинг тўртинчи хатбоши, 61, 65-бандлар, 75-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг ўнинчи хатбоши, 5-банднинг биринчи хатбоши, 27-банднинг тўртинчи хатбоши ва 65, 75-бандлардаги «бўлинмалари» сўзлари тегишли келишикда «бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартибига, автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш қоидаларига, оғир ва ҳажми катта ўлчамдаги автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга риоя этишлари устидан назорат»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
19-банддаги «, якка тартибдаги тадбиркорлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
72-банддаги «йўловчи транспортини бошқариш бўйича улар томонидан махсус ваколатли органлар» сўзлари «Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июль 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Лицензия бериш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар лицензияловчи органлар томонидан:
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) — Ўзбекистон Республикасида йўловчи ва юкларни халқаро ташиш бўйича;
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан — шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўловчи ва юкларни ташиш бўйича»;
б) 5-бандга қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
«Халқаро йўналишларда юкларни ташишни амалга ошириш ҳуқуқига лицензияга эга бўлган автомобилда миллий юк ташувчилар унга мувофиқ шаҳарлараро йўналишларда юк ташишни амалга ошириш ҳуқуқига ҳам эгадирлар»;
в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади»;
г) 9-банднинг «ж» кичик бандидаги «шу жумладан Тошкент шаҳри бўйича ва Тошкент вилояти чегараси доирасида — тегишли Департамент томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 13-банддаги «тегишли равишда» ва «ёки Департаментнинг» сўзлари чиқариб ташлансин;
е) 15-банддаги «тегишли равишда» ва «ва Департамент томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
ж) 16-банддаги «ўн беш» сўзи «ўн иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) қуйидаги мазмундаги 161-банд қўшилсин:
«161. Агар Агентлик лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қилмаса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин лицензия талабгори ўзи ариза берган фаолиятни, бу ҳақда Агентликни ёзма равишда хабардор қилиб, амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда Агентлик лицензия талабгорининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга лицензияни беришга мажбур»;
и) 33-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Лицензиялар берилганлиги учун ундириладиган давлат божи маблағлари Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади ва илмий-тадқиқот ишлари, йўловчилар автовокзаллари ва автостанциялари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига қарашли бўлган умумий фойдаланишдаги йўловчи йўналишлари тўхташ пунктларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини, дастурларни молиялаштиришда, шунингдек, автотранспорт воситаларини харид қилиш ва автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, «Ўзавтотранс» агентлигини сақлаш учун фойдаланилади».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда) 1-илованинг 23-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

23.

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси

Автомобилъ транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ва амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи

100

Автомобилларда ташувлар соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммаси

84

».

Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 204-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари 2-бандининг ўн учинчи хатбошидаги ва 54-бандининг «г» кичик бандидаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 36-модда) 1-иловада:
а) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ушбу Низомнинг қуйидаги қисми талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади»;
б) 15-банддаги «ва дарё» сўзи чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига 2-илованинг 18-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

18.

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги

38

84

22

5

57

Марказий аппарат

4

7

4

1

2

Вилоят бўғинлари

14

62

16

44

Идоравий мансуб ташкилотлар

20

15

2

2

11

».

Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда халқаро юк ташийдиган автотранспорт воситаларига рақамли назорат қурилмаларини жорий этиш тўғрисида» 2011 йил 22 декабрдаги 340-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 51-сон, 546-модда) 2-бандидаги ва 3-бандининг биринчи хатбошидаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 4-бандига қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида»;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 33-сон, 442-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатида:
а) 6 ва 69-бандлардаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 44-банддаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 5 декабрдаги 320-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 648-модда):
а) 2-банддаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Паспорт тадбиркорлик субъектига Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан (кейинги ўринларда «Агентлик» деб аталади) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича берилади»;
биринчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «Агентликнинг ҳудудий бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
10-банддаги «Агентлик» сўзи «Агентликнинг ҳудудий бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддаги «Агентлик» ва «Агентлик томонидан» сўзлари тегишли равишда «Агентликнинг ҳудудий бошқармаси» ва «Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси тадбиркорлик субъектининг аризасини кўриб чиқади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда паспортни беради ёки уни беришни рад этади.
Тадбиркорлик субъектининг паспорт бериш тўғрисидаги аризаси Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Агентликнинг ҳисобварағига ўтказилади. Тадбиркорлик субъекти паспорт бериш тўғрисида тақдим этилган аризани рад этган тақдирда йиғим қайтариб берилмайди.
Агар Агентликнинг ҳудудий бошқармаси тадбиркорлик субъектининг паспорт бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилиши муддати мобайнида паспортни бермаса ёки паспорт беришни рад этмаса, у ҳолда ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач, тадбиркорлик субъекти амалга ошириш учун паспорт олишни мўлжаллаган автовокзал (автостанция) фаолиятини бошлаш ҳуқуқига эга бўлади ва бу ҳақда Агентлик ҳудудий бошқармасига ёзма равишда хабар беради.
Ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда Агентликнинг ҳудудий бошқармаси тадбиркорлик субъектининг ёзма билдиришномаси олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унга паспорт беради. Паспорт олингунгача қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати ҳамда тадбиркорлик субъекти томонидан Агентлик ҳудудий бошқармасига юборилган ёзма билдиришнома паспортга тенглаштирилади ва автовокзал (автостанция)нинг фаолиятини амалга ошириш учун асос ҳисобланади»;
13-банддаги «Агентлик» ва «Агентликнинг» сўзлари тегишли равишда «Агентликнинг ҳудудий бошқармаси» ва «Агентлик ҳудудий бошқармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банднинг биринчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «Агентликнинг ҳудудий бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-бандга «Агентлик раҳбари» сўзларидан кейин «Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари» сўзлари қўшилсин;
18 — 24 бандлардаги, 28-банднинг иккинчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи тегишли келишикда «Агентликнинг ҳудудий бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Паспортни қайта расмийлаштирганлик учун йиғим тадбиркорлик субъектининг паспорт бериш тўғрисидаги аризаси Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғим суммасининг ярми миқдорида ундирилади. Йиғим суммаси Агентлик ҳисобварағига ўтказилади»;
26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Паспорт йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда тадбиркорлик субъектининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.
Агентликнинг ҳудудий бошқармаси паспорт дубликатини тадбиркорлик субъектининг аризаси, шунингдек, паспорт яроқсиз ҳолга келганда — паспортнинг асл нусхаси ҳамда паспортнинг дубликатини бериш учун йиғимнинг тадбиркорлик субъекти томонидан тўланганини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бериши (юбориши) шарт.
Паспорт дубликати берилганлиги учун йиғим тадбиркорлик субъектининг паспорт бериш тўғрисидаги аризаси Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғимнинг ярми миқдорида ундирилади»;
28-банднинг иккинчи хатбошидаги «Агентлик томонидан» сўзлари «Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловадаги «O`zbekiston avtomobil va daryo transporti agentligi boshlig`i o`rinbosari» сўзлари «O`zbekiston avtomobil transporti agentligining __________ hududiy boshqarmasi boshligʼi» сўзлари билан алмаштирилсин»;
2-илованинг барча матнлари бўйича «Агентлик», «Агентликнинг» ва «Агентлик томонидан» сўзлари тегишли равишда «Агентликнинг ҳудудий бошқармаси», «Агентлик ҳудудий бошқармасининг» ва «Агентлик ҳудудий бошқармаси томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тўғрисидаги низомга 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Низомга
3-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг
‎ҳудудий бошқармаси бошлиғи
‎_______________________________га

Автовокзал (автостанция)
‎паспортини бериш тўғрисида
‎АРИЗА ‎

‎‎Сиздан___________________________________________________________________________________________

‎‎‎‎(жойлашган жойи, шунингдек, талабгорнинг почта манзили, агар фарқи бўлса)

‎‎___________________________________________________________________________манзили бўйича жойлашган‎
‎‎________________________________________________________________________________________________‎

‎‎(тоифаси, даражаси) (паспорт талабгорининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли)

‎‎________________________________________________________________________________________________
_______________________________________________________________________________‎‎тоифа (даражаси)даги
‎‎автовокзал (автостанция) паспортини беришингизни сўраймиз.
‎‎Аризага маъмурий бино, хизмат ва ишлаб чиқариш хоналари, иншоотлар ва ер участкалари жойлашиши схемаси билан биргаликда автовокзал (автостанция)нинг кадастр плани нусхаси илова қилинади.
Раҳбар:‎________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎____________________________

‎‎(имзо)

М.Ў.‎

‎‎Сана: 20___ й. «____» _________________».‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 11-сон, 82-модда):
2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Барча турдаги йўловчи ташиш транспорти ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментига» сўзлари «Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси мақоми бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарига тенглаштирилади»;
2-банднинг учинчи хатбошидаги «Тошкент шаҳар ҳокимлигининг барча турдаги йўловчи транспорти ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш Департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) сўзлари «Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Департамент томонидан» сўзлари «Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёки Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи-учинчи хатбошиларидаги «Департамент томонидан» сўзлари «Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 487-модда) билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида:
66-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«шаҳар йўловчилар, автомобиль транспорти соҳасида — ташувчилар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишда, автомобиль ва дарё транспорти соҳасидаги ахборотни ташувчилардан сўрашда ва олишда ҳамда жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштиришга доир бошқа ваколатларни амалга оширишда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан»;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган транспорт воситаси (шасси)нинг турини тасдиқлаш ёки сертификатлашда фақат Ўзбекистон Республикаси резиденти — ишлаб чиқарувчи ёки ташувчининг вакили ариза берувчи бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқарувчининг вакили транспорт воситаси (шасси)нинг Техник регламент талабларига мувофиқ хавфсизлигини таъминлашда ишлаб чиқарувчи билан солидар (биргаликда) жавобгардир».
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида» 2017 йил 25 апрелдаги 238-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда):
а) 3-банднинг иккинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги, 4-5 бандлардаги «ва дарё» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1 ва 2-бандлар, 1 — 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидаги «тўғрисидаги кодексининг» сўзларидан кейин «144-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари (транспортда чиптасиз юриш), 145-модданинг иккинчи қисми билан (йўловчиларни чиптасиз ташиш),» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ундириладиган жарималар суммасининг 84 фоизи Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 27-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 6-модда) ва қарорга 1 ва 3-иловалар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори) 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 46-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 33-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилояти ҳокимлигининг йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 1 ноябрдаги 229-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 62-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 35-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 28-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 сентябрдаги ПҚ-1615-сон қарори)» 2011 йил 6 декабрдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 49-сон, 93-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 68-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 51 ва 57-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарорига 2-илованинг 4 ва 5-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 82-модда).
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида» 2017 йил 25 апрелдаги 238-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда) ва унга 1 — 3 иловалар, шунингдек, 4-илованинг 3-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли Фармони)» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 37 ва 40-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон; 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)