1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 9 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3022]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/6-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3385, 09.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
дастур координаторлари — Қарорга асосан дастур амалга оширилишини мувофиқлаштириш, тизимли мониторинг қилиш ва рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш мақсадида белгиланган масъул шахслар;
ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар — Қарорга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида дастур доирасида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш бўйича тузиладиган ишчи гуруҳлар;
махсус ишчи гуруҳлар — Қарорга асосан инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалаларига масъул бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари раҳбарлигида аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тавсиялар бериш бўйича тузиладиган ишчи гуруҳлар;
ҳудудий ишчи гуруҳлар — Қарорга асосан туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида тадбиркорлик фаолияти ташкил этишга амалий ёрдам бериш ҳамда мониторинг қилиш бўйича тузиладиган ишчи гуруҳлар;
кредит линияси — тижорат банклари билан дастур доирасида ресурс ажратувчи молия институтлари ўртасида тузилган шартномаларга (Бош келишувга) асосан қарз олувчиларга кредит ажратиш учун очилган кредит линиялари;
қарз олувчилар — тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахслар, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектлари;
микрокредитлар — энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача миқдорда — оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун, энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар.
5. Мазкур кредитлар банк балансида алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
6. Кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.
7. Кредитлар:
илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
савдо-воситачиликни амалга ошириш;
умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;
маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;
мебель, уяли телефон сотиб олиш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов мақсадлари учун ажратилмайди.
8. Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
9. Кредитлар ушбу кредит ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳанинг бизнес-режасига мувофиқ ўзини ўзи қоплаш жиҳатларидан келиб чиқиб 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкин. Бунда берилаётган имтиёзли давр ва кредитни қайтариш муддати батафсил асослантирилиши керак.
жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари (бундан буён матнда секторлар раҳбарлари деб юритилади) ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган имтиёзли кредитлаш бўйича тавсиянома.
12. Қарз олувчи — жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган имтиёзли кредитлаш бўйича тавсияномаси қабул қилинади.
Бунда тижорат банклари кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.
13. Қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектлари кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза;
бизнес-режа,
тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.
14. Қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектлари кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этади:
учинчи шахс кафиллиги;
суғурта полислари;
кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) кафиллиги;
15. Тижорат банклари ўзларининг ички кредит сиёсатига мувофиқ қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектларига мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган таъминот турларини талаб қилмасдан энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача бўлган миқдорда бланкли (ишончли) микрокредит бериш ҳуқуқига эга.
Бунда банкка қарз олувчи томонидан муайян даромадга эгалигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади, банк томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатари суғурта қилинади.
4-боб. Дастур координаторлари хулосаси асосида имтиёзли кредитлар ажратиш
16. Туман ва шаҳарларда самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд лойиҳаларга (бундан буён матнда самарали лойиҳалар деб юритилади) дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан ортиқ миқдорда йиллик 7 фоиз ставкада имтиёзли кредит ажратилиши мумкин.
17. Самарали лойиҳалар тегишли ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан танлаб олинади ва ушбу лойиҳанинг ҳақиқатда мазкур ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти қайд этилган ҳолда имтиёзли кредитлашга хулоса тайёрланади ва хулоса ишчи гуруҳларнинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
18. Ҳудудий ишчи гуруҳларнинг самарали лойиҳани амалга ошириш бўйича хулосаси ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳларга имтиёзли кредит ажратиш учун қарор қабул қилишга тақдим этилади.
19. Ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар ҳудудий ишчи гуруҳларнинг хулосаси асосида қарор қабул қилишдан олдин, самарали лойиҳани жойида тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда батафсил ўрганиши шарт.
20. Ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар томонидан самарали лойиҳани имтиёзли кредитлаш бўйича қарор қабул қилишда қуйидагилар асослантирилиши зарур:
самарали лойиҳанинг тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти;
самарали лойиҳа ташаббускорининг лойиҳани амалга оширишдаги тажрибаси, обрўси;
банк орқали амалга оширган пул айланмаси миқдори, дебитор ва кредитор қарздорликлари, кредит тарихи;
самарали лойиҳани амалга ошириш натижасида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, яратиладиган янги иш ўринлари.
21. Ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳларнинг самарали лойиҳани имтиёзли кредитлаш бўйича қарори дастур координаторларига якуний хулоса бериш учун тақдим этилади.
22. Дастур координаторлари самарали лойиҳани имтиёзли кредитлашга рухсат бериш бўйича ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳларнинг қарори асосида якуний хулоса чиқаради ва ижобий хулоса берилгандан сўнг ушбу хулоса тегишли хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тақдим этилади.
23. Тижорат банки дастур координаторларининг самарали лойиҳани имтиёзли кредитлашга берган хулосасига мувофиқ банкнинг ички кредит сиёсати асосида кредит ажратиш масаласини кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади.
5-боб. Дастур доирасида тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан кредит ажратиш
24. Дастур доирасида тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан бериладиган кредитлар Жамғарманинг хизматларидан кенг фойдаланилган ҳолда ажратилиши мумкин.
25. Тижорат банклари филиаллари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришга кредитлар ажратилганда Жамғарманинг фоиз харажатларини қоплаш учун компенсацияси қабул қилинади.
Бунда, ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашга тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериладиган йўналишларни кенгайтириш юзасидан таклифлар киритиб боради.
26. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳларнинг таклифларини кўриб чиқиб, банк кредитлари бўйича фоиз харажатларни қоплаш учун компенсация Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланадиган тадбиркорлик фаолиятининг устувор йўналишларига ва ставкаларга мувофиқ берилади.
6-боб. Кредит ажратиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш
27. Қарз олувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб, тижорат банки томонидан уч иш кунидан ошмаган муддатда ушбу ариза бўйича асослантирилган қарор қабул қилинади.
28. Кредит бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда, қарз олувчи ва тижорат банки ўртасида кредит шартномаси тузилади.
29. Тижорат банкининг қарори кредит бериш ёки уни беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.
30. Тижорат банки кредит беришни рад этган тақдирда, банк қарз олувчига ҳамда тавсифнома берган тегишли секторлар раҳбарларига ва маҳалла фуқаролар йиғинига бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ёзма шаклда асослантирилган маълумот тақдим этади.
31. Дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан имтиёзли кредит ажратишда тижорат банкининг маълум бир филиалида маблағлар етишмаган тақдирда бошқа бир филиалида мавжуд маблағлар тижорат банкининг вилоят бўлинмаси томонидан туман ва шаҳар филиалларига қайта тақсимланади.
32. Кредитлар қарз олувчига алоҳида кредит ҳисобварағи очиш ва унинг тўлов топшириқномаларига мувофиқ, ушбу ҳисобварақдан нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилади.
33. Қарз олувчи — жисмоний шахсларга имтиёзли микрокредитлар ажратилаётган лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари, кредит ҳисобига олинадиган товарни пул ўтказиш йўли билан сотиб олиш имконияти бўлмаган ҳолда ҳудудий ишчи гуруҳларнинг бу ҳақидаги хулосасига асосан микрокредитнинг бир қисми нақд пулда берилиши мумкин.
34. Қарз олувчи кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни нақд пулда, банк пластик карточкалари орқали ёки қарз олувчининг ҳисобварағидан пул ўтказиб бериш йўли билан тўлаши мумкин.
35. Олинган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганлик аниқланган тақдирда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.
36. Қарз олувчи — жисмоний шахслар томонидан кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар тўланмаган тақдирда, банк филиали тавсиянома берган тегишли сектор раҳбарларига ва маҳалла фуқаролар йиғинига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилиши зарур.