1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.13.00 Кимёлаштириш. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Қишлоқ хўжалиги экинларини ҳимоя қилиш бўйича хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича хизматлар кўрсатиш тарифларини шакллантирилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти:
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича хизматлар кўрсатиш тарифларини шакллантириш методологиясини назарда тутувчи тавсия ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин;
мазкур тавсияни амалиётда фойдаланиш учун жойларга етказилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 май,
405-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 405-сон қарорига ИЛОВА
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлар тарқаладиган майдонларни аниқлаш тартибини белгилайди.
2. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини режалаштириш, зарур кимёвий, биологик ҳимоя воситаларга бўлган талабни аниқлаш ва тадбирларни амалга ошириш муддатларини белгилаш мақсадида амалга оширилади.
3. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлари тарқаладиган майдонларни аниқлаш ҳудудларнинг фитосанитария мониторинги асосида ўсимликларни самарали муҳофаза қилишни башорат қилиш орқали амалга оширилади.
4. Ўсимликларни ҳимоя қилишни башорат қилиш қуйидаги башорат турлари ва усуллари орқали амалга оширилади:
узоқ муддатли башоратлар;
қисқа муддатли башоратлар;
фенологик кузатув.
5. Узоқ муддатли башорат беш йилдан кам бўлмаган муддат натижалари асосида тузилади. Бундай башоратлар илмий-тадқиқот муассасалари тайёрлаган тавсиялар асосида жойлардаги ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассислари томонидан йиғилиб, тегишли ахборотнинг максимал миқдори асосида тузилади.
6. Қисқа муддатли башорат бир неча кундан бир ой муддат ичида тарқаладиган зарарли организмлар учун ишлаб чиқилади.
Қисқа муддатли башорат фитосанитар ҳолатни аниқлаш, қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш ёки муайян экологик вазият учун кераксиз бўлган тадбирларни ўзгартириш мақсадида амалга оширилади.
7. Зараркунандалар ва экинларнинг ривожланиши бўйича фенологик кузатув давомида муайян экологик шароитларда уларнинг ўзгариш эҳтимоли даражаси ёки маълум фазаларини бошланишини белгилаш мақсадида амалга оширилади.
Фенологик кузатувлар муайян экологик шароитларда алоҳида турларнинг мумкин бўлган зарарини аниқлаш учун ва унга қарши курашни оптимал муддатини белгилашга асос бўлиб хизмат қилади.
8. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш иловадаги схема асосида амалга оширилади.
9. Ҳудудий «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг туман филиаллари мутахассислари томонидан ўсимликларни ҳимоя қилишни башорат қилиш тадбирлари ҳар йили ноябрь ойининг 10-санасигача зарарли организмларнинг қишловдаги захирасини аниқлаш мақсадида тупроқ намуналари, дала атрофларидаги ўсимлик қолдиқлари, дарахт пўстлоқлари ва новдаларида кузатув ишлари олиб бориш орқали амалга оширилади.
12. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш башорати тўғрисидаги маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятлари томонидан ҳар йили ноябрь ойининг 20-санасигача туманлар кесимида жамланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишилган ҳолда «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятига тақдим этилади.
13. «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти, «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти» масъулияти чекланган жамияти, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари билан биргаликда ҳар йили декабрь ойининг 31-санасигача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш башорати тўғрисидаги маълумотлар олиниб, умумалаштирилади.
14. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш башорати тўғрисидаги маълумотлар кўп йиллик агрометеорологик ва зарарли организмларнинг тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар асосида таҳлил қилинади.
15. Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси бўйича мутахассислар ва олимларнинг таҳлиллари натижаси асосида қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш хавфини кузатиш ва бартараф этиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилади.
16. «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти, «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти» масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳар йили январь ойининг 15-санасигача қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш хавфини кузатиш ва бартараф этиш бўйича тавсияномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ҳамда ҳудудий «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятларига амалиётда фойдаланиш учун юборилади.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш хавфини кузатиш ва бартараф этиш бўйича тавсияномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти ўзларининг расмий веб-сайтларида эълон қилади.
17. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти билан биргаликда Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалишнинг олдини олиш бўйича ҳар йили комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади.