1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВИНО-АРОҚ МАҲСУЛОТЛАРИНИ УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вино-ароқ маҳсулотларининг ноқонуний айланиши ва сотилиши ҳолларининг олдини олиш, алкоголли маҳсулотларни сотишни ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан вино-ароқ маҳсулотлари фақат «Ўзвиносаноат-холдинг» компаниясининг ҳудудий ихтисослаштирилган улгуржи савдо базалари орқали сотилади;
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
республикада ишлаб чиқариладиган вино-ароқ маҳсулотларини улгуржи ва майда улгуржи сотиш ҳуқуқи «Ўзвиносаноат-холдинг» компаниясининг ҳудудий ихтисослаштирилган улгуржи савдо базаларига берилади.
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 136-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва 6-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 16-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З.Усмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ