1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВИНО-АРОҚ МАҲСУЛОТЛАРИНИ УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вино-ароқ маҳсулотларининг ноқонуний айланиши ва сотилиши ҳолларининг олдини олиш, алкоголли маҳсулотларни сотишни ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан вино-ароқ маҳсулотлари фақат «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясининг ҳудудий ихтисослаштирилган улгуржи савдо базалари орқали сотилади;
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 136-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва 6-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 16-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З.Усмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ