1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.04 Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга оид давлат контракти]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 14 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3013]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига асосан буюраман:
1. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ш. САДИКОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 1 май,
180-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 1 майдаги 180-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни доимий равишда фаолият кўрсатадиган Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан кўриб чиқилиши тартибини белгилайди.
1. Харид қилиш тартиб-таомилларининг ҳар бир иштирокчиси, шунингдек назоратни амалга ошираётган шахслар (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) давлат буюртмачисининг (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади), харид комиссиясининг, унинг аъзоларининг, махсус ахборот портали операторининг (бундан буён матнда Оператор деб юритилади) ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар бундай ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) иштирокчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган бўлса, суд тартибида ёки Комиссияга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 35-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-1, 15.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/3013-1/2943-сон)
2. Давлат харидлари натижасида тузилган шартномаларда назарда тутилган мажбуриятларни бажариш доирасида келиб чиқадиган низолар ва келишмовчиликларни тартибга солиш масалалари Комиссия томонидан кўриб чиқилмайди ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилиши лозим.
2-боб. Комиссиянинг вазифалари ва шакллантириш тартиби
3. Комиссия доимий равишда фаолият кўрсатадиган орган бўлиб, ўзининг вазифаларини Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
буюртмачининг қонунга хилоф ҳаракатларига, қарорларига ёки у томонидан қонунга хилоф тартиб-таомиллар бажарилишига доир тақиқ ўрнатади;
буюртмачининг қонунга хилоф қарорларини, шу жумладан давлат харидлари тўғрисидаги ҳужжатлар шартларини бузадиган қарорларини қисман ёки тўлиқ бекор қилади;
харид қилиш тартиб-таомилларини тугатиш ҳақида қарор чиқаради;
ижрочини Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади;
шартнома тузилганидан кейин шартноманинг давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текшириш учун шикоятларни кўриб чиқади ҳамда шартнома ижро этилишини етти иш кунигача бўлган муддатга тўхтатиб туради;
мансабдор шахсларни ва фуқароларни Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритади.
5. Комиссия Оператор томонидан тузилади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколатли орган билан келишган ҳолда тасдиқланади.
давлат бошқаруви ва хўжалик органларидан, давлат буюртмачиларидан, иштирокчилардан, ижрочилардан, Оператордан ва бошқа ташкилотлардан ўз фаолияти учун зарур бўладиган ҳар қандай ахборот, материал ва тушунтиришларни сўраб олади;
давлат харидлари масалалари бўйича шикоятларни кўриб чиқиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
10. Комиссия зарур ҳолатларда мутахассисларни мустақил эксперт сифатида овоз бериш ҳуқуқисиз жалб қилиш ҳуқуқига эга.
11. Комиссия мажлислари, агар уларнинг ишида Комиссия аъзоларининг умумий сонининг учдан икки аъзоси иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
12. Комиссия кун тартибига киритилган масалани кўриб чиқиш жараёнида Комиссия раисининг ёки аъзосининг манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган бевосита ёки билвосита шахсий манфаатдорлиги юзага келган ҳолатда, йиғилиш бошланишидан олдин бу ҳақда маълум қилишга мажбур. Бу ҳолатда Комиссия аъзоси кўрсатилган масалани кўриб чиқиш жараёнида иштирок этмайди.
Комиссиянинг қарори асосида ижрочиларни Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритади;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 35-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3013-1, 15.04.2019 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/3013-1/2943-сон)
Комиссия мажлиси баённомасини юритади.
15. Комиссияга аризачидан шикоят тушгандан ва уни кўриб чиқиш санаси тайинлангандан сўнг, Комиссиянинг ишчи органи ушбу Низом талабларига мувофиқ мажлисни ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади.
3-боб. Шикоятларни бериш тартиби
16. Аризачи шикоятни Комиссияга ёзма шаклда ёки ўзининг шахсий кабинет орқали электрон шаклда юборади. Давлат харидларини назоратини амалга оширувчи шахсларнинг шикоятлари Оператор сайти орқали ҳам юборилиши мумкин. Шикоятга унда кўрсатилган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар илова қилинади.
Аноним мурожаатлар Комиссия томонидан кўриб чиқилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 35-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3013-1, 15.04.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/3013-1/2943-сон)
17. Аризачи қуйидаги ҳолатларда шикоят беради:
буюртмачининг, ваколатли органнинг, харид комиссиясининг, унинг аъзоларининг, Операторнинг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар бундай ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) иштирокчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган бўлса;
буюртмачилар томонидан таклифларни бериш муддатлари асоссиз ўзгартирилганда;
иштирокчининг таклифи буюртмачилар томонидан асоссиз қабул қилинмаганда ёки рад қилинганда;
буюртмачилар томонидан давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланмаган усуллари қонунга хилоф равишда танланганда;
давлат харидларида иштирокчиларнинг иштирок этиши тўғрисидаги ахборотни буюртмачилар томонидан ошкор этилганда;
буюртмачилар томонидан иштирокчилар сонини асоссиз равишда чеклашга ёки уларнинг малакасига қўйилган талабларни оширишга, рақобатга йўл қўймасликнинг, уни чеклашнинг ёки бартараф этишнинг бошқа шаклларига йўл қўйилганда, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
нархларни ёки иштирокчиларни саралаш натижаларини бузиб кўрсатиш мақсадида иштирокчилар олдиндан тил бириктирилганда;
ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган ахборот тақдим этилганда ёки тарқатилганда, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш асоссиз равишда чекланганда;
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган бошқа ҳолатларда.
4-боб. Шикоятларни кўриб чиқиш тартиби
18. Комиссия шикоятни кўриб чиқишда иштирок этадиган шахсларни (бундан буён матнда тарафлар деб юритилади) махсус ахборот портали орқали йиғилиш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Агар белгиланган вақтда тарафлар мажлисда қатнашмаса, шикоят уларнинг иштирокисиз кўриб чиқилади.
19. Шикоятларни кўриб чиқиш бўйича мажлисда иштирок этиш учун, тарафлар белгиланган тартибда ишончнома расмийлаштириб, ўзларининг вакилларини юборишлари мумкин.
20. Комиссия шикоят олганда, шикоят келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида бу ҳақда давлат буюртмачисини хабардор қилади ва харид қилиш тартиб-таомилини ўн кунгача бўлган умумий муддатга тўхтатиб туради.
а) номи, жойлашган ери (юридик шахс учун), фамилияси, исми, отасининг исми, турган жойи (жисмоний шахс учун), почта манзили, электрон почта манзили, телефон рақами;
б) шикоят қилинаётган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ва шикоятнинг бошқа асослари;
в) шикоят беришга ваколатли шахснинг имзоси ва сана.
22. Шикоятга унинг асослилигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Бунда, шикоятда унга илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати бўлиши керак, шунингдек тарафларга шикоятнинг нусхалари юборилганлиги тасдиғи бўлиши керак.
24. Шикоят бўйича қарор Комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинган қарор бўйича ўзининг алоҳида фикрини ёзма баён этишга ҳақли.
25. Комиссия янги очилган ҳолатлар асосида аввал қабул қилинган қарорларини қайта кўриб чиқиши мумкин.
26. Комиссия мажлислари қарорларининг асл нусхалари ва уларга илова қилинган материаллар Комиссиянинг ишчи органида сақланади.
27. Комиссиянинг ишчи органи қарор нусхаларини қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки кун мобайнида тарафларга юборади.