1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.91.00 (Кучини йукотган) Дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва ўқув қуроллари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2005—2009 ЙИЛЛАРДА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ УЧУН ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ-МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМАЛАР НАШР ЭТИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида» 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берадиган замонавий ўқув адабиётлари ва ўқув-методик қўлланмаларни тайёрлаш, нашр этиш ва умумтаълим мактабларини улар билан таъминлашнинг комплекс тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
1. Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан ишлаб чиқилган 2005—2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури 1, 1а, 1б, 1в-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
* 1, 1а, 1б, 1в-иловалар берилмайди.
2. Қуйидагилар:
умумтаълим мактаблари учун янги дарсликлар яратиш ва уларни нашр этиш жадвали 2-иловага* мувофиқ;
* 2-илова берилмайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлаб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этиш юзасидан тендер савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни яратиш, уларни нашр этишга давлат буюртмасини жойлаштириш танлов асосида амалга оширилади;
умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни харид қилиш маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
4. Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси (Р.С. Қосимов)га:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
нашр этишга тавсия этилган ўқув адабиётларини танлов асосида танлаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш масалаларини мувофиқлаштириш;
ўқув адабиётларининг белгиланган давлат таълим стандартларига ва замонавий методик талабларга мувофиқлигини экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш;
қабул қилинган 2005—2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш юклансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
2005—2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплекслар нашр этишнинг 1а ва 1б-иловаларга мувофиқ тасдиқланган прогноз кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили келгуси йилда нашр этиш мўлжалланган ўқув адабиётларининг аниқ рўйхатини ва тиражини белгиласин ва тасдиқласин;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
умумий ўрта таълимнинг такомиллаштирилган давлат таълим стандартлари, дарсликларга нисбатан янгиланган методик талаблар асосида ўқув адабиётлари 2-иловага мувофиқ муддатларда яратилишини ва нашр этилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда, Дарсликларнинг республика айланма фондини яратишни ҳамда мактаблар ўқувчиларини ушбу фонд ҳисобига дарсликлар билан таъминлаш тартибини назарда тутувчи мактаблар ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлашнинг самарали механизмини жорий этиш юзасидан 2004 йил охиригача таклиф тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2005—2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ юқори самарали мультимедий тизимларини ҳамда ўқув адабиётлари ва қўлланмаларнинг компьютер электрон турларини яратиш дастурини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги умумтаълим мактаблари учун ўқув адабиётлари нархларининг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик устидан мунтазам қатъий назорат ўрнатсинлар.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 341-сон қарорининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон қарорига 3-ИЛОВА
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлаб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида» 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқишга муаллифлар таркибини танлаб олиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
2. Ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркиби танлов асосида танлаб олиш йўли билан аниқланади.
3. Қуйидагилар муаллифлар таркибини танлов асосида танлаб олишнинг мақсади ва вазифалари ҳисобланади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
ўқувчиларни такомиллаштирилган давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари асосида яратилган ўқув адабиётлари билан таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.02.00 Монополия фаолияти. Рақобатли сиёсат]
вазирликлар ва ваколатли муассасаларнинг буюртмалари асосида ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлаш тизимида рақобат муҳитини яратиш, шунингдек унинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш;
ўқув адабиётларини ишлаб чиқишга энг малакали мутахассисларни жалб этиш, шунингдек ёш истеъдодли муаллифлар ва муаллифлар жамоаларини қўллаб-қувватлаш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
4. Ҳам жисмоний шахслар, ҳам кадрлар салоҳиятига, таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари яратиш тажрибасига эга бўлган турли ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги илмий ва ўқув ташкилотлари муаллифлар таркибини танлов асосида танлаб олиш қатнашчилари бўлишлари мумкин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда буюртмачи деб юритилади) такомиллаштирилган давлат стандартлари ва ўқув дастурларининг босқичма-босқич жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда танлов асосида ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ўқув адабиётлари рўйхатини белгилайдилар ва Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб юритилади) тасдиғига киритадилар.
6. Ҳукумат комиссияси муаллифлар таркибини танлаб олиш асосида ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ўқув адабиётлари рўйхатини ўрганади ва тасдиқлайди.
II. Муаллифлар таркиби танловини ўтказиш
7. Муаллифлар таркибини танлаб олиш Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси ҳузурида тузиладиган танлов комиссияси томонидан амалга оширилади.
Танлов комиссияси аъзолари сони (камида 9 киши) тоқ бўлган таркибда тузилади, унинг шахсий таркиби Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Комиссияга ҳамраислар — Халқ таълими вазири ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари — Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори бошчилик қиладилар.
8. Ўқув адабиётлари лойиҳасини ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлов асосида танлаб олиш ва тасдиқлашни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
9. Танлов асосида ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ўқув адабиётлари рўйхати Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин танлов комиссияси оммавий ахборот воситаларида муаллифлар таркиби танланиши тўғрисида эълон беради.
Эълон буюртманомаларни қабул қилиш муддати тугашидан камида 30 кун олдин берилади.
10. Қатнашчилардан аризаларни қабул қилиш ва муаллифларни танлаб олиш тартиботларини ташкил этиш функциялари танлов комиссиясига юкланади.
11. Қатнашчилар танлов комиссиясига қуйидагилардан иборат бўлган таклифларни тақдим этадилар:
иштирок этиш учун буюртманома;
қатнашчининг сўровномаси;
ўқув адабиёти концепцияси (0,5 босма тобоққача), унда ўқув курсининг мақсади ва вазифалари, мазмуни ва тузилмасига назарий-методологик ёндашув, ўқув адабиётининг методик аппаратига асос қилиб олинадиган дидактик принциплар акс эттирилиши керак;
ўқув адабиётининг режа-проспекти (бўлимлар ва мавзулар мазмунининг тезисли баёни, 1 босма тобоққача) ва битта бобнинг намуна матни.
12. Буюртманомалар тақдим этишнинг белгиланган муддати тугагандан кейин танлов комиссияси белгиланган кун ва соатда буюртманомалар мавжуд бўлган таклифларни очади.
13. Эълонда кўрсатилган охирги муддатдан кейин тушган буюртманомалар танловга қўйилмайди. Танловда иштирок этиш шартларига ва расмийлаштириш қоидаларига мувофиқ бўлмаган буюртманомалар кўриб чиқилмайди.
14. Танлов комиссияси баённома тузади, унда тушган буюртманомаларни ҳамда зарур маълумотлар ва ҳужжатлар мавжудлигини рўйхатдан ўтказади. Баённомада:
тушган буюртманомалар;
танловга қўйилган қатнашчилар;
танлов қатнашчилари таркибига киритилмаган талабгорлар (уларнинг таклифлари рад этилишининг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда) тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
15. Ишлаб чиқувчи муаллифларнинг таклифларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш учун танлов комиссияси томонидан илмий ва педагогик жамоатчилик, олимлар, амалиётчи ўқитувчилар, методистлар ва талаб этиладиган ихтисосликнинг бошқа мутахассисларидан иборат таркибда тегишли фанлар бўйича эксперт гуруҳи тайинланади.
Тегишли фанлар бўйича эксперт гуруҳининг шахсий таркиби танлов комиссияси томонидан тасдиқланади. Эксперт гуруҳи аъзоларининг таркиби ошкор қилинмайди.
Эксперт гуруҳи ишлаб чиқувчи муаллифларнинг тақдим этилган таклифларини уларнинг код рақамлари бўйича баҳолайди ва ўзининг асосланган хулосаларини танлов комиссиясига киритади.
16. Буюртмачининг раҳбарлари, танлов комиссияси ва эксперт гуруҳларининг аъзолари ишлаб чиқувчи муаллифлар бўлишлари мумкин эмас.
17. Танлов комиссияси эксперт гуруҳларининг хулосалари ва танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида 10 кун муддатда ғолибларни танлаб олиш учун тақдимномаларни Ҳукумат комиссиясига юборади.
Ўқув адабиётлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун муаллифлар гуруҳини танлаш ғолиблари тўғрисидаги якуний қарор Ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинади ва қарор тегишли баённома билан расмийлаштирилади.
Танлов натижалари тўғрисидаги ахборот Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин 3 кун мобайнида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
18. Буюртмачи Ҳукумат комиссиясининг қарори асосида ғолиблар билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув адабиётлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан шартнома тузади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 27-боби («Шартнома тузиш»).
20. Ўқув адабиётлари лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртма олган ғолиблар ўқув адабиётлари лойиҳасининг сифати ва ишлаб чиқиш муддатлари учун жавоб берадилар.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлаб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Ўқув адабиётлари лойиҳасини ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлаб олиш ва тасдиқлаш схемаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон қарорига 4-ИЛОВА
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом кейинчалик нашр этиш учун янги авлод дарсликларни ва ўқув-методик комплексларни танлаб олиш танловини ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Дарсликлар ва ўқув-методик комплексларга (кейинги ўринларда ўқув адабиётлари деб юритилади) умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун яратиладиган дарсликлар, қўшимча ўқув, методик ва маълумотнома адабиётлар киради.
3. Ўқув адабиётларини танлаб олиш танлов асосида амалга оширилади, унда фақат муаллифлар таркибини танлаб олиш ғолиблари қатнашади. Қуйидагилар танлов йўли билан танлаб олишнинг мақсади ҳисобланади:
замонавийлаштирилган давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари талабларига мувофиқ ўқув адабиётлари мазмунини такомиллаштириш, уларнинг дизайни сифатини ошириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.02.00 Монополия фаолияти. Рақобатли сиёсат]
ўқув адабиётлари яратиш жараёнида рақобат муҳитини шакллантириш, ёш муаллифлар ва муаллифлар жамоаларини қўллаб-қувватлаш.
4. Танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
5. Ўқув адабиётларини танлов асосида танлаб олиш аъзолари сони (камида 9 киши) тоқ бўлган, шахсий таркиби эса Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланадиган танлов комиссияси томонидан ўтказилади. Танлов комиссияси таркибига қуйидагилар киритилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
буюртмачининг — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (тегишлилигига кўра) вакиллари;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Республика таълим маркази ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази мутахассислари;
идоравий мансуб таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идораларнинг вакиллари;
Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ва бошқа тегишли илмий-тадқиқот таълим муассасалари ходимлари;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг етакчи амалиётчи ўқитувчилари;
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вакиллари.
II. Танлов орқали танлаб олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш
6. Ўқув адабиётларини танлов орқали танлаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
7. Танлов комиссияси танлов бошланишидан 120 кун олдин оммавий ахборот воситаларида танлов ўтказилиши тўғрисида эълон беради. Эълонда қуйидагилар кўрсатилади:
ишлаб чиқилиши мўлжалланаётган ўқув адабиётлари рўйхати;
танлов таклифларини қабул қилиш ва танловни ўтказиш муддатлари;
танлов ҳужжатларини ва танлов шартлари тўғрисида қўшимча ахборотни олиш учун манзил, боғланиладиган шахслар ва телефон рақамлари.
8. Тайёргарлик кўриш муддати, танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги санаси ва соати, шунингдек таклифларни очиш куни ва вақти танлов комиссияси томонидан белгиланади, у танлов ҳужжатларини тайёрлаш ва тарқатишни ташкил этади, талабгорларга маслаҳатлар беради, аризаларни қабул қилади, танлов таклифларининг ҳисобга олинишини, сақланиши ва махфийлигини таъминлайди.
9. Танлов ҳужжатлари қуйидагилардан иборат бўлади:
танлов орқали танлаб олишда қатнашиш учун бериладиган буюртманоманинг намунавий шакли;
ишлаб чиқиш мўлжалланган ўқув адабиётлари рўйхати;
танлов қатнашчиси учун йўриқнома;
танлов таклифларини баҳолаш мезонлари;
ўқув адабиётларини нашр этиш ҳуқуқини берувчи шартноманинг намунавий шакли.
10. Танлов ҳужжатлари фақат талабгорларга — муаллифлар таркибини танлаб олиш танлови ғолибларига, ўқув адабиётлари лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан шартнома тузилган шахсларга юборилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
11. Танлов таклифларини тайёрлаш даври оммавий ахборот воситаларида эълон берилган ёки танлов қатнашчиси расмий равишда хабардор қилинган (таклиф этилган) санадан бошлаб камида 120 кунни ташкил қилади.
12. Талабгорлар танлов таклифи сифатида қатнашиш учун буюртманома, ўқув адабиётларининг қўлёзмаси ёки макетини тақдим этадилар.
13. Танлов орқали танлаб олишда қатнашиш учун бериладиган буюртманомада қуйидагилар кўрсатилади:
таклиф этилаётган ўқув адабиётининг номи;
умумий маълумотлар ҳамда ўқув адабиётлари муаллифи (муаллифлари)нинг тажрибаси ва касб-малака даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
муаллифнинг почта ва электрон манзили (мавжуд бўлса), телефони ва телефакси (мавжуд бўлса) рақамлари.
14. Танлов таклифлари қатнашчи учун йўриқномада назарда тутилган шартлар асосида ишлаб чиқилади, унда қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
танловга тақдим этилаётган ҳужжатларнинг рўйхати ва уларга қўйиладиган талаблар;
ўқув адабиётини яратиш ва расмийлаштиришга қўйиладиган педагогик ва техник талаблар;
танлов таклифлари туркумини шакллантириш тартиботига қўйиладиган талаблар ва уни танлов комиссиясига бериш усуллари;
танлов орқали танлаб олиш доирасида тузилган ҳар қандай ҳужжатнинг махфийлигига изоҳ;
буюртманомалар ва танлов таклифларини қабул қилишнинг энг сўнгги муддатлари;
танловни ўтказиш тартиботлари тавсифи ва муддатлари;
ғолибни аниқлаш ва шартнома тузиш тартибининг тавсифи;
танлов орқали танлаб олишга доир тушунтиришлар олиш учун манзил ва боғланиш телефонлари.
15. Танлов таклифлари муҳрланган ҳолда қабул қилинади. Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган таклифлар кўриб чиқилмайди ва конвертлар очилмаган ҳолда талабгорларга қайтарилади.
Танлов иштирокчиси томонидан танлов таклифларининг тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилиши ҳам унинг таклифи рад этилиши учун асос бўлиши мумкин.
16. Танлов қатнашчиси танлов таклифларини тақдим этишнинг сўнгги санаси ва вақтидан кейин ўз таклифига ўзгартиришлар киритишга ёки уни қайтариб олишга ҳақли эмас.
III. Танлов орқали танлаб олишни ўтказиш шартлари
17. Буюртманомалар беришнинг белгиланган муддати тамом бўлгандан кейин танлов комиссияси белгиланган кун ва соатда танлов таклифлари жойланган конвертларни очади.
Танлов таклифлари жойланган конвертларни очиш танлов комиссияси аъзолари ва танловда қатнашаётган ўқув адабиётлари муаллифлари иштирокида амалга оширилади.
18. Конвертлар очилгандан кейин комиссия баённома тузади, унда тушган таклифларни ҳамда зарур маълумотлар ва ҳужжатлар мавжуд эканлигини қайд этади. Баённомада қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак:
тушган таклифлар;
танловга қўйилган қатнашчилар, уларнинг код рақамлари;
танлов қатнашчилари таркибига киритилмаган талабгорларнинг таклифлари рад этилишининг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати.
19. Ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш ва баҳолашни ташкил қилиш учун танлов комиссияси томонидан илмий ва педагогик жамоатчилик, олимлар, амалиётчи ўқитувчилар, методистлар ва муайян ихтисосликнинг бошқа мутахассисларидан иборат таркибда тегишли фан бўйича эксперт гуруҳи тайинланади. Эксперт гуруҳи аъзолари таркиби ошкор қилинмайди.
20. Танловда қатнашаётган ўқув адабиётларини эксперт баҳолаш комиссия томонидан белгиланган муддатларда, бироқ 30 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказилади.
21. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида амалга оширилади.
Қуйидагилар ўқув адабиётларини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
ўқув адабиётларининг давлат таълим стандартларига, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқлик даражаси;
таклиф этилаётган ўқув материалининг узвийлиги ва изчиллиги таъминланганлиги даражаси, шунингдек предметлараро алоқанинг таъминланиши;
таклиф этилаётган ўқув материалининг илмий-педагогик асосланганлиги;
предметга миллий мустақиллик ғояларининг сингдирилганлиги даражаси;
ўқув материалининг таълим олаётганларнинг психологик ва ёш хусусиятларига, шунингдек уларнинг билимлари даражасига мувофиқлиги;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
баён этиш тилининг равонлиги, таклиф этилаётган материалнинг кўргазмалилиги ва расмлар илова қилинганлиги;
назарий материалнинг машқлар, вазифалар ва амалий машғулотлар билан мақбул нисбати;
таклиф этилаётган макет дизайнининг сифати.
22. Баҳолаш мезонлари тафсилотлари танлов комиссияси томонидан танлов таклифлари конвертлари очилгунга қадар амалга оширилади. Танлов пайтида мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
23. Тушган ўқув адабиётини кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот махфий ҳисобланади ва танлаб олиш тартиботларига расман алоқадор бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди. Комиссия ва эксперт гуруҳи аъзолари мазкур ахборот ошкор қилинганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 46-моддаси.
24. Эксперт гуруҳи танлов қатнашчиларининг тақдим этилган таклифларини уларнинг код рақамлари бўйича баҳолайди ҳамда ўзининг асосланган хулосаларини танлов комиссиясига киритади.
Танлов комиссияси эксперт гуруҳлар хулосалари ҳамда танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида 10 кун муддатда Ҳукумат комиссиясига ғолибларни танлаб олиш бўйича тавсиянома юборади.
ғолибни аниқлаш тўғрисидаги узил-кесил қарор Ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинади, қарор тегишли баённома билан расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
25. Танлов якунлари ғолиб аниқлангандан кейин 3 кундан кечикмай оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
26. Ҳукумат комиссияси қарори асосида буюртмачи билан қўлёзма муаллифи (муаллифлар жамоаси) ўртасида ўқув адабиётларини нашр этиш тўғрисида шартнома имзоланади.
Шартнома Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилиши ва ўқув адабиётларини ишлаб чиққанлик учун моддий рағбатлантириш, уларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, низоларни ҳал этиш шартларини ҳамда шартнома тузишдаги бошқа мажбурий шартларни акс эттириши зарур.
IV. Якуний қоидалар
27. Танловнинг ҳар бир қатнашчиси мазкур Низомда белгиланган танлов асосида танлаб олишни ўтказиш шартларига риоя этилиши ва натижаларнинг холислиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасиг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1758-моддаси.
28. Танлов асосида танлаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилади.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўқув адабиётлари лойиҳаларини танлов асосида танлаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш схемаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон қарорига 5-ИЛОВА
Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этиш юзасидан тендер савдолари ўтказиш тартиби тўғрисида
1. Мазкур Низом дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этиш учун давлат буюртмасини жойлаштириш юзасидан тендер савдоларини ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби ва шартларини белгилайди.
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари танловида танлаб олинган дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этишда тендер савдолари ўтказишга татбиқ этилади.
Дарсликлар ва ўқув-методик комплексларга (кейинги ўринларда ўқув адабиёти деб юритилади) дарсликлар, қўшимча ўқув, методик ва маълумотнома адабиётлар киради.
4. Хорижий кредитлар маблағлари (грантлар) ҳисобига ўқув адабиёти нашр этишда мазкур Низомнинг талаблари тавсия хусусиятига эга бўлади ва, агар хорижий кредитлар ва грантларни бериш шартларига кўра савдоларни ўтказишнинг ўзгача тартиби белгиланган бўлса, қўлланилиши мумкин эмас.
5. Тендер савдоларини ўтказиш тўғрисидаги қарор Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
Нашр этиш учун тендер савдолари фақат ҳуқуқ эгасига рухсатнома мавжуд бўлиши шарти билан Ҳукумат комиссиясининг қарорига мувофиқ танловда танлаб олиш ғолиби деб эътироф этилган ўқув адабиётига эълон қилиниши мумкин.
ўқув адабиётининг техник жиҳатдан бажарилиши сифатини ошириш ва ундан узоқ муддат фойдаланилишини таъминлаш;
ўқув адабиётини нашр этиш жараёнида рақобат муҳитини яратиш, ноширлик ва матбаа фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг тендерларда иштирок этишини кенгайтириш ва рағбатлантириш, шунингдек уларнинг тенг ҳуқуқли иштирок этишини таъминлаш, мазкур жараёнга кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини жалб этиш;
ўқув адабиётини нашр этишга йўналтириладиган давлат бюджети, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
7. Ошкоралик, талабларнинг ягоналиги ва қарорлар қабул қилишдаги холислик ҳамда савдонинг барча қатнашчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратиш тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий принциплари ҳисобланади.
8. Ўқув адабиёти нашр этишга тендер савдолари мазкур Низомга иловага мувофиқ бир босқичли икки конвертли тартиб-қоида бўйича ахборотнома очиқ эълон қилиниши йўли билан ўтказилади.
тендер савдоларининг ғолиби билан контракт тузади.
11. Тендер комиссияси ўқув адабиётини нашр этишга давлат буюртмасини жойлаштириш учун тендер савдоларини ўтказиш бўйича доимий орган ҳисобланади. Комиссиянинг сон таркиби аъзоларнинг тоқ сонидан, қоидага кўра, камида 11 кишидан иборат бўлади. Буюртмачининг раҳбари ёки унинг ўринбосарларидан бири комиссия раиси ҳисобланади. Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланадиган комиссия таркибига:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
китоб нашр этиш соҳасидаги мустақил эксперт ташкилотларининг вакиллари мажбурий тартибда киритилади.
Буюртмачининг ёки унинг идоравий мансуб корхоналари ва ташкилотларининг вакиллари сони тендер комиссияси умумий таркибининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.
тендер таклифларини қабул қилишнинг охирги куни ва вақтини, конвертларни очиш вақти ва жойини белгилайди;
тегишлича расмийлаштирган ҳолда тендер савдоларини ўтказади;
таклифлар билдирилган конвертларни очади, уларнинг тендер ҳужжатлари билан белгиланган талабларга (тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, уларнинг расмийлаштирилиши ва ҳоказо) мувофиқлигини текширади;
баҳолаш гуруҳи жалб этиладиган мустақил экспертлар ёки маслаҳатчилар ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
13. Тендер савдоларининг ташкилотчиси (буюртмачининг таклифига кўра тендер комиссияси томонидан тайинланадиган ишчи гуруҳ ёки буюртмачи томонидан шартнома асосида жалб этиладиган консалтинг компанияси):
тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлайди ва уларни талабгорларга тақдим этади;
тендер таклифларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилишини таъминлайди;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
аризалар ва тендер таклифларини қабул қилади, уларнинг ҳисобга олиниши ва махфийлигини таъминлайди;
тендер таклифларининг асл нусхаларини конвертларни очиш ва тендер ўтказиш учун тендер комиссиясига тақдим этади.
Савдоларни ташкил этиш учун консалтинг компанияси жалб этилган тақдирда тендер савдолари ташкилотчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг билан буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.
14. Экспертизани ташкил этиш ва тендер таклифларини баҳолаш учун тендер комиссияси томонидан баҳолаш гуруҳи тайинланади. Баҳолаш гуруҳи тендер комиссияси аъзоларидан ёки ўқув адабиётини нашр этиш ва китоб нашри технологияси соҳасидаги ваколатли камида беш мутахассисдан иборат таркибдаги мустақил экспертлар (маслаҳатчилар)дан ташкил этилади.
17. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, нашриёт-матбаа фаолиятида тажрибага эга бўлган ҳам мамлакатимизнинг ташкилотлари, ҳам хорижий ташкилотлар тендер савдоларининг оферентлари – қатнашчилари бўлишлари мумкин.
тендер савдоларида ғолиб чиққан тақдирда буюртмачи билан контракт тузадилар.
III. Тендер ҳужжатлари
21. Тендер комиссияси қуйидагиларни ўз ичига олувчи тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ташкил этади, тендер савдоларининг ташкилотчиси эса уларнинг ишлаб чиқилишини таъминлайди:
тендер савдолари қатнашчилари учун йўриқнома;
қатнашчиларга қўйиладиган малака талаблари;
нашр этиладиган ўқув адабиётларининг рўйхати, техник талаблари ва ўзига хослиги;
23. Талабгорларга тендерда қатнашиш учун қуйидаги малака талаблари қўйилади:
шартнома тузишга фуқаролик ҳуқуқий лаёқати ва ваколатлари (қатнашчининг рўйхатдан ўтказилганлиги ва суд мажбуриятлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборот ҳамда фаолиятнинг мазкур турини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар);
талабгорнинг устав сармояси миқдори ва молиявий ҳолатининг бошқа кўрсаткичлари (белгиланган тартибда тасдиқланган);
ишлаб чиқариш базаси, давлат буюртмасининг бутун ҳажмини бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва малакали мутахассислар мавжудлиги;
ўқув адабиётини нашр этиш учун мўлжалланган қийматнинг камида 20 фоизи миқдорида бўш айланма маблағлар мавжудлиги ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банкнинг ишонч хати;
китоб, шу жумладан ўқув адабиёти нашр этишга доир иш тажрибаси;
тендер савдоларига қўйилган ўқув адабиётини нашр этишнинг прогнозлаштирилаётган ҳажми (фақат ўз кучлари билан нашр этилиши мумкин бўлган ҳажм, фоизларда).
Тендер савдоларида қатнашиш учун талабгорга буюртмачи томонидан белгиланадиган, бироқ талабгорларнинг ўз тижорат сири муҳофаза қилиниши ҳуқуқини бузмайдиган бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин.
24. Нашр этиладиган ўқув адабиётларининг рўйхати, техник талаблари ва ўзига хослиги қуйидагиларни ўз ичига олади:
номи ва нусхаси;
тузилма ва макетга қўйилган талаблар;
қоғоз формати ва сифати, бўёқларнинг ҳажми ва сони, материаллар ва матбаанинг сифати;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
нашр этилаётган ўқув адабиётининг юқори сифати ва узоқ муддат фойдаланилишини таъминлашга кўмаклашадиган бошқа технологик талаблар.
26. Тендер ҳужжатлари, шу жумладан тендер таклифларини ўраб жойлаш ва маркалашга қўйиладиган талаблар, таклифларни техник ва молиявий баҳолаш мезонлари тендер комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
27. Контракт проформаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади ва ўқув адабиётини нашр этиш шартлари, нархи ва жадвалини, хизматларнинг манбалари ва ҳақ тўлаш шаклини, тўловлар шартлари ва жадвалини, томонларнинг мажбуриятларини, низоларни ҳал этиш тартибини, шунингдек битишувлар тузишда мажбурий бўлган бошқа шартлар ва ҳолатларни ўз ичига олиши керак.
Контракт проформасини тузишда буюртмачи ёки тендер савдолари ташкилотчиси шартнома асосида ихтисослаштирилган консалтинг компанияларига маслаҳат сўраб мурожаат қилишга ҳақлидир.
28. Таклифларни тақдим этиш муддати тамом бўлгунга қадар тендер савдолари ташкилотчиси тендер ҳужжатларини сотиб олган талабгорларни дарҳол улар тўғрисида маълум қилиб, таклифга тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақт берган ҳолда унинг муддатини узайтириб тендер ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақлидир.
29. Тендер савдолари ташкилотчиси талабгорнинг сўровига кўра тендер таклифларини тақдим этишнинг сўнгги муддатидан камида 10 кун олдин сўров манбаини кўрсатмаган ҳолда тендер савдоларининг барча қатнашчиларига мажбурий тартибда жавоб юбориб тендер ҳужжатларининг моҳияти ёки мазмуни билан боғлиқ саволга ёзма жавоб бериши шарт.
30. Тендер комиссияси, савдо ташкилотчиси ва талабгорлар ўртасида хабар, билдиришнома ва бошқа ахборотни айирбошлаш ёзма шаклда амалга оширилади.
IV. Тендер савдоларини ўтказиш тартиби ва шартлари
31. Оммавий ахборот воситаларида тендер савдолари ўтказиш тўғрисида расмий эълон берилган сана ёки талабгорга почта (сана почта штемпели бўйича аниқланади), телефакс ёки бошқа шаклда қатнашиш учун расмий билдиришнома (таклифнома) юборилган сана савдо очилган сана ҳисобланади.
32. Тендер савдолари тўғрисидаги эълон марказий ва бошқа энг кўп тарқалган ёхуд ихтисослаштирилган газета ва журналларда тендер таклифлари билдирилган конвертлар расмий очилишидан камида 30 кун олдин эълон қилинади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
давлат буюртмасини шакллантириш манбалари;
нашр этиш мўлжалланган ўқув адабиётининг номи ва нусхаси;
Тендер ҳужжатлари учун тўлов миқдори буюртмачи томонидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш, нусхасини кўпайтириш ва тарқатиш бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш қийматидан келиб чиқиб белгиланади.
35. Тендер таклифлари тендер ҳужжатларига қўйиладиган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади ва бир пакетга солинган икки конвертда тақдим этилади:
биринчи конверт техник таклиф ҳисобланади ва қатнашчининг малакаси ва молиявий ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатлардан, закалат тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатларидан (нашр этилаётган ўқув адабиётининг ҳисобланган қийматининг бир фоизидан беш фоизигача тендер комиссияси томонидан белгиланадиган миқдорда), ўқув адабиёти макетидан иборат бўлади;
иккинчи конверт тижорат таклифи ҳисобланади ва нарх таклифларини, бўлиши мумкин бўлган чегирмаларни, таклиф этилаётган жадвални ва ўқув адабиётини нашр этиш муддатларини ўз ичига олади.
36. Ташқи пакетда қатнашчининг номи ва манзили, тендер савдоси ташкилотчисининг номи ва манзили, таклифноманинг тартиб рақами ёзилиши керак. Ички конвертда қатнашчининг номи ва манзили, тендер савдоси ташкилотчисининг номи ва манзили, нашр этиш таклиф этилаётган ўқув адабиётининг номи ва таклифноманинг тартиб рақами кўрсатилади.
37. Тендер таклифининг тегишли равишда «Асл нусха» ва «Нусха» сўзлари билан белги қўйилган, талабгорнинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган асл нусхаси ва нусхаси тендер савдолари ташкилотчисига муҳрланган шаклда юборилади.
38. Тендер таклифининг амал қилиш муддати тендер ҳужжатларида белгиланади.
Қатнашчилар ўзларининг тендер таклифларини уларни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тамом бўлгунга қадар қайтариб олишлари мумкин. Тақдим этиш муддати тамом бўлгандан кейин тушган тендер таклифи кўриб чиқилмайди ва конвертлар очилмасдан савдо қатнашчисига қайтарилади.
39. Тендер таклифларини тақдим этиш санаси тендер савдолари ташкилотчисининг почта билдиришномаси олинганлиги тўғрисидаги белгиси ёки чопар билан юборилган тендер таклифлари рўйхатдан ўтказилган сана бўйича аниқланади.
40. Тендер таклифлари беришнинг белгиланган муддати тамом бўлгач белгиланган кун ва соатда комиссия тендер таклифлари билдирилган ташқи пакетни ва техник таклифлар билдирилган биринчи конвертни очади.
Пакетлар ва техник таклифлар билдирилган конвертлар ҳозир бўлиш истагини билдирган тендер қатнашчилари ёки уларнинг тўлақонли вакиллари ҳозирлигида очилади.
Тижорат таклифлари билдирилган таклифлар муҳрланган шаклда қолади ва навбатдаги мажлисгача тендер савдолари ташкилотчисининг темир сандиғида сақланади. Иккинчи конвертдаги ҳужжатларнинг сақланиши учун тендер савдолари ташкилотчиси жавоб беради.
41. Пакет ва биринчи конверт очилгандан кейин савдо қатнашчиларининг номлари ўқилади, савдо шартлари ва тартиб-қоидаларига риоя қилиш, тегишли ҳужжатлар мавжудлиги текширилади.
Тендер комиссияси, улар бошқа қатнашчиларнинг рейтингига таъсир кўрсатмаса ва уларга йўл қўйган тендер савдоси қатнашчисига устунликлар бермаса, тендер ҳужжатларининг эълон қилинган шартларга номувофиқлигини ёки тендер таклифларини расмийлаштиришдаги ноаниқликларни эътиборга олмаслиги мумкин.
43. Тендер комиссияси мажлисининг натижалари баённома билан расмийлаштирилади. Баённомада савдо қатнашчилари томонидан эътироф этилган ташкилотлар санаб ўтилади. Шакл бўйича тақдим этилмаган ва савдоларга қўйилмаган таклифлар баённомада улар рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда алоҳида санаб ўтилади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
44. Тендер комиссияси мажлисининг натижалари тўғрисидаги ахборот ҳозир бўлмаган талабгорга ёзма шаклда етказилади. Тендер таклифлари билдирилган конвертларни очиш тўғрисидаги баённома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмайди.
45. Техник таклифлар ўрганиш, таҳлил этиш ва баҳолаш учун баҳолаш гуруҳига берилади. Таклифларни баҳолашда қатнашчининг малакаси ва молиявий аҳволи, ўқув адабиёти намуналари параметрларининг буюртмачи томонидан белгиланган техник талаблар ва ўзига хосликларга мувофиқлиги мажбурий тартибда эътиборга олинади.
46. Таклифларни баҳолаш тендер комиссияси томонидан белгиланган ҳар бир баҳолаш мезони бўйича баллар қўйиш йўли билан амалга оширилади. Савдо қатнашчилари ёки уларнинг вакиллари тендер таклифларини баҳолашда ҳозир бўлишга ҳақли эмас.
47. Баҳолаш давомида тендер комиссияси тушунтиришлар олиш учун қатнашчиларга ёзма равишда мурожаат қилиш, улардан қўшимча маълумотлар ва тасдиқномалар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
51. Иккинчи пакетга солинган барча талаб қилинадиган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда тендер комиссияси уларни экспертиза қилиш ва баҳолаш учун баҳолаш гуруҳига беради.
53. Тендер таклифларини баҳолашнинг умумий даври тендер комиссияси томонидан белгиланади ва у таклифлар билдирилган конвертлар расман очилган пайтдан бошланади ва 30 календарь кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
54. Тендер таклифларини баҳолаш ва савдо ғолибини аниқлаш тендер комиссияси томонидан унинг мажлиси бошлангунга қадар тасдиқланган мезонлар асосида амалга оширилади. Танлов пайтида мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.
55. Тушган таклифларнинг кўриб чиқилиши ва уларнинг тендер комиссияси ва баҳолаш гуруҳи аъзолари томонидан баҳоланиши тўғрисидаги ахборот махфий ҳисобланади ҳамда танлов тартиб-қоидасига расман алоқадор бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди. Тендер комиссияси ва баҳолаш гуруҳи аъзолари мазкур ахборот ошкор қилинганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
таклифларни баҳолашда, агар ўқув адабиёти бирлиги нархи билан бирлик нархи ва сонини кўпайтириш натижасида олинган якуний нарх ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлса, ўқув адабиёти бирлиги нархи устунлик қиладиган, умумий нархга тузатиш киритиладиган қарор қабул қилиши мумкин. Агар сўзлар билан ёзилган сумма билан рақамда кўрсатилган сумма ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлса, у ҳолда сўзлар билан ёзилган сумма устунлик қилади.
57. Техник ва тижорат таклифларини баҳолаш якунлари йиғиндиси бўйича тендер таклифи энг кўп балл олган қатнашчи савдонинг ғолиби деб эълон қилинади. Балларнинг якуний йиғиндиси тенг бўлган тақдирда энг кам нарх таклифларини таклиф этган қатнашчига устунлик берилади.
58. Якун чиқариш ва савдонинг ғолиби тўғрисидаги қарор тендер комиссияси томонидан қабул қилинади. Ғолибни танлашда баҳолаш гуруҳининг хулосалари натижаларига ва тендер комиссияси аъзоларининг якка тартибдаги хулосасига асосланилади. Қарор тендер комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
59. Тендер комиссиясининг якуний баённомасида ғолиб ва захирадаги қатнашчилар, тендер комиссияси таркиби, баҳолаш гуруҳининг хулосаси, қатнашчиларнинг тендер таклифлари йиғма жадвали ва ғолиб билан контракт имзолашнинг мўлжалланаётган муддатлари тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлади.
Баённома ҳозир бўлган аъзолар томонидан имзоланиши ва тендер комиссияси раиси томонидан тасдиқланиши керак.
Тендер комиссияси ғолиблар аниқланган кундан бошлаб 10 кун мобайнида натижаларни тасдиқлаш учун Ҳукумат комиссиясига юборади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
Ғолибни аниқлаш тўғрисидаги қарор Ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилади.
60. Тендер савдолари ташкилотчиси тендер савдолари ғолибига савдо якунлангандан кейин уч кундан кечикмай ёзма билдиришнома юборади ва якунларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
61. Буюртмачи ва тендер савдолари ғолиблари ўртасидаги контракт тендер савдолари ғолиби билдиришномани олган кундан бошлаб ўн кун муддатда тузилади.
62. Агар тендер савдолари ғолиби контракт тузишни рад этса ёки белгиланган муддатда контрактни бажариш учун кафолат бермаса, у ҳолда буюртмачи тендер комиссияси билан биргаликда таклифи иккинчи баҳони олган қатнашчини тендер савдолари ғолиби деб эътироф этиши ёки такрорий тендер савдолари ўтказишни тайинлаши мумкин.
63. Тендер комиссияси мажлисини ўтказиш учун кворум унинг аъзоларининг камида учдан икки қисмини ташкил этади. Агар тендер комиссияси мажлисида комиссия раиси ва унинг ўринбосари қатнашмаса ёхуд кворум мавжуд бўлмаса тендер комиссияси мажлиси ҳуқуқий ваколатли ҳисобланмайди.
64. Қуйидаги ҳолларда, агар:
тендер таклифларини тақдим этишнинг энг охирги муддатигача фақат битта таклиф тушса;
барча тендер таклифлари тендер ҳужжатларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса;
барча тендер таклифларида тендер ҳужжатлари шартлари билан талаб қилинадиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса;
барча қатнашчиларнинг таклиф этган нархлари ўқув адабиётининг бошланғич қийматидан анча юқори бўлса, тендер савдолари бўлиб ўтмаган деб эълон қилинади.
65. Тендер савдоларининг бўлиб ўтмаган деб эълон қилиниши савдо қатнашчиларидан бирон-бирининг мулкий ёки бошқа жавобгарлигига олиб келмайди.
66. Агар тендер савдолари бўлмаган деб эътироф этилса, такрорий тендер савдолари ўтказилади, унда тендер ҳужжатлари шартларини қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.06 Закалат]
Закалат қайтариш учун асослар пайдо бўлган пайтдан бошлаб беш кун мобайнида қайтарилади.
68. Закалат:
таклифни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тамом бўлгандан кейин ўз таклифига ўзгартириш киритган ёки уни қайтариб олган қатнашчига;
таклифи амал қилиши даврида ўз таклифини қайтариб олган, тендер ҳужжатларида белгиланган шартларда контракт тузишни ёки контракт бажарилишининг талаб этиладиган таъминланишини (кафолатини) тақдим этишни рад этган тендер савдолари ғолибига қайтарилмайди.
69. Савдоларнинг ҳар бир қатнашчиси мазкур Низом билан белгиланган тендер савдоларини ўтказиш қоидалари ва тартиботларига риоя этилиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда натижаларнинг холислиги учун жавоб беради.
70. Тендер савдолари ўтказилиши муносабати билан пайдо бўладиган низолар ва келишмовчиликлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этиш юзасидан тендер савдолари ўтказиш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Ўқув адабиётини нашр этиш ҳуқуқи учун тендер савдолари ўтказиш схемаси