Жиззах вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш ва мамлакат аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш, бунинг асосида аҳолини, айниқса қишлоқ жойлардаги истиқомат қилаётган аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашдаги муҳим масалани ҳал этиш дастурлари бўйича юртимизда амалга оширилаётган устувор йўналишлардан бири ҳисобланган аҳоли пунктларини марказлаштирилган сув таъминоти билан қамраб олишни кўпайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлили ва вазиятни жойларда ўрганиш натижалари мамлакатнинг кўплаб аҳоли пунктларида мазкур масала жиддийлигидан далолат беради, бунга сабаб эса минтақаларда сув таъминотини комплекс ривожлантириш бўйича ўз вақтида қабул қилинмаган чоралар, шаҳар ва туманларда истиқомат қилувчиларнинг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжларини қондиришдаги йиллаб йиғилиб келган муаммоларни ечишга керакли эътибор мавжуд эмаслигидир.
Ичимлик суви таъминотидаги энг оғир вазият Жиззах вилоятининг қатор аҳоли пунктларида юзага келган. Вилоят аҳоли пунктларининг ярмидан кўпи марказлаштирилган сув таъминоти билан таъминланмаган. Сув олиш иншоотларининг аксарияти ўтган асрнинг 70 — 80 йилларида қурилган ҳамда жуда эскириб кетганлиги оқибатида уларнинг қуввати 3 баробардан кўпга қисқарган.
Зарарсизлантирувчи ускуналарнинг мавжуд эмаслиги натижасида кимёвий ва бактериологик кўрсаткичлар бўйича ичимлик суви юқори даражада ифлосланиши кузатилмоқда, бу эса мазкур ҳудудда эпидемиология вазиятига салбий таъсир кўрсатиб келаяпти, айниқса Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл туманлари ва Жиззах шаҳрида аҳоли ўртасида ўткир ичак касалликлари ортиб боришига сабаб бўлаяпти.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Аҳоли яшаши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва ҳудудни ривожлантириш, Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл туманлари ва Жиззах шаҳрини марказлаштирилган сув таъминоти билан қамраб олиш мақсадида:
1. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:
а) сув олиш иншооти, сув тозалаш станцияси, «Жиззах» сувини тақсимлаш узели, магистрал ва сув қувурлари қурилишини назарда тутувчи «Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига Жиззах вилоятининг ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) 2018 — 2020 йилларда амалга ошириш тўғрисидаги;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
2018 йилда — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча даромадлари капитал маблағлари лимити ҳисобидан сув олиш иншооти, сув тозалаш станцияси, сув олиш иншоотидан сув тозалаш иншоотларигача бўлган узунлиги 16 км сув қувурлари ва тозалаш иншоотларидан узунлиги 20 км бўлган магистрал сув қувури қурилиши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
2019-2020 йилларда — марказлаштирилган манбаларнинг капитал маблағлари лимити ҳисобига сув олиш иншооти, сув тозалаш станцияси, «Жиззах» сувни тақсимлаш узели, узунлиги 146 км бўлган магистрал ва сув қувурлари қурилишини молиялаштиришни ташкиллаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг мавжуд бўлган ва лойиҳалаштирилаётган сув олиш иншоотлари ҳамда қудуқларни инобатга олган ҳолда Зарафшон дарёсининг йиллик иш тартиби, сув дебити мавжудлиги ва уни аҳолининг ичиш эҳтиёжлари учун фойдаланишга яроқлилиги тўғрисидаги хулоса маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилда лойиҳани амалга ошириш учун:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги «Тоза ичимлик суви» жамғармаси маблағлари;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.02.00 Республика бюджети даромадлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.07.00 Капитал қурилиш]
жорий йилда уларнинг календар жадвалига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга — 160 млрд сўм миқдоридаги Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча даромадлари ҳисобига капитал маблағларнинг қўшимча лимитини ажратсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда буюртмачини, бош лойиҳа ва пудрат ташкилотларини белгилашни, лойиҳани самарали ва сифатли амалга оширишни таъминлаш, шунингдек, лойиҳанинг ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда республикада ишлаб чиқариладиган полиэтилен қувурлари, қурилиш ва ёқилғи-мойлаш материалларини етказиб беришда бир ҳафта муддатда лойиҳа харажатларини оптималлаштириш бўйича тегишли ҳукумат қарорини қабул қилсин.
5. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
бош лойиҳа, пудрат ва субпудрат ташкилотлари лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларининг бажарилаётган ҳажмлари учун — давлат мақсадли жамғармаларига бўлган барча солиқ ва мажбурий тўловлардан;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
буюртмачи, бош лойиҳа ва пудрат ташкилотлари, ишлаб чиқарувчи ва субпудрат ташкилотлари томонидан харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар), жумладан хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва ускуналар — қўшимча қиймат солиғидан;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.07.00 Божхона йиғимлари]
буюртмачи, бош пудрат ва субпудрат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича, товарлар (ишлар, хизматлар), жумладан, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва олиб келинадиган хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва ускуналар 2021 йилнинг 1 январигача — божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати;
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг лойиҳа доирасида асосланган таклифларини ҳисобга олган ҳолда хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва ускуналарни танлаб олиш ҳамда сотиб олиш йўлларини амалга ошириш тартибини, шунингдек, махсус қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун субпудрат ташкилотларини танлаб олиш тартибини белгиласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда қурилиш-монтаж ишларини бажаришда молиялаштириш учун лойиҳани амалга ошириш доирасида марказлаштирилган манбалар ҳисобидан лойиҳани ҳар йили шакллантириладиган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 4 май,
ПҚ-3695-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 07/18/3695/1163-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)