Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 24 мартдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 2772, 2016 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 125-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«БМЖ — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади) ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси;».
а) 2 003-қатордаги ва 3 007-қатордаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 2 004-қатордаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 3 002-қатордаги «Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан рағбатлантириш» деган сўзлар «Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 3 003-қатордаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш» деган сўзлар «Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 3 008-қатордаги «Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини» деган сўзлар «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.