Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2010 йил 8 июндаги 23 ва 11/ҚҚ-сон «5 — 9 синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига (рўйхат рақами 2117, 2010 йил 25 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сон, 215-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
Муқаддимадаги «1998 йил 13 майдаги 203-сон «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига» деган сўзлар «2017 йил 15 мартдаги 140-сон «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ умумий ўрта таълим мактабларида 5 — 9-синф ўқувчиларининг билимларини баҳолаш ва уларнинг рейтингини аниқлаш тизимини белгилайди.»;
б)
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Умумий ўрта таълим мактабларида 5 — 9-синф ўқувчиларининг (кейинги ўринларда ўқувчилар деб юритилади) билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими (кейинги ўринларда рейтинг тизими деб юритилади) Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартининг (кейинги ўринларда Давлат таълим стандарти деб юритилади) таркибий қисми ҳисобланади.»;
иккинчи хатбошидаги «коллоквиумлар, семинарлар, контроль ишлар,» деган сўзлар «назорат ишлари ёки» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «имтиҳонлар, тестлар, синовлар ва малакага доир ишлар» деган сўзлар «ёзма назорат иши ёки тестлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «имтиҳонлар, тест синовлари, синовлар» деган сўзлар «оғзаки, ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.