toggle_night_mode
Ҳужжат 12.03.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қабул қилиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларига қўйиладиган давлат талаблари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Институтга истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш курси бўйича бир ўқув йилига мўлжалланган қабул квотаси 120 нафар (биринчи ярим йилликда 60 нафар тингловчилар қабул қилинади) ва ўқув жараёни тўрт ой этиб белгиланади ҳамда малака ошириш курсларининг қабул квотаси буюртма асосида ташкил этилиб, унинг ўқув жараёни муддати бир ойгачани ташкил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қабул квоталарига мувофиқ тингловчиларни қайта тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги буюртмаси асосида ташкил этиладиган малака ошириш ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институтда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, жамоат ташкилотларининг буюртмаси, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курслари ташкил этилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Институтнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув режалари ҳамда дастурларини шакллантиришда амалий ёрдам берилишини таъминласин.
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти зиммасига юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 4 май,
336-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги 336-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
2. Институтга тингловчиларни ўқишга қабул қилиш қайта тайёрлаш (тўрт ойлик) ва малака ошириш (бир ойгача) шаклида амалга оширилади.
3. Институтга тингловчиларни қайта тайёрлаш бўйича қабул қилишнинг ҳар йилги квотаси 120 нафар (биринчи ярим йилликда 60 нафар тингловчилар қабул қилинади) этиб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилишнинг ҳар йилги квотаси Институт билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан белгиланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
5. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курслари битирувчилари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари тизимларидаги раҳбар кадрлар захирасига киритилади ҳамда Институт ва Агентлик томонидан уларнинг лавозими ошиши мониторинги юритилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Малака ошириш ўқув курслари битирувчилари иш фаолиятидан келиб чиққан ҳолда юқори лавозимларга тавсия этилиши мумкин.
2-боб. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилиш
6. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, олий маълумотли ва олий таълим муассасасини тугатгандан кейин камида 2 йил иш стажига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари раҳбар ходимлари ва мутахассислари тест синови ва суҳбат орқали очиқ танлов асосида қабул қилинади.
7. Тингловчиларни Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш қабул квотаси умумий бир ўқув йилига мўлжалланган қабул квотасидан ташқари белгиланади ҳамда бу кўрсаткич бир ўқув йилига мўлжалланган қабул квотаси умумий сонининг 50 фоизидан ошмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
8. Тингловчиларнинг Институтдаги ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш даврида эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.
9. Қайта тайёрлаш ўқув курсларига очиқ танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар қабул қилинади. Тингловчиларни қабул қилиш Институт директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Тингловчиларни қайта тайёрлаш ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
11. Қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилишни ташкил этиш учун Қабул комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия аъзоларининг сони, таркиби ва унинг иш регламенти Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
12. Комиссия тингловчиларни тест синови ва суҳбат ўтказиш йўли билан қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилишни ташкил этади.
13. Номзодлар Комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг биринчи раҳбарлари имзоси билан тавсиянома;
Институт директори номига ёзилган ариза;
сўровнома, маълумотнома-объективга (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);
олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ва иловасининг нусхаси, топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади;
меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
3,5 х 4,5 ўлчамли 6 та рангли фотосурат;
паспорт нусхаси, топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади.
Ҳужжатларга номзоднинг иш фаолияти давомидаги муайян ютуқларини (мукофотлари, ихтиро патентлари ва бошқа эришилган ютуқларини) акс эттирувчи ҳужжатлар нусхалари илова қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институтга ўқишга тавсия этишда номзодларнинг ўзига ва уларнинг ҳужжатларига нисбатан қўйилган талабларга қатъий риоя этиш, ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги бўйича масъулият тавсия этаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юкланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 759-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш бўйича эълон Институт ва Агентликнинг веб-сайтларида ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
15. Комиссия номзодларнинг ҳужжатларини ҳужжатларни қабул қилиш эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Комиссия томонидан ҳужжатлар қабул қилиш тугагандан сўнг, беш иш куни мобайнида Низомнинг 12-бандига мувофиқ номзодлар ҳужжатларини ўрганади, кириш синовларига рухсат берилган номзодлар рўйхатини шакллантиради ҳамда Институт ва Агентликнинг веб-сайтларида эълон қилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
17. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига кириш синовлари тест ва суҳбат шаклида ўтказилади. Кириш синовлари номзодларнинг танловига кўра икки тилда — давлат тилида ёки рус тилида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Тест синови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) томонидан ўтказилади.
Институт Давлат тест маркази билан келишган ҳолда кириш синовларига рухсат берилган кундан бошлаб, йигирма кун мобайнида тест синовларини ўтказиш учун шартнома тузади, тест синовлари ўтказиладиган кунни белгилайди ҳамда тест синовларини ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Тест синови саволлари Ўзбекистон тарихи, иқтисодиёт назарияси ва ҳуқуқшунослик фанларидан Давлат тест маркази томонидан белгиланган талаблар асосида Институт томонидан тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳар бир фан бўйича 20 тадан савол тузилади. Бунда, ҳар бир саволнинг тўғри жавоби учун Ўзбекистон тарихи фанидан — 1,5 балл, иқтисодиёт назарияси фанидан — 1,6 балл ва ҳуқуқшунослик фанидан — 1,5 балл этиб белгиланади;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 759-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон)
Тест синови учун 90 дақиқа вақт ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тест синови натижалари бўйича 49,5 (55 фоиз) балл ва ундан юқори балл олган номзодлар суҳбатдан ўтишга тавсия этилади.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 759-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тест синовидан ўтганлар сони квота бўйича ажратилган тингловчилар сонига тенг ёки ундан кам бўлганда суҳбат ўтказилмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 759-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Тест синови натижалари тест ўтказилган кундан сўнг уч кун мобайнида эълон қилинади.
21. Номзодлар билан суҳбат Комиссия томонидан тест натижалари эълон қилинган кундан сўнг уч иш куни мобайнида ўтказилади.
22. Суҳбат номзодларнинг бошқарув қобилияти, ижтимоий ва маънавий-ахлоқий даражаси, психологик барқарорлиги, ташкилотчилиги, етакчилиги, ватанпарварлик хусусиятларини ва жамоа билан ишлаш кўникмаларини аниқлашга қаратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Суҳбат икки қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисмда номзоднинг вазиятлар таҳлили, муаммонинг қўйилиши, муаммонинг ечими, ҳаётийлиги, ижро механизми ва назорати, иккинчи қисмда ватанпарварлиги, етакчилиги, раҳбарлик касбий маҳорати, тизимли фикрлаши, креативлиги ва инновациялар билан самарали ишлаши баҳоланади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 759-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон)
Суҳбат жараёни ҳар бир номзод учун суҳбат варақаси билан баҳоланиб, комиссия аъзолари томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суҳбатда энг юқори балл — 100 балл этиб белгиланади.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 759-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 759-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон)
Ҳар бир номзод учун суҳбатга 15 дақиқагача вақт ажратилади.
Суҳбат жараёни видеотасвирга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Суҳбат ўтказилган кундан сўнг уч иш куни мобайнида тест синовлари ва суҳбат натижаси (балл) умумлаштирилиб, ҳар бир номзоднинг умумий баллари тегишли баҳолаш варақларида қайд этилади ҳамда Институт ва Агентликнинг веб-сайтида эълон қилинади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
25. Тест синовлари ва суҳбат натижалари бўйича энг юқори балл олган 60 нафар номзодлар уч иш куни мобайнида Комиссия қарори асосида Институт директорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
Қабул натижаларига кўра номзодлар тўплаган баллар тенг бўлган тақдирда, суҳбат натижаларига кўра юқори балл тўплаган номзод имтиёзга эга бўлади. Агар суҳбат натижасига кўра бир хил баллга эга бўлган номзодлар бўлса, уларнинг қўлга киритган ютуқлари эътиборга олинади.
26. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига кириш тест синовлари ва суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун Институт директорининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.
27. Апелляция комиссиясига тест синови ҳамда суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Апелляция комиссияси раиси номига номзодлар томонидан шикоят берилиши мумкин.
Апелляция комиссияси тақдим этилган шикоятларни улар келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддатда кўриб чиқади.
3-боб. Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Институтда Агентлик буюртмаси асосида қуйидаги малака ошириш ўқув курслари ташкил этилади:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг ёш истиқболли кадрлари малакасини ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари малакасини ошириш.
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Малака ошириш ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилиш Институт ва Агентлик томонидан белгиланган квота доирасида амалга оширилади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳар йил бошида Агентлик ва Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига белгиланган квотага мувофиқ тингловчилар контингентини аниқлайди ҳамда Институт томонидан йилнинг ҳар чораги якунига қадар тингловчиларнинг ўқиш йўналишлари ва эгаллаб турган лавозимига кўра режа — жадвал тасдиқланади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташкил этиладиган малака ошириш ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
30. Тингловчиларни Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига қабул қилиш ушбу Низомнинг 2-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.
31. Ўқув курсларини тугатган тингловчиларга белгиланган тартибда тегишли сертификат берилади.
32. Номзодлар Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига қабул қилиниши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
иш жойидан тавсиянома;
Институт директори номига ёзилган ариза;
сўровнома, маълумотнома-объективга (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);
маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси, ҳужжатларни топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади;
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
3,5 х 4,5 ўлчамли 4 та рангли фотосурат;
паспорт нусхаси, топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилиш директорнинг буйруғи билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Институтнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларига тўлов-контракт асосида қабул қилиш
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
34. Институтнинг малака ошириш ўқув курслари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг буюртмасига биноан тўлов-контракт шартномаси асосида ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш бўйича қабул ушбу низомнинг 2-бобида белгиланган Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қоидалари асосида амалга оширилади. Комиссия томонидан тест ва суҳбат натижаларининг умумий балини инобатга олган холда тўлов-контракт квоталари доирасида номзодларни тингловчиликка тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин Институт билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
35. Шартнома шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тўловларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 26-боби.
36. Институт ва номзод (ташкилот) ўртасида тўлов-контракт асосида ўқиш юзасидан тегишли шартнома тузилади.
37. Тингловчиларни Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига қабул қилиш ушбу Низомнинг 3-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Институт ва номзод (ташкилот) билан келишилган ҳолда белгиланади ва номзод (ташкилот) томонидан қопланади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Институтнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилиш тегишли тўлов-контракт шартномасида назарда тутилган маблағни белгиланган муддатда тўлагандан сўнг, директорнинг буйруғи билан амалга оширилади.
Ўқув курсларини тугатган тингловчиларга белгиланган тартибда тегишли диплом ва сертификат берилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Якунловчи қоидалар
40. Мазкур Низомда белгиланган масалалар юзасидан низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
41. Тингловчи Институтнинг ўқув курсидан қуйидаги ҳолатларда четлаштирилиши мумкин:
ўз хоҳишига биноан;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
ўқув интизомини ва Институтнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
ўқиши давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан (малака ошириш ўқув курслари учун 18 соат) ортиқ қолдирганлиги учун;
дарсларни ўзлаштира олмаганлиги учун;
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
вафот этганлиги сабабли.
42. Институт фаолиятини мувофиқлаштириб бориш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига қабул қилиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига тўлов-контракт асосида қабул қилиш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги 336-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларига қўйиладиган
ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу давлат талаблари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида (кейинги ўринларда Институт деб аталади) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) кадрларини қайта тайёрлаш ва кадрлар малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
2. Давлат талаблари Институтда истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курсларида ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш тартибини белгилаш учун асос ҳисобланади.
3. Истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курсларининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
замонавий билим, кўникма, малака ва компетентлигини шакллантириш ва унинг касб ва лавозимларга мувофиқлиги;
замонавий бошқарув технологияларига таяниш;
таълим дастурлари мазмунининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш турлари ва шаклларига мувофиқлиги.
4. Истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курсларининг ўқув юкламасида маърузалар ҳажми умумий аудитория соатининг 40 фоизидан ошмаслиги керак.
5. Қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқиш касбий фаолиятдан ажралган ҳолда, малака ошириш ўқув курсларида ўқиш касбий фаолиятдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда, шунингдек масофавий таълим технологияларидан фойдаланиш асосида амалга оширилиши мумкин.
2-боб. Истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш ўқув курслари
6. Истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш ўқув курслари — тингловчини мамлакатда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни модернизация қилиш, давлат ва жамият бошқаруви соҳасида халқаро стандартлар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари асосида ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича янги зарурий ҳамда етарли билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш, янги касбий фаолиятга йўналтиришдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қайта тайёрлаш ўқув курсларининг ўқув юкламаси Институт томонидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлари асосида белгиланади, улар Институт Илмий кенгашида тасдиқланади. Ўқув юкламасини режалаштиришда асосий эътибор тингловчиларнинг мустақил таълимига қаратилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
8. Қайта тайёрлаш муддати ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда 16 ҳафта (амалиёт (стажировка) ўташни ҳисобга олган ҳолда, жами 576 соатдан кам бўлмаган ҳажм)ни ташкил этади. Аудитория машғулотлари ҳафтасига 36 соатдан, ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 54 соатдан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.
9. Қайта тайёрлаш ўқув курсини тўлиқ ўзлаштирган ҳамда малакавий амалиёт (стажировка)ни муваффақиятли ўтаган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади.
10. Қайта тайёрлаш ўқув курсини ўзлаштирган ва якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга мазкур давлат талабларининг 1-иловасида белгиланган намунадаги диплом берилади.
3-боб. Малака ошириш ўқув курслари
11. Малака оширишнинг мақсади — тегишли таълим турлари бўйича Давлат талабларидан келиб чиққан ҳолда, малака ва кўникмаларни мунтазам равишда янгилаб бориш орқали касбий маҳоратнинг ўсишини таъминлашдан иборат.
12. Малака ошириш ўқув курсларининг ўқув юкламаси ҳажми Институт томонидан буюртмачи билан келишган ҳолда тасдиқланадиган ўқув режаси асосида белгиланади.
13. Малака ошириш ўқув курсларининг дастурлари 18 соатдан кам бўлмаслиги лозим. Малака ошириш ўқув курсларининг муддатлари, ўқув режаси ва фан дастурлари буюртмачи билан келишган ҳолда Институт Илмий кенгашида тасдиқланади.
14. Малака ошириш ўқув курсларини тўлиқ ўзлаштирган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади. Бунда якуний аттестацияни ўтказиш тартиби Институт томонидан малака ошириш ўқув курсларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Малака ошириш ўқув курсини ўзлаштирган ва якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга мазкур давлат талабларининг 2-иловасида белгиланган намунадаги сертификат берилади.
4-боб. Малакавий амалиёт (стажировка)ни ўташ
15. Малакавий амалиёт (стажировка)ни ўташ — таълимнинг илм-фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашуви, бошқарувчилик малакаси ва кўникмасини амалий жиҳатдан узлуксиз такомиллаштириб боришни таъминлаш, ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш соҳасидаги янги ютуқлар билан таништириш мақсадида аниқ йўналишлар бўйича касбий таълим дастурларини ўзлаштиришдан иборат.
16. Малакавий амалиёт (стажировка) ўташ — давлат, нодавлат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектларида тингловчиларининг назарий ва амалий билимлари, малака ҳамда кўникмаларини чуқурлаштиришга қаратилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Қайта тайёрлаш ўқув курси тингловчиларининг малакавий амалиёт (стажировка)ни ўташ тартиби Институт томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Агентлик билан келишилган ҳолда белгиланади ва Институт Илмий кенгашида тасдиқланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Агентлик билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган дастурлар асосида тингловчиларнинг хорижий давлатлар таълим муассасаларида ва давлат органларида малакавий амалиёт (стажировка)ни ўташлари ташкил этилиши мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
5-боб. Тингловчиларнинг тайёргарлигига қўйиладиган умумий талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Қуйидаги мавзулар ва муаммолар истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курслари тингловчиларининг тайёргарлигига қўйиладиган умумий талаблар доирасига киради:
ёшларга оид давлат сиёсати, ёшлар муаммолари;
давлат ва жамият бошқарувининг конституциявий-ҳуқуқий ва ташкилий асослари;
Давлат бошқаруви тарихи, Ўзбекистонда давлатчилик тарихи;
бошқарувнинг миллий-маънавий негизлари ва ахлоқий жиҳатлари;
фуқаролик жамияти асослари, фуқаролик жамияти институтлари ва ижтимоий шериклик;
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳияти ва аҳамияти;
ёшлар менежменти;
ёшлар билан ижтимоий ишлаш;
стратегик менежментни ва инсон ресурсларини бошқариш;
ахборот хавфсизлиги ва мафкуравий таҳдидлар;
бошқарув социологияси ва психологияси;
лидерлик психологияси;
бошқарув қарорларининг самарадорлигини баҳолай олиш;
аниқ вазиятлар таҳлилида ёшлар муаммоларини аниқлаш, уларни ҳал қилишнинг усулларини белгилай олиш ва кутилаётган натижаларни баҳолай олиш;
раҳбар шахси ва раҳбарлик услублари;
маҳаллада ёшлар билан ишлашни ташкил қилиш;
ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ҳамда бўш вақтини ташкил қилишга доир муаммоларини аниқлаш ва мос ечимлар топиш;
ёшларнинг норасмий гуруҳлари билан ишлаш;
ёшларда ноижтимоий ҳолат профилактикаси хусусиятлари;
ёш оилалар билан ишлаш технологиялари;
ёшлар ОАВлари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш;
лойиҳавий бошқарув;
ахборот-таҳлилий фаолият асослари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизими ва фаолият йўналишлари;
тизимли таҳлил ва бошқарув қарорларини қабул қилиш, бошқарув тамойиллари ва механизмлари тўғрисида назарий билимлар;
вазиятлар таҳлили ва босқичлари ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш усуллари;
низоларни ҳал этиш технологиялари;
ходимларни баҳолаш ва шахснинг ўз-ўзини бошқариш услублари;
жамоага таъсир этиш услублари;
оммавий мулоқот ва нотиқлик маҳорати;
бошқарувни ташкил қилиш ва самарали амалга ошириш;
ташкилот маданиятини шакллантириш ва бошқариш;
ташкилотнинг ички имкониятларини таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ва уларни ечишнинг самарали йўлларини топиш;
ташкилотнинг инновацион фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
ташкилотчилик, шахсий ташаббускорлик, қарорлар қабул қилиш, музокаралар олиб бориш;
ўз фикрларини ҳам ёзма, ҳам оғзаки баён этиш компетенцияларига эга бўлиш;
идоравий бошқарув ва иш юритиш технологиялари;
кадрларни бошқаришнинг инновацион усуллари;
молиявий фаолият бошқаруви.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
6-боб. Таълим сифатини назорат қилиш
20. Истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курслари сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Институтда тасдиқланган тегишли ички-тартиб қоидалар асосида ўқув жараёни даврида амалга ошириладиган ички назорат;
қайта тайёрлаш ўқув курси тингловчиларининг фанлар бўйича аттестацияси ва битирув малакавий иши ҳимоясига қаратилган якуний давлат назорати;
ваколатли давлат органи, жамоат ташкилотлари, кадрлар буюртмачилари томонидан олиб бориладиган давлат-жамоатчилик назорати;
таълимни бошқаришга ваколатли орган томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат.
7-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш
21. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш бўйича Институт директорининг буйруғи билан аттестация комиссияси тузилади.
22. Аттестация комиссияси қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курслари тингловчиларини қуйидаги шаклларда аттестациядан ўтказади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун битирув малакавий иши ҳимояси ёки чиқиш тести;
малака ошириш ўқув курслари тингловчилари учун курс иши ҳимояси ёки чиқиш тести.
(22-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
23. Аттестация комиссиясининг қарори қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги диплом ёки сертификат бериш тўғрисидаги Институт директори буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
24. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан ўтмаган тингловчилар бир йил мобайнида пулли асосда кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курси якунида аттестациядан ўтиши мумкин.
Истиқболли кадрларни Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини такроран ўзлаштириши асосий ишдан ажралмаган ҳолда ўқув курсларининг дастурларини мустақил равишда ёки масофадан ўқитиш усуллари орқали ўзлаштириш асосида амалга оширилади.
Мустақил равишда ёки масофадан ўқитиш усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларининг дастурлари бўйича тайёрланиб келган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади.
25. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларида узрсиз сабабларга кўра дарс қолдиргани учун тингловчилар сафидан чиқарилган тингловчилар пулли асосда қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсидан такроран ўтиши ҳамда кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсида аттестациядан ўтиши мумкин.
8-боб. Якунловчи қоида
26. Мазкур Давлат талабларига мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари эҳтиёжларини ўрганишдан, истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий шакллари ва усулларини жорий этишдан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига қўйиладиган давлат талабларига
1-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикасининг
‎Давлат герби

‎‎OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI

‎‎Qayta tayyorlash
‎haqida

‎‎DIPLOM
‎QT № 000000

____________________________________________________________________‎‎____________________________

‎‎(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

‎‎20 ____ yil “____” _____________________________ dan 20____ yil “____” _____________________________ gacha
‎‎________________________________________________________________________________________________

‎‎(Qayta tayyorlash taʼlim muassasasining nomi)

‎‎______________________________________________________________________________________________ da
‎‎________________________________________________________________________________ soatga moʼljallangan
‎‎________________________________________________________________________________________________

(Qayta tayyorlash kursining nomi)

‎‎kursida taʼlim olib, __________________________________________________________________________________
‎‎_____________________________________________________ mavzusida bitiruv ishini Yakuniy attestatsiya komissiyasida _____________________________________ bahoga himoya qildi va qayta tayyorlash oʼquv kursini muvaffaqiyatli tamomladi

Attestatsiya komissiyasi raisi‎

___________‎

Direktor

___________

muhr oʼrni‎

____________

Qayd raqami ____________‎

(sana)‎

Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги дипломнинг
ТАВСИФИ
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 30 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи — QТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.
Диплом:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига қўйиладиган давлат талабларига
2-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикасининг
‎герби

‎‎OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI

Malaka oshirish
‎haqida

SERTIFIKAT
‎MO № 000000

____________________________________________________________________‎‎____________________________

‎‎(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

‎‎20 ____ yil “____” _____________________________ dan 20____ yil “____” _____________________________ gacha
‎‎______________________________________________________________________________________________ da

(Malaka oshirish taʼlim muassasasining nomi)

________________________________________________________________________________________________

jami ____________________________________________________ soatli

‎‎________________________________________________________________________________________________

‎‎(Malaka oshirish kursining nomi)

‎‎boʼyicha malakasini oshirdi.

Direktor

___________

muhr oʼrni‎

____________

Qayd raqami ____________‎

(sana)‎

Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификат
ТАВСИФИ
Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кул рангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 30 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — MO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/336/1161-сон, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон; 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522; 10.08.2024 й., 09/24/493/0600-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)