Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонуни
51-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарори)»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 9 ноябрдаги 6-мб-сон «2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 2956, 2017 йил 19 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2017 й., 10/17/2956/0429-сон)
6-иловаси иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ижтимоий соҳа объектлари қурилиши тўғрисида ҳисобот (
6-илова)