1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 1 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2792-1]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 16 майдаги 2016-16, 33, 01-02/8-25-сон «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2792, 2016 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 246-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 апрель,
2018-30-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 апрель,
80-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 апрель,
01-02/8-30-сон
Келишилган:
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ бош директори К. ХОШИМБЕКОВ
2018 йил 19 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2018 й., 10/18/2792-1/1142-сон)