1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасида уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қишлоқ хўжалиги ва бошқа экинларнинг уруғларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, шунингдек, нав ва уруғлик назорати озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.
Шу билан бирга, бирламчи уруғчилик ва янги, истиқболли навларни синаш билан шуғулланувчи элита-уруғчилик хўжаликлари, илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолиятини ташкил этиш масалалари ҳал этилмасдан қолмоқда.
Турли навдаги уруғлар ва репродукцияларни алоҳида йиғиш, шунингдек, уларни сақлаш ва қайта ишлаш шароитларига риоя этилиши устидан лозим даражада назоратнинг мавжуд эмаслиги экин материали сифатининг пасайишига ва ҳосилдорликнинг тушишига олиб келмоқда.
Бундай ҳолларда маркетинг ва ҳуқуқий тартибга солишнинг самарасиз тизими қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг экспортини етарли даражада амалга ошириш имконини бермаяпти, селекция ва бирламчи уруғчиликнинг лозим даражада бўлмаганлиги эса уларни импорт қилиш ҳажмининг ортишига олиб келмоқда.
Уруғчилик соҳасини тубдан такомиллаштириш, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уларни халқаро бозорларга янада илгари суриш мақсадида:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.03 Ғаллачилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
битта вилоятда ўнтадан кўп, битта туманда бештадан кўп бошоқли дон экинларининг районлаштирилган навларини, шунингдек, битта вилоятда бештадан кўп, битта туманда иккитадан кўп ғўзанинг районлаштирилган навларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди (синов ўтказиш учун жойлаштириладиган янги навлар бундан мустасно);
бошоқли дон экинлари ва ғўза навларини синовдан ўтказиш муддати икки йилдан, бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини синовдан ўтказиш муддати бир йилдан ошмаслиги лозим;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг навларини (бошоқли дон экинлари, ғўза ва картошка уруғлари бундан мустасно) мажбурий рўйхатдан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган Қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритиш тўғрисидаги талаб бекор қилинади;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
бошоқли дон экинлари ва ғўзанинг уруғларини экспорт қилиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қарорига биноан амалга оширилади, бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғларини экспорт қилиш учун махсус рухсатнома талаб қилинмайди;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.12.00 Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро ҳамкорлик. Ўсимликлар карантини. Ветеринария]
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини импорт қилганда (бошоқли дон экинлари, ғўза ва картошка уруғлари бундан мустасно), агар синовдан ўтказишда қўлланилган талаблар Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган шунга ўхшаш талаблардан паст бўлмаса, аккредитация бўйича халқаро аккредитация ташкилотлари аккредитация қилган хорижий лабораториялар томонидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги экинларини синовдан ўтказиш натижалари тан олинади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги «Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5708-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва унинг бўлинмалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
3. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
қишлоқ хўжалиги экинлари, шу жумладан ғўза ва бошоқли дон экинларининг уруғларини тайёрлаш, фойдаланиш ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш;
маҳаллий ва хорижий селекция навлари, шу жумладан биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш;
тармоқ корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг экиладиган уруғларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича норматив талабларни халқаро стандартлар ва техник регламентларга мувофиқ ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
уруғчилик соҳасида илмий ва тажриба-экспериментал тадқиқотларни олиб боришга, тармоқ корхоналарининг илмий салоҳияти ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
уруғчилик бўйича халқаро ва миллий органлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш, уруғларни экишдан олдин ишлов бериш ва қайта ишлашга оид инновацион технологияларни, ушбу соҳадаги ноу-хауларни жорий этиш.
(4 — 6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
7. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси]
Марказ давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғларини экспорт қилиш уруғчилик хўжаликлари ва корхоналари билан тузилган воситачилик шартномалари асосида Марказ томонидан амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.20.00 Воситачилик;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
воситачилик шартномалари бўйича қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғларини экспорт қилишда воситачилик ҳақи бир фоиздан ошмаслиги лозим;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Марказ Уставини тасдиқласин ва унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Марказни унинг фаолиятини юқори ва касбий даражада самарали ташкил этишни таъминлашга қодир малакали ходимлар билан тўлдирсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.09.00 Ҳукумат ва бошқа турдаги махсус алоқалар. Фельдъегерлик алоқаси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.09.00 Илмий текшириш муассасаларининг моддий-техник базаси]
Марказни жойлаштириш, уни алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси, компьютер техникаси ва ўзига юклатилган вазифаларни самарали бажариш учун зарур бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Марказ зиммасига давлат буюртмаси доирасида 2018-2019 йиллар ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғларини тайёрлаш ва жойлаштириш бўйича вазифа ва масъулият юклатилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
11. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Фанлар академияси, Интеллектуал мулк агентлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи тадбирлар режасининг Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
бренд ва тижоратбоп, шунингдек, дурагай ва лицензияланган навларнинг уруғлик материалини етиштириш, қайта ишлаш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи уруғчилик компанияларини, шу жумладан чет эл капитали иштирокида ва давлат-хусусий шериклик асосида компанияларни ташкил этиш;
уруғ тайёрловчи ва етиштирувчи корхоналарда ички сифат назорати тизими ва инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, халқаро талабларга мувофиқ аккредитация қилинган замонавий лабораторияларни ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.12.00 Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро ҳамкорлик. Ўсимликлар карантини. Ветеринария]
мавжуд маҳаллий ва хорижий селекция навлари коллекцияси асосида юқори ҳосилдорликка, юқори сифатга эга ва касалликларга чидамли устувор қишлоқ хўжалиги экинларининг дурагайларини етиштириш тизимини ташкил қилиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.02 Ихтирога бўлган ҳуқуқ]
қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғларини лицензиялаш механизмларини, оригинаторлар томонидан корхоналар ва кластерлардан лицензия бўйича олинадиган роялти схемалари ва миқдорларини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ]
мамлакатда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг тўлиқ инвентаризациясини, уларнинг молекуляр-генетик паспортизациясини (ДНК бар-кодинг) ўтказиш, шунингдек, уларни мамлакатнинг селекция ютуқларини ҳимоя қилиш имконини берувчи Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш халқаро иттифоқида (UPOV) рўйхатдан ўтказилишини амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
уруғчилик хўжаликлари ва уруғлик материалини қайта ишлаш цехларининг ўрнатилган нормалар, талаблар, регламентлар ва техник ҳисобларга мувофиқлиги бўйича инвентаризация қилиш;
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда уруғчилик масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар билан алоқаларни ўрнатиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотларга қўшилиши мумкинлиги масалаларини ўрганиб чиқсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари С.Р. Холмурадов ва З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)