1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикасида қайта тикланадиган энергияни ишлаб чиқаришга хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни кенг жалб этиш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
«Ўзбекэнерго» АЖ ва «SkyPower Global» компанияси (Кайман ороллари) (кейинги ўринларда — Компания) ўртасида 2018 йил 19 апрель куни электр энергия сотиб олиш тўғрисида 1-сонли Битим (кейинги ўринларда — Битим) тузилди;
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан жорий ўртача ҳисобда жаҳон конъюнктурасига мувофиқ баҳо белгилаш тўғрисидаги Битим бўйича ижобий хулоса берилди;
Битимга мувофиқ Компания шахсий маблағлари ва ўзи жалб этадиган кредитлар эвазига Компаниянинг умумий инвестициялари ҳажми 1,3 млрд. АҚШ доллари миқдорида минг (1 000) МВт ўзгарувчан ток умумий қувватидаги фотоэлектр қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича объектларни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш, эгалик қилиш ва фойдаланиш лойиҳаларини амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
2. Битим амалда бўлган даврда Компания ва унинг лойиҳа ташкилотлари (тегишли ҳудудда ташкил этилаётган шуъба корхоналари), шунингдек, лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган субпудрат ташкилотлари:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.07.00 Божхона йиғимлари]
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган янги ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик ҳужжатлар, махсус техника ҳамда транспорт воситалар, дастурий маҳсулотларни олиб киришда божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари);
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.07 Қимматли қоғозлар бўйича дивидентлар]
доимий муассасалар, жумладан, тўлов манбаи (дивидендларни ҳисобга олган ҳолда) орқали олинадиган даромадлар бўйича юридик шахсларнинг фойда солиғидан;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Компания, унинг лойиҳа ва субпудрат ташкилотлари томонидан сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғива автотранспорт йиғимидан;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 (Кучини йукотган) Ер солиғи / 07.11.02.03 (Кучини йукотган) Ер солиғи бўйича имтиёзлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
Компания ва унинг лойиҳа ташкилотлари — фотоэлектр қуёш энергиясини ишлаб чиқарувчи ускуналар ва қурилмалар бўйича мулк солиғидан, шунингдек, ускуналар ва қурилмалар билан банд этилган ер участкалари ер солиғи тўлашдан озод этилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
3. Тошкент, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти ҳокимликлари бир ой муддатда Компания талабномаларига кўра лойиҳани амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
4. Белгилансинки, Компания томонидан етказиб берилган электр энергияси учун «Ўзбекэнерго» АЖ томонидан электр энергия ҳақини тўлай олмаслик ҳолати юзага келган ҳолда мазкур тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш қисмида «Ўзбекэнерго» АЖ мажбуриятларини бажариш бўйича Компанияга кафолатларни тақдим этсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда белгиланган тартибда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3836-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик визаларни расмийлаштириш, бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинчалик рўйхатга қўйиш, яшаш жойида ҳисобга олиш ва рўйхатда туриш муддати узайтирилишини таъминласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3836-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги лойиҳани амалга ошириш учун республикага юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилишга рухсатномалар беришни (муддатини узайтириш), шунингдек, жалб қилинаётган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини белгиланган тартибда таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 апрель,
ПҚ-3687-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 07/18/3687/1119-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)