1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнларига илмий-амалий тадқиқотлар натижаларини ва ноу-хау ишланмаларни кенг жорий этиш, ушбу йўналишда илмий муассасалар ва реал иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ўртасида яқин ҳамкорликни ўрнатиш мамлакатни жадал инновацион ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади.
Шу билан бирга, инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни тўлақонли реализация қилиш, уларни хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш тармоқларига амалий жорий қилишга салбий таъсир кўрсатаётган бир қатор омиллар мавжуд. Хусусан:
биринчидан, хорижий инновацион ва илмий марказларни, етакчи инвестицион фондларни, технологик агентликларни, технопарклар ва бошқа манфаатдор субъектларни маҳаллий инновацион ишланмаларни амалга оширишда иштирок этишга фаол жалб этиш борасида етарли даражада чора-тадбирлар амалга оширилмаяпти;
иккинчидан, давлат органлари ва хусусий сектор вакиллари, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокида ишлаб чиқариш жорий этилган ва муваффақиятли қўлланилаётган технологияларни намойиш этиш даражаси пастлигича қолмоқда;
учинчидан, қулай инвестицион муҳитни шакллантириш, инновацион ғоялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш, илғор ва илмий ҳажмдор технологияларни фаол тарқатишнинг самарали тизими мавжуд эмас;
тўртинчидан, республика вилоятлари кесимида илмий ва инновацион фаоллик паст, бир иштирокчининг қайта-қайта жалб этилиши эса, ҳар йилги тақдим қилинадиган инновацион ишланмалар ва маҳаллий амалий тадқиқотларга бўлган буюртмалар портфел тематикаларининг такрорланишига олиб келмоқда;
бешинчидан, технологияларни тижоратлаштириш ва уларни ташқи бозорларга олиб чиқиш, миллий инновацион тизимни шакллантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш жараёнларига кўмаклашишнинг амалдаги механизмларининг самараси паст ва кутилган натижаларни бермаяпти.
Инновацион инфратузилмани янада шакллантириш, тадбиркорликни, инвестицион салоҳиятни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, инновацион ғояларни, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқариш жараёнига кенг жорий қилиш ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ:
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.06.00 Халқаро конгресслар. Конференциялар]
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2018 йилдан бошлаб ҳар йили хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес-инкубаторларнинг фаол иштирокида Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги — «InnoWeek.Uz» (кейинги ўринларда — ҳафталик) ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
2. Ҳафталикни ўтказишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.13.00 Ижтимоий шерикчилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
давлат органлари, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарклар ва хусусий тадбиркорлар, шунингдек иқтисодиётнинг реал секторини академик ва тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари билан етакчи хорижий инвестицион фондлар, инновацион марказлар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари иштирокидаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;
Ўзбекистон Республикасида ва етакчи хорижий мамлакатларда технологияларни трансфер қилиш жараёнлари, шунингдек, реал иқтисодиёт тармоқлари ва хусусий тадбиркорлик корхоналарида ишланмаларни жорий қилишнинг натижалари билан амалий танишиб чиқишни таъминлаш йўли билан маҳаллий инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни тижоратлаштириш учун шароитлар яратиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш, ички ва ташқи бозорларда жамоат ва хусусий секторлардан илғор ва илмий ҳажмдор технологияларни фаол тарқатиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.13.00 Ижтимоий шерикчилик]
бозор иштирокчилари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, тармоқ корхоналарининг жадал ривожланишига кўмаклашадиган минтақавий ва халқаро алоқаларни ривожлантириш, илмий-тадқиқот муассасалари, хусусий тадбиркорлик ва инвесторлар ўртасида кооперацион алоқаларни кенгайтириш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.06.00 Халқаро конгресслар. Конференциялар]
халқаро инновацион-инвестицион форумлар, конференциялар, давра суҳбатлар, тренинглар, маҳорат дарслари ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
илмий-тадқиқот, инновацион ва ихтиро ғоялари, технологиялари ва лойиҳаларининг доимий асосда фаолияти амалга ошириладиган ва тўлдириб бориладиган маълумотлар базасини яратиш.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, ҳафталикни ташкил қилиш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.10.00 Халқаро кўргазмалар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар;
биринчи блок «Ташаббускор бизнес» — Ўзбекистон Республикаси ҳамда илғор хорижий мамлакатларнинг давлат ва хусусий секторлари томонидан маҳаллий ва хорижий технопарклар, технологик агентларнинг тайёр илмий ва инновацион ишланмалар натижаларини ва технологияларни тижоратлаштириш соҳасидаги фаолиятини ёритиш учун ташкил этилган кўргазма майдони;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
иккинчи блок «Инновацион ечимлар» — ички ва ташқи бозорларга чиқиш мақсадида давлат ва хусусий илмий муассасалар томонидан макет ва/ёки прототип кўринишида энг зўр маҳаллий илмий ва инновацион ишланмаларни намойиш қилиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.13.00 Ижтимоий шерикчилик;
учинчи блок «Кооперацион алоқалар» — мулоқот ва ўзаро фойдали ҳамкорликни йўлга қўйиш, шерикчилик ва иқтисодиётнинг айрим тармоқлари соҳасидаги долзарб масалаларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган қарорларнинг миқёсини кенгайтириш учун платформа.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси]
ҳафталикни ҳар йили ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
ҳафталикни ўтказиш жойи, муддати ва даврийлиги Инновацион ривожланиш агентлиги директори томонидан белгиланади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
5. Инновацион ривожланиш агентлиги директори зиммасига хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвестицион жамғармалар, техник агентликлар, технопарклар ва бизнес-инкубаторларни жалб қилган ҳолда ҳар йилги ҳафталикни юқори даражада ташкил қилиш учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
6. «Ўзэкспомарказ» АЖга инновациялар ярмаркаларининг иштирокчиларига зарурий кўргазма майдонларини ва конференция залларини кўргазмаларни ташкил қилиш ва ярмаркани ўтказиш учун ўрнатилган тарифдан 30 фоизлик чегирма билан тақдим этиши юзасидан тавсия берилсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
7. Белгилаб қўйилсинки, ҳафталикни ташкил қилиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаларининг жами маблағлари 10 фоизи миқдори ҳисобидан қопланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
ҳар йил ўтказиладиган ҳафталикда хорижий инновацион ва илмий-марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар, бизнес-инкубаторлар ва бошқа манфаатдор субъектларнинг иштирокини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги талабномаларига биноан ҳафталикнинг хорижий мутахассис-иштирокчилари учун кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(8-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда уч ой муддатда ўзида ҳафталикнинг барча амалдаги ва салоҳиятли иштирокчилари тўғрисидаги ахборотлар ҳамда тижоратлаштириш учун тайёр бўлган инновацион ишланмалар ҳақидаги маълумотларни жамлайдиган, доимий янгиланиб турадиган «Инновацияларнинг виртуал ярмаркаси» интерактив Интернет-портали ишлаб чиқилишини ва фаолият юритишини таъминласин.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклатилсин.