1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.04.00 Радио ва электр алоқа]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
«Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ва республика радиочастота ресурсидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.04.00 Радио ва электр алоқа]
1.Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2002 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.04.00 Радио ва электр алоқа]
2. Белгилансинки, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан, алоқа хизматлари кўрсатиш ҳуқуқисиз ўз эҳтиёжлари учун, шунингдек давлат телерадио дастурлари тарқатилишини таъминловчи операторлар томонидан радиочастота спектридан фойдаланиш текин амалга оширилади.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 26 октябрь,
429-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 октябрдаги 429-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида
низом
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва алоқа хизматлари кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситаларга эга бўлган ҳамда улардан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар учун радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашнинг асосий принциплари ва шартларини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.04.00 Радио ва электр алоқа]
2. Радиочастота ресурсидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш радиочастота спектридан фойдаланишга ҳар бир рухсатнома бўйича алоҳида белгиланади.
3. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинган радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилиши мумкин эмас.
4. Радиочастоталар бўйича давлат комиссиясининг қарорлари асосида бериладиган радиочастоталар бириктирилган ҳолда радиоэлектрон воситалардан ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)нинг рухсатномалари радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов ундиришга асос ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
5. Электромагнит мувофиқлик экспертизаси, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш бўйича хизматларга тарифлар эркин ҳисобланади ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилган декларацияси билан биргаликда Электромагнит мувофиқлик маркази томонидан тасдиқланади.
Мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги мақсадларида фойдаланиладиган радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мувофиқлиги бўйича экспертиза ўтказиш радиочастота органлари томонидан текин амалга оширилади.
II. Радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловни ҳисоблаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.04.00 Радио ва электр алоқа]
6. Тўлов миқдори фойдаланилаётган частоталар полосасининг кенглигига, радиоэлектрон воситалар томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудудга, шунингдек фойдаланилаётган частоталар полосаси қимматига боғлиқ бўлади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.04.00 Радио ва электр алоқа]
7. Халқаро Электр Алоқаси Иттифоқининг Радио алоқа шуъбасининг (ХЭАИ-Р SM.2012) тавсиясига мувофиқ йиллик тўловлар қуйидаги формула бўйича аниқланади:
F=BxGx(ExT), бунда:
F – фойдаланувчи тўлаши керак бўлган тўлов;
B – частота полосаси кенглиги, МГц ҳисобида;
G – хизмат кўрсатиладиган географик зонани ҳисобга олувчи коэффициент;
E – фойдаланиладиган радиочастота спектрининг тижорат қимматини ҳисобга олувчи коэффициент;
T – Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори.
Хизмат кўрсатиладиган географик зона учун республиканинг мавжуд маъмурий-ҳудудий бўлиниши қабул қилинади, бунда битта минтақа (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар) учун G=1 қабул қилинади. Тошкент шаҳри учун =3 коэффициенти қўлланилади.
Ажратилган радиочастота спектридан бир нечта вилоятлар ҳудудида ёки бутун республикада фойдаланилган тақдирда G коэффициенти минтақаларнинг тегишли сонига биноан тегишли равишда ошади. Ажратилган радиочастота спектридан бир вилоятнинг тумани ёки шаҳри ҳудудида фойдаланилган тақдирда пасайтирувчи коэффициент =0,1 қўлланилади.
8. Тўловни ҳисоблашда Вазирликнинг рухсатномаларида кўрсатилган частоталар полосаси кенглигидан ва ҳудуддан ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг амалдаги даражасидан фойдаланилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
9. Радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов фойдаланувчи томонидан Вазирликка бериладиган ҳисоб-китоблар асосида йил чораги биринчи ойининг 15-кунидан кечикмай ҳар чоракда тўланади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.04.00 Радио ва электр алоқа]
10. Радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқи радиочастота спектридан фойдаланганлик учун белгиланган тўлов тўланмаган тақдирда тўхтатиб қўйилиши ёки чекланиши мумкин.