1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ГЎШТ ВА СУТ САНОАТИ («ЎЗГЎШТСУТСАНОАТ») ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 — 2015 йилларда Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 31 октябрдаги ПҚ-1633-сон қарори)ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган
Республика гўшт ва сут саноати корxоналарининг иқтисодий мустақиллиги асосида бозор муносабатларини чуқурлаштириш ҳамда рақобатли иш шароитлари яратиш, сифатли ва турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва аҳолига сотишни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 августдаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
2. Қуйидагилар «Ўзгўштсутсаноат» давлат-акционерлик уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
гўшт ва сут саноати корхоналарининг, чорвачилик саноат комплексларининг, хўжаликлар ва ташкилотларнинг корхоналар ва ташкилотлар молия-иқтисодий, хўжалик ҳамда ижтимоий фаолияти масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
уюшма таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни кооперациялашга ҳамда уларнинг келишилган инвестиция сиёсатини амалга оширишга кўмаклашиш,
қайта ишлаш тармоғида ягона илмий-техника сиёсатини ўтказиш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва янги технологияларни жорий этиш учун молиявий маблағларни жамлаш;
қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари ва хусусийлаштирилган фермалар билан мол ва сут етказиб бериш юзасидан узоқ муддатли ўзаро фойдали контрактлар тузиш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
хорижий инвесторлар маблағларини жалб этиш, корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятига кўмаклашиш; махсус истеъмолчиларни (ҳарбий қисмлар, даволаш, таълим ва болалар муассасаларини) гўшт ва сут маҳсулотлари билан биринчи навбатда таъминлаш.
мол ва сут сотиб олиш ва кейинчалик қайта ишлаш ҳамда сотиш учун жамоа аъзолари ва бошқа шахсларнинг бўш маблағлари ҳисобига воситачилик тайёрлов жамиятлари ташкил этиш;
шаҳарларда ва туман марказларида гўшт ҳамда сут маҳсулотлари сотиш бўйича фирма дўконлари ва бошқа савдо тармоқларини кўпайтириш.
6. Шаҳарлар аҳолисини гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига бир ой муддатда гўшт ва сут етиштирувчилар билан қайта ишловчилар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан узоқ муддатли битимлар (шартномалар) тузишни ташкил этишни таъминлаш, бунда чорвачилик хўжаликларини ва фермерларни моддий, техникавий ва молиявий қўллаб-қувватлашни амалда кенг қўлланиш юклансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 январдаги 24-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасига саноат комплекслари ва қайта ишлаш корхоналарининг айланма маблағларини тўлдириш учун 3 йил муддат билан 200 млн. сўм миқдорида фоизсиз ссуда ажратсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 августдаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 апрелдаги 172-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, 5-банднинг иккинчи хатбоши бундан мустасно.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И Ҳ Жўрабеков зиммасига юклансин.