1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3002]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сон «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор 2018 йил 1 июндан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 март,
12/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/8-сонли қарорига ИЛОВА
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сон «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тижорат банклари (бундан буён матнда — банклар деб юритилади) томонидан мажбурий резервларни ҳисоблаш ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда — Марказий банк деб юритилади) депозитга ўтказиш тартибини белгилайди.
мажбурий резервлар — банклар томонидан Марказий банкда алоҳида очилган ҳисобвараққа мажбурий тартибда депозитга ўтказилган пул маблағлари;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-1 30.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 10/18/3002-1/1815-сон)
резерв шакллантириладиган мажбуриятлар — банкларнинг мазкур Низомнинг 1-иловасида рўйхати келтирилган миллий валюта ва чет эл валюталаридаги мажбуриятлари;
мажбурий резервлар нормативи — Марказий банк томонидан банкнинг резерв шакллантириладиган мажбуриятларига нисбатан ўрнатиладиган фоиз миқдори;
мажбурий резервларни сақлаш даври — биринчи куни пайшанбадан бошланиб, охирги куни чоршанбада тугайдиган йигирма саккиз ёки ўттиз беш календарь кунидан иборат бўлган мажбурий резервларни сақлаш даври;
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 18 майдаги 11/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-2 10.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 10/19/3002-2/3162-сон)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 18 майдаги 11/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 3002-2 10.06.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 10/19/3002-2/3162-сон)
2. Мажбурий резервлар нормативи, ўртачалаш коэффициенти ҳамда сақлаш даври календари Марказий банк Бошқаруви қарори билан ўрнатилади ва резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг тури, валютаси ва муддатига боғлиқ бўлади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 18 майдаги 11/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-2 10.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 10/19/3002-2/3162-сон)
4. Мажбурий резервлар бўйича банкларга фоизлар тўлаш ҳақидаги қарор Марказий банк Бошқаруви томонидан Марказий банкнинг Кредит қўмитаси таклифига асосан республика иқтисодиётидаги вазият, банк тизимидаги ликвидлик ҳолати ва монетар сиёсатнинг асосий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.
5. Банкларнинг бошқа давлатлар ҳудудида рўйхатга олинган бўлинмаларининг мажбурий резервларини ҳисоблаш ва депозитга ўтказиш ушбу давлатлар қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
6. Мажбурий резервлар тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада жалб қилинган мажбуриятлар бўйича Марказий банкдаги резидент банкларнинг мажбурий резерв ҳисобварағига пул ўтказиш ёки Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида ўртачалаштирилган миқдорини ушлаб туриш орқали фақат миллий валютада шакллантирилади ва сақланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-1 30.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 10/18/3002-1/1815-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 3002-1 30.08.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 10/18/3002-1/1815-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 3002-1 30.08.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 10/18/3002-1/1815-сон)
2-боб. Мажбурий резервларни ҳисоблаш ва депозитга ўтказиш
9. Ҳар бир ҳисоб-китоб даврининг тугаши билан банклар томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда мазкур Низомнинг 3-иловасидаги услубий кўрсатмалар асосида Марказий банкка депозитга ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдори ҳисобланади.
Марказий банкда депозитга ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдори мажбурий резервлар нормативини резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача миқдорига кўпайтириш орқали ҳисобланади.
10. Резерв шакллантириладиган миллий валюта ёки чет эл валютасидаги мажбуриятларнинг ўртача миқдори ҳисоб-китоб даврининг ҳар бир куни учун резерв шакллантириладиган мажбуриятлар ҳисобварақларининг тегишли валютадаги қолдиқларини жамлаш ва ушбу суммани ҳисоб-китоб давридаги календарь кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
Мажбурий резервларнинг норматив миқдоридан чегириладиган маблағларнинг ўртача миқдори ҳисоб-китоб даврининг ҳар бир куни учун чегириладиган ҳисобварақларининг тегишли валютадаги қолдиқларини жамлаш ва ушбу суммани ҳисоб-китоб давридаги календарь кунлари сонига бўлиш орқали ҳисобланади.
Байрам ва дам олиш кунлари учун ушбу кунлардан олдинги охирги иш кунининг резерв шакллантириладиган мажбуриятлар ҳисобварақларининг баланс қолдиқлари олинади.
11. Мажбурий резервлар ҳисоб-китобини Марказий банкка тақдим қилиш ва қўшимча равишда мажбурий резервлар ҳисобварағига депозитга ўтказиш лозим бўлган суммаларни ўтказиш банклар томонидан сақлаш даври бошланиш кунидан олдинги уч иш куни мобайнида амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 18 майдаги 11/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-2 10.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 10/19/3002-2/3162-сон)
12. Мажбурий резервларга ортиқча маблағлар ўтказилганда, мажбурий резервлар ҳисоб-китоби тақдим этилган кундан кейинги икки иш куни мобайнида, ортиқча маблағлар Марказий банк томонидан банкка қайтарилади.
13. Мажбурий резервлар ҳисоб-китоби банклар томонидан Марказий банкка электрон почта орқали белгиланган тартибда электрон рақамли имзо билан имзоланган ҳолда йўлланиши шарт.
14. Мажбурий резервлар ҳисоб-китоби ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини текшириш маълумотлар тўлиқлигини, арифметик ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини ҳамда ҳужжатларда қайд қилинган маълумотларнинг банкларнинг ҳисоб-китоб давридаги бухгалтерлик балансига мос келишини аниқлаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатларда яхлитлаш ва алмашув курси ўзгариши натижасида юзага келадиган фарқ бўлишига йўл қўйилади.
15. Кейинги сақлаш даври бошлангунига қадар банкларга Марказий банкка тақдим этилган ҳисоб-китоблар ва ҳужжатларга тузатишлар киритиш имконияти берилади. Тузатиш киритилган ҳисоб-китоблар билан бирга тегишли банк бошқарув раиси томонидан имзоланган тушунтириш хати тақдим этилади.
Мазкур талабларга жавоб бермаган банкларга мажбурий резервлар миқдорига нисбатан ўртачалаш коэффициентини қўллаш ҳуқуқи берилмайди.
18. Марказий банк томонидан банкларга мажбурий резервлар миқдорига нисбатан ўртачалаш коэффициентини қўллаш ҳуқуқини бериш масаласи уларнинг мурожаатлари асосида уч иш кунида кўриб чиқилади ва банкка хабар берилади.
Ўртачалаш коэффициентини қўллаш ҳуқуқи берилган ҳолларда мазкур ҳуқуқ кейинги сақлаш давридан бошлаб кучга киради.
19. Банклар томонидан мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган талаблар бажарилмаган тақдирда Марказий банк томонидан берилган ҳуқуқ бекор қилинади. Мазкур ҳуқуқнинг қайта берилиши масаласи икки ойдан сўнг Марказий банк томонидан банкнинг тегишли мурожаатномаси асосида кўриб чиқилади.
20. Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резерв маблағлари миқдори мажбурий резервларнинг норматив миқдоридан чегириладиган маблағлар ҳамда мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдорини айирган ҳолда аниқланади.
21. Мажбурий резервларни сақлаш даврида ўртачалаш коэффициентини қўллаш ҳуқуқидан фойдаланиш учун банклар мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдорини ҳисоблайди ва Марказий банкка тақдим этади.
4-боб. Мажбурий резервларни қайта расмийлаштириш ва мажбурий резерв талабларини бажариш мажбуриятини тўхтатиш
23. Банкларнинг қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилган ҳолатларда мажбурий резервлар қайта расмийлаштирилади.
24. Банкни молиявий соғломлаштириш ва банкротлик ҳолатларида, унга вақтинчалик ташқи бошқарув тайинланганда, шунингдек алоҳида банк операцияларини амалга ошириш ёки вакиллик ҳисобварағидаги маблағлардан фойдаланиш бўйича чекловлар ўрнатилганда мажбурий резервларни тартибга солиш амалиёти тўхтатилмайди.
25. Марказий банк томонидан банкнинг банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинганда банкнинг мажбурий резервлар бўйича талабларни бажариш мажбурияти тўхтатилади.
5-боб. Банклар томонидан резерв талабларининг бажарилиши устидан назорат
26. Банклар томонидан мажбурий резерв талаблари бажарилиши устидан назоратни Марказий банк амалга оширади.
27. Мажбурий резервлар бўйича ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида тақдим этилмаслиги ёки уларнинг нотўғрилиги, сақлаш даврида камомадни қоплаш учун талаб этиладиган маблағларнинг ўтказилмаслиги ва ўртачалаштирилган мажбурий резервлар бўйича мажбуриятнинг бажарилмаслиги мажбурий резерв талабларини бузилиши ҳисобланади.
28. Банклар томонидан мажбурий резерв талаблари ва мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдорини тўғри шакллантирилганлиги банкларнинг баланс ҳисоботи асосида Марказий банк томонидан текшириб борилади.
6-боб. Якуний қоидалар
29. Банк томонидан мазкур Низомда белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда Марказий банк томонидан қатъий тартибда мажбурий резервлар бўйича етишмаётган маблағлар ва мазкур маблағлар ҳажмига нисбатан қайта молиялаш ставкасининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда жарима ундирилади.
30. Марказий банк томонидан банкнинг банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинган тақдирда Марказий банк уч кунлик муддатда банкнинг тугатиш комиссияси сўровномасига асосан банк мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Марказий банкда депозитга ўтказилган мажбурий резерв маблағларини банкнинг тугатиш комиссияси ҳисобварағига қайтаради.
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида резерв шакллантириладиган мажбуриятлари
Маҳаллий бюджетдан молиялаштирилаётган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланган ижтимоий нафақалар маблағлари
19.
22632
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, нақд пул билан бериладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун маблағлар
20.
22634
Табиий газ учун келиб тушадиган пул маблағларини жамлаш учун ягона махсус ҳисобварақ
21.
22636
Электр энергияси учун келиб тушадиган пул маблағларини жамлаш учун ягона махсус ҳисобварақ
22.
22638
Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун келиб тушадиган пул маблағларини жамлаш учун ягона махсус ҳисобварақ
23.
22696
Бошқа депозит мажбуриятлари
24.
23100
Мижозларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари
25.
23402
Республика бюджетининг маблағлари
26.
23403
Божхона тўловлари бўйича Республика бюджетининг даромадлари
27.
23404
Республика қарамоғидаги бюджет муассасаларининг маблағлари
28.
23405
Нобюджет ташкилотлар ва корхоналар учун республика бюджетидан ажратилган маблағлар
29.
23406
Ҳукумат кредитлари бўйича фоизли даромадлар
30.
23407
Ягона солиқ тўлови бўйича Республика бюджетининг даромадлари
31.
23409
Ер ва ягона ер солиқлари бўйича Республика бюджетининг даромадлари
32.
23410
Ҳукумат субсидиялари фонди
33.
23411
Давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий ва молиявий санкцияларни тўлаш бўйича маблағлар
34.
23422
Капитал қўйилмаларни республика бюджетидан молиялаштириш
35.
23424
Капитал қўйилмаларни маҳаллий бюджетлардан молиялаштириш
36.
23426
Маҳаллий бюджет маблағлари — Туман/шаҳар
37.
23427
Нобюджет ташкилотлар ва корхоналарнинг туман/шаҳар бюджетидан ажратилган маблағлари
38.
23430
Маҳаллий бюджет маблағлари — Вилоят
39.
23431
Нобюджет ташкилотлар ва корхоналарнинг вилоят бюджетидан ажратилган маблағлари
40.
23432
Маҳаллий бюджет маблағлари — Қорақалпоғистон Республикаси
41.
23433
Нобюджет ташкилотлар ва корхоналарнинг Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ажратилган маблағлари
42.
23442
Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш учун давлат бюджетидан ва марказлашган кредитлар ҳисобидан ажратилган бўнак маблағлар
43.
23500
Мижозларнинг пластик карталаридан келиб тушган тушум
44.
29801
Мижозлар билан ҳисоб-китоблар
45.
29814
Мижозларнинг ҳисобварақларига кирим қилиниши лозим бўлган терминаллар орқали тушган тушумлар
46.
29840
Молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар
47.
29842
Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари
48.
29846
Талаб қилиб олинмаган бошқа кредит қолдиқлари
49.
29849
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинма�ари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар
50.
29896
Бошқа мажбуриятлар
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-1 30.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 10/18/3002-1/1815-сон)
Жисмоний шахсларнинг банк ҳисоб рақамларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлари
22616
14.
Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар
22617
15.
Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар
22618
16.
Мижозларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари
23100
(минус 23102, 23104)
17.
Юридик шахсларнинг корпоратив пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари
23102
18.
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг корпоратив пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари
23104
19.
Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари
23400
(минус 23416)
20.
Мижозларнинг пластик карталаридан келиб тушган тушум
23500
21.
Мижозлар билан ҳисоб-китоблар
29801
22.
Мижозларнинг ҳисобварақларига кирим қилиниши лозим бўлган терминаллар орқали тушган тушумлар
29814
23.
Молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар
29840
24.
Депозит мажбуриятлари — ҳаракатсиз
29842
25.
Бошқа кредитлар — талаб қилинмаган қолдиқлар
29846
26.
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар
Жадвал катаклари бўш қолдирилмаслиги керак. Агар ахборот бўлмаса ноль кўрсатилсин.
Ҳисоб-китобда умумий сумма бутунлигича минг сўмда кўрсатилиши лозим. 500 сўм ва ундан кам бўлган сумма ҳисобга олинмайди (чиқариб ташланади), 500 сўмдан ортиқ бўлган сумма минггача яхлитланади.
Ҳисоб-китоб тузишда ҳам мусбат, ҳам манфий суммалар учраши мумкин.
Ҳисоб-китобни тузишда ҳар кунлик баланс ҳисоботи асосида ҳисобланадиган ўртача икки ҳафталик баланс маълумотлари акс эттирилиши лозим.
Юридик шахслар учун белгиланган мажбурий резерв нормативлари якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам қўлланилади.
(В) Устун — Миллий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ўртача икки ҳафталик қолдиғи. Бу устунда миллий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ўртача икки ҳафталик қолдиғи кўрсатилиши лозим.
(Г) Устун — Хорижий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ўртача икки ҳафталик қолдиғи. Бу устунда хорижий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ўртача икки ҳафталик қолдиғи кўрсатилиши лозим.
(Д) Устун — Миллий валютадаги мажбуриятлар учун мажбурий резерв нормативи. Бу устунда миллий валютадаги мажбуриятлар учун Марказий банк томонидан белгиланган мажбурий резерв нормативлари фоизларда кўрсатилиши лозим.
(Е) Устун — Чет эл валютасидаги мажбуриятлар учун мажбурий резерв нормативи. Бу устунда чет эл валютасидаги мажбуриятлар учун Марказий банк томонидан белгиланган мажбурий резерв нормативлари фоизларда кўрсатилиши лозим.
(Ж) Устун — Мажбурий резервларнинг норматив миқдори. Қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
(3-илованинг ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 3002-1 30.08.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 10/18/3002-1/1815-сон)
1-сатр. Юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари. Бу сатрда 20206 ҳисобварағидаги қолдиғи олиб ташланган ҳолда 20200 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
2-сатр. Юридик шахсларнинг жамғарма депозитлари. Бу сатрда 20406 ҳисобварағидаги қолдиғи олиб ташланган ҳолда 20400 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
3-сатр. Юридик шахсларнинг 1 йилгача бўлган муддатли депозитлари. Бу сатрда 20606 ҳисобвағидаги қолдиғи олиб ташланган ҳолда 20600 баланс ҳисобварағи қолдиғидаги муддати 1 йилгача бўлган депозитлари суммаси кўрсатилади.
4-сатр. Юридик шахсларнинг муддати 1 йилдан 2 йилгача бўлган муддатли депозитлар. Бу сатрда 20606 ҳисобварағидаги қолдиғи олиб ташланган ҳолда 20600 баланс ҳисобварағи қолдиғидаги муддати 1 йилдан 2 йилгача бўлган депозитлари суммаси кўрсатилади.
5-сатр. Юридик шахсларнинг муддати 2 йилдан юқори бўлган муддатли депозитлар. Бу сатрда 20606 ҳисобварағидаги қолдиғи олиб ташланган ҳолда 20600 баланс ҳисобварағи қолдиғидаги муддати 2 йилдан юқори бўлган депозитлари суммаси кўрсатилади.
6-сатр. Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари. Бу сатрда 20206 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
8-сатр. Жисмоний шахсларнинг 1 йилгача бўлган муддатли депозитлари. Бу сатрда 20606 баланс ҳисобварағи қолдиғидаги муддати 1 йилгача бўлган депозитлари суммаси кўрсатилади.
9-сатр. Жисмоний шахсларнинг муддати 1 йилдан 2 йилгача бўлган муддатли депозитлар. Бу сатрда 20606 баланс ҳисобварағи қолдиғидаги муддати 1 йилдан 2 йилгача бўлган депозитлари суммаси кўрсатилади.
10-сатр. Жисмоний шахсларнинг муддати 2 йилдан юқори бўлган муддатли депозитлар. Бу сатрда 20606 баланс ҳисобварағи қолдиғидаги муддати 2 йилдан юқори бўлган депозитлари суммаси кўрсатилади.
12-сатр. Мижозларнинг бошқа депозитлари. Бу сатрда 22602, 22606, 22614, 22616, 22617, 22618 ва 22628 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 22600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
13-сатр. Жисмоний шахсларнинг банк ҳисоб рақамларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлари. Бу сатрда 22616 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
14-сатр. Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар. Бу сатрда 22617 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
15-сатр. Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар. Бу сатрда 22618 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
16-сатр. Мижозларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари. Бу сатрда 23102 ва 23104 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 23100 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
17-сатр. Юридик шахсларнинг корпоратив пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари. Бу сатрда 23102 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
18-сатр. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг корпоратив пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари. Бу сатрда 23104 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
19-сатр. Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари. Бу сатрда 23416 ҳисобварағидаги қолдиғи олиб ташланган ҳолда 23400 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
20-сатр. Мижозларнинг пластик карталаридан келиб тушган тушум. Бу сатрда 23500 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
21-сатр. Мижозлар билан ҳисоб-китоблар. Бу сатрда 29801 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
22-сатр. Мижозларнинг ҳисобварақларига кирим қилиниши лозим бўлган терминаллар орқали тушган тушумлар. Бу сатрда 29814 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
23-сатр. Молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар. Бу сатрда 29840 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
25-сатр. Талаб қилиб олинмаган бошқа кредит қолдиқлари. Бу сатрда 29846 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
26-сатр. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар. Бу сатрда 29849 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
27-сатр. Бошқа мажбуриятлар. Бу сатрда 29896 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
35-сатр. Мажбурий резерв ҳисобварағига қўшимча равишда депозитга ўтказиш ёки Марказий банк томонидан қайтарилиши лозим бўлган маблағлар. Бу сатрнинг (Ж) устуни қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
(3-илованинг эллик учинчи ва эллик тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 3002-1 30.08.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 10/18/3002-1/1815-сон)