1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.03.00 Банклар жамғармалари ва захиралари. Капиталлаштириш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2693-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сонли «Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3697, 28.10.2025 й.) асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
«таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар — «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларига ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳоларга тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга мамлакатлар;».
2. Қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21. Мамлакат, банк ёки корхона «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings», «Moody`s Investors Service» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг бир нечтаси томонидан берилган рейтинг баҳоларига эга бўлганда, ушбу низом ҳисоб-китобларида энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.».
«а) банкнинг тўлиқ тўланган оддий акциялари ёки банк акциядорлик жамиятидан бошқа шаклда ташкил этилганда оддий акцияга тенглаштирилган воситалар. Бундай акциялар ёки воситалар қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим:
банк тугатилганда улар бўйича талаблар банкнинг барча талабларидан (депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари, субординар қарз, имтиёзли акциялар ва бошқалар) сўнг қондирилиши;
эгалари банк тугатилганда барча талаблар қондирилгандан сўнг банк ихтиёрида қоладиган активларнинг ўзларига тегишли улушга мувофиқ қисмини олиш ҳуқуқига эга бўлиши;
муддатсиз ва банкни тугатилишидан бошқа ҳолатларда тўлаб берилмаслиги, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган қайта сотиб олиш ҳолатлари мустасно;
чиқарилишида банк уни қайта сотиб олиш ёки бекор қилиш бўйича ҳаракат қилмаслиги ҳамда қонуний ва шартномавий талаблар бундай ҳолатни келтириб чиқариш хусусиятларига эга бўлмаслиги;
эмитент ёки унга алоқадор шахслар томонидан кафолатланмаган ва таъминланмаган, шунингдек банк тугатилган тақдирда ҳеч қандай шартнома билан унинг тўлаш навбати (субординацияси) ўзгартирилмаган бўлиши;»;
биринчи хатбоши «фойда» деган сўздан кейин «(зарар)» деган сўз билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «(текинга олинган мулклар (30905) ва» деган сўзлардан кейин «асосий воситалар ҳамда номоддий активларнинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«г) озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари. Бу улуш шуъба корхоналари ҳисобварақлари банк молиявий ҳисоботларида бирлаштирилганда ва банк улуши бундай корхоналар капиталининг 100 фоиздан кам қисмини ташкил қилганда вужудга келади. Бунда ушбу улушлар мазкур банднинг «а» кичик банди иккинчи-олтинчи хатбошиларида белгиланган талабларга жавоб бериши лозим;
д) девальвация захираси. Бу захира сезиларли даражада миллий валютанинг қадрсизланишида (девальвация) банкнинг ўз мажбуриятларини қоплаш учун тақсимланмаган фойда ҳисобидан ажратилган маблағлардан шаклланади.».
«а) тўлиқ тўланган нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар. Бундай акциялар қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим:
муайян сотиб олиш санаси ёки шартларига эга бўлмаслиги;
эгасининг хоҳишига кўра сотиб олинмаслиги;
банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари, кредиторлари ва субординар қарзлар бўйича талаблари бажарилгандан сўнг қондирилиши;
эмитент ёки унга алоқадор шахслар томонидан ушбу акциялар бошқа активларга кафолат ва таъминот сифатида қўйилмаган бўлиши;
банк акциядорлари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ уларга доир дивидендлар тўланмаслиги мумкинлиги;
улар бўйича ўтган даврдаги олинмаган дивидендлар тўланмаслиги;
банк фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олдиндан олинган рухсати билан ва чиқарилганига 10 йилдан кам бўлмаган акциялар ва сотиб олинадиган суммани капиталнинг ўша тури ёки бошқа ундан юқорироқ турига алмаштиргандан сўнг ёхуд банк капиталининг монандлиги капиталга қўйилган минимал талабдан юқори эканлигини кўрсатгандан сўнг, уларни сотиб олиниши мумкинлиги;»;
«в) I даражали қўшимча капиталга қўшилиш шартларига жавоб берувчи шуъба корхоналари томонидан чиқарилган ва учинчи шахслар ихтиёрида бўлган капиталга тенглаштирилган воситалар, шунингдек мазкур Низомнинг 11-банди «г» кичик бандига киритилмаган озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари.».
«г) субординар қарз — бу банкнинг қарз мажбуриятлари шакли бўлиб, банк капиталини аниқлаш мақсадида ҳисоб-китоблардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак. II даражали капитал таркибига кирувчи субординар қарз қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
гаров таъминотига эга бўлмаслиги;
банк тугатилаётганда ушбу мажбуриятлар бўйича талаблар депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари қондирилганидан сўнг амалга оширилиши;
бошланғич тўлов муддати 5 йилдан кейин бўлиши;
қарздор банк ёки унга алоқадор шахслар томонидан бошқа активларга кафолат ва таъминот сифатида қўйилмаган, шунингдек банк тугатилган тақдирда ҳеч қандай шартнома билан унинг тўлаш навбати (субординацияси) ўзгартирилмаган, яъни банк депозиторлари ва кредиторлари талабларига тенглаштирилмаган бўлиши;
муддатидан аввал Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан қайтарилиши.
Субординар қарзни банкнинг II даражали капитали сифатида тан олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
бошланғич тўлов муддати етиб келгунга қадар 5 йилдан ошган муддатда — тўлиқ ҳажмда;
бошланғич тўлов муддатидан олдинги 5 йил давомида:
учинчи хатбоши «ҳисобварақларидаги» деган сўзлардан кейин «миллий валютадаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«банкнинг Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия коорпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки, Европа Кенгашининг тараққиёт банкларига нисбатан талаблари, шунингдек бу ташкилотлар томонидан кафолатланган банк активлари;»;
«21. Минимал таваккалчилик даражасига эга активлар (таваккалчилик даражаси 20 фоиз) қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағлар;
«Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларининг мос равишда А, А ва А2 рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳо даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга, таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларда рўйхатга олинган банкларга қўйилган барча талаблар, шу жумладан қарзлар ва пул бозори воситалари, шунингдек ушбу банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар билан таъминланган бошқа барча активлар;
жорий бозор қийматида баҳоланган ва халқаро молия институтлари томонидан муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар билан таъминланган активлар ва уларнинг қисмлари;
банкнинг таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларга кирмаган мамлакатларнинг миллий валюталарига деноминация қилинган ва миллий валютадаги мажбуриятлар билан қопланган, ушбу мамлакатлар Ҳукуматлари ва Марказий банкларига нисбатан талаблари;
жорий бозор қийматида баҳоланган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар Ҳукуматлари томонидан эмиссия қилинган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар кўринишидаги гаров билан таъминланган ёки кафолатланган активлар, уларнинг қисмлари ва балансдан ташқари мажбуриятлар. Қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим. Кафолатлар тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак;
22. Ўртача таваккалчилик даражасига эга активлар (таваккалчилик даражаси 50 фоиз) қуйидагиларни ўз ичига олади:
«Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларининг мос равишда BBB-, BBB- ва Baa3 рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳо даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга, таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларда рўйхатга олинган банкларга қўйилган барча талаблар, шу жумладан қарзлар ва пул бозори воситалари, шунингдек ушбу банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар билан таъминланган бошқа барча активлар;
жисмоний шахсларга бир оилага уй-жой сотиб олиш ёки қуриш учун берилган ва дастлабки гаров (гаров предметига эгалик қилишнинг имтиёзли ҳуқуқи) сифатида сотиб олинаётган ёки қурилаётган уй-жой билан таъминланган кредитлар. Бунда кредит миқдорининг гаров қийматига нисбати 60 фоиздан ошмаслиги керак.».
10. 35-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги барча активларнинг 3,0 фоизи сифатли I даражали капитал бўлишини ҳисобга олган ҳолда К2 коэффициенти 2017 йилнинг 1 январидан 0,095 (9,5 фоиз) ва 2019 йилнинг 1 январидан 0,10 (10,0 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.».
«36. I даражали асосий капиталнинг монандлик коэффициенти К3 = I даражали асосий капитал/ТАУС сифатида аниқланиб, унинг энг кичик миқдори 0,075 (7,5 фоиз)дан кам бўлмаслиги керак.
2019 йил 1 январдан бошлаб К3 нинг энг кичик даражасини 0,08 (8,0 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.».
«К4 = I даражали капитал / (Умумий активлар + мазкур Низомнинг 5 ва 6-бобларидаги активлар — мазкур Низомнинг 16-бандида келтирилган активлар). Левераж коэффициентининг энг кичик даражаси 0,06 (6 фоиз)га тенг.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон)