Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарорининг
7-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 15-модда; 1999 й., 11-сон, 64-модда; 2000 й., 8-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартиби III қисмининг
1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда қурилиш, қурилиш-монтаж, тузатиш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ялпи тушум солиқ солиш объекти ҳисобланади».