1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 сентябрдаги 414-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 11 июндаги ПФ-2874-сон Фармонига мувофиқ ва пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишга доир топшириқлар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази, Ўзбекистон давлат карантин инспекцияси тасдиқланган Низом сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Пахта-банк», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 10 кун муддатда пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш жараёни раҳбарлари ва мутахассисларининг мазкур қарорни бажаришга доир минтақавий (вилоятлараро) семинарларини ўтказсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 18 сентябрь,
377-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 сентябрдаги 377-сон қарорига ИЛОВА
Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
низом
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 11 июндаги ПФ-2874-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика пахта тозалаш саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектларнинг пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлигини тартибга солади.
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда 2001 йил ҳосилидан бошлаб пахта толаси ишлаб чиқариш ва уни экспортга етказиб бериш балансини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва «Ўзмарказимпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзсаноатмашимпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Марказсаноатэкспорт» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзинтеримпэкс» давлат ташқи савдо компанияси (кейинги ўринларда мазкур Низомда «ташқи савдо компаниялари» деб аталади) бўйича шакллантиради.
3. Контрактдан олдин пухта ишлаш ҳамда пахта толасини (марказлаштирилган ва номарказлаштирилган) экспорт қилишнинг тасдиқланган ҳажмларига мувофиқ ташқи савдо компанияларининг хорижий харидорлар билан контрактлар тузишига доир барча ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига юкланади. Вазирлик тузилган контрактларнинг ташқи савдо компаниялари томонидан бажарилиши устидан назорат қилади.
4. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда тасдиқланган балансларга мувофиқ «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари бўйича пахта толасини юклаб жўнатишнинг ҳар чораклик йиғма жадваллари ишлаб чиқилишини, келишилишини ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминлайди.
5. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги доимий назоратни амалга оширадилар ҳамда пахта толасини экспорт қилиш жадвалларини бажаришда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига ва ташқи савдо компанияларига кўмаклашадилар.
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда ҳар ойда ойнинг 12-кунида пахта толаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, шу жумладан экспортга етказиб бериш баланси бажарилишига доир ахборотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
(2—6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
II. Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш
7. Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
8. Ташқи савдо компаниялари ўзларига ажратилган пахта толаси ҳажмлари доирасида «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан марказлаштирилган экспорт бўйича пахта толаси етказиб беришга шартномалар ва уни сотиш учун хорижий харидорлар билан контрактлар тузади.
9. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари бир ҳафтада икки марта ва юклаб жўнатилган ой тамом бўлгач ташқи савдо компанияларига ва «Ўзпахтасаноат» уюшмасига етказиб берилган пахта толаси ва унинг ассортимендаги қолдиғи тўғрисидаги ахборотни тақдим этадилар. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси олинган маълумотлар асосида ҳар ойда ойнинг 15-кунигача экспорт бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига йиғма ахборотни тақдим этади.
10. Ташқи савдо компаниялари тузилган шартномалар, контрактлар ва мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ахборот асосида пахта толасини юклаб жўнатишга белгиланган тартибда экспорт билдиришномаларини расмийлаштиради ва уларни рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тақдим этади.
11. Давлат божхона қўмитаси бир иш куни мобайнида ташқи савдо компаниялари томонидан ёзиб бериладиган пахта толасини юклаб жўнатишга экспорт билдиришномалар рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.
13. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ташқи савдо компаниялари экспорт билдиришномалари асосида улар олинган кундан 2 кундан кечикмай тегишли ҳажмдаги ва ассортиментдаги пахта толасини экспортга юклаб жўнатишга нарядларни расмийлаштирадилар ва пахта заводларига юборадилар. Нарядлар расмийлаштирилган кундан бошлаб уч кундан кечикмай ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ташқи савдо компанияларига юклаб жўнатиш учун пахта заводларига берилган нарядлар тўғрисида ҳудудий бирлашма раҳбарининг имзоси қўйилган ва муҳр босилган ахборот юборадилар, унда экспорт билдиришноманинг, наряд ва контрактнинг тартиб рақамлари, юклаб жўнатилган пахта толаси ҳажми, унинг ассортименти ва юкни жўнатувчи пахта заводи кўрсатилади.
14. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ташқи савдо компаниялари ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг жойлардаги бўлинмалари билан шартномалар асосида экспедиторлик кодлари, вагонлар бўйича ёрдамчи кодлар («Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компанияси орқали) олишга ва пахта толаси ташишга яроқли вагонлар берилишига буюртманомалар берадилар.
15. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан тузилган шартномалар асосида уларга вагон ва контейнерлар бериш учун режалар беради. Кўрсатилган хизматлар учун тўловни келишувга кўра «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ёки ташқи савдо компаниялари амалга оширадилар.
16. «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компанияси ташқи савдо компаниялари билан мавжуд шартномалар асосида бир сутка мобайнида уларга экспедиторлик кодлари ва вагонлар бўйича ёрдамчи кодлар берадилар, ташқи савдо компаниялари уларни ўз навбатида «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига беришади.
(8—16-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
17. Ўзбекистон «Сифат» маркази, унинг минтақавий лабораториялари ўзлари ўтказган пахта толаси сифатини тойлар бўйича баҳолаш асосида икки кун муддатда мувофиқлик сертификатлари берилишини таъминлайдилар.
18. Пахта заводлари олинган нарядларга мувофиқ:
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги стандартларига мувофиқ пахта толаси партиясини (вагон нормасини) танлаб олишади;
Ўзбекистон «Сифат» марказининг минтақавий лабораториясидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг сифати ва миқдори тойлар бўйича баҳолаш асосида жўнатилаётган партия оғирлиги кўрсатилган мувофиқлик сертификати олишади;
пахта толасининг тегишли партияси учун, уни фумигациялаган ҳолда (зарур бўлганда), келиб чиқиш сертификати ва фитосанитария сертификати расмийлаштирилишини таъминлашади;
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига пахта толасини юклаш учун ёпиқ вагонлар берилиши ҳамда экспедиторлик кодлари ва вагонлар бўйича ёрдамчи кодлари олиш учун буюртманома беришади.
19. Экспорт билдиришномаси божхона органларида рўйхатдан ўтказилгач, экспедиторлик кодлари ва вагонлар бўйича ёрдамчи кодлар олингач пахта заводлари юкни жойлардаги божхона органларига кўрсатадилар ва пахта толасини «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси томонидан берилган пахта толасини экспорт қилишга яроқли вагонларга юклайдилар ва божхона расмийлаштирувидан кейин уларни ташиш учун темир йўл станциясига берадилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
21. «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, ўз вақтида экспедиторлик кодлари, вагонлар бўйича ёрдамчи кодлар ажратишади, пахта толасини ташишга яроқли вагонлар ва контейнерлар беришади, шунингдек юкнинг белгиланган тартибда республика ҳудудида ва унинг ташқарисида хавфсиз ташилишини ҳамда экспедиторликни таъминлашади.
III. Пахта толасини экспортга жўнатиш ҳажмлари бўйича ўзаро солиштириш
22. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта толаси юклаб жўнатилган кундан бошлаб 10 календарь кундан кечикмай ташқи савдо компанияларига юклаб жўнатилган пахта толаси учун улгуржи сотиш (прейскурант) нархлари бўйича тўловга ҳисоб рақамларини тақдим этишади, уларга назорат варақаси, темир йўл юкхатларининг асл нусхаси, Ўзбекистон «Сифат» марказининг мувофиқлик сертификати, фитосанитария сертификати ва товарга доир бошқа ҳужжатлар илова қилинади.
(22-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Хўжаликларга тегишли ресурслардан юклаб жўнатилган пахта толаси бўйича тўлов учун тақдим этиладиган ҳисоб рақамига « -сон пахта тозалаш корхонаси, 70 фоизли пахта толаси 200__ йил ҳосили» сўзлари ёзилган штамп қўйилади.
23. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва ташқи савдо компаниялари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 10-кунидан кечикмай, тақдим этилган ҳисоб рақамлари бўйича ошиб борувчи якун билан юклаб жўнатилган пахта толаси ҳажми учун давлат ресурслари бўйича ва хўжаликлар ресурслари бўйича алоҳида ўзаро солиштириш далолатномаларини расмийлаштирадилар.
Солиштириш далолатномалари бир нусхадан Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига ва «Ўзпахтасаноат» уюшмасига тақдим этилади, давлат ресурсларидаги пахта толаси бўйича эса ташқи савдо компаниялари далолатномани Молия вазирлигига ҳам тақдим этадилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
давлат ресурсларидан юклаб жўнатилган пахта толаси учун – улгуржи-сотиш (прейскурант) нархлари бўйича, плюс «Пахтасаноат» уюшмасининг сотиш харажатларига (шу жумладан сотиш устамасини қўшган ҳолда) ҳақ тўлайдилар. Улгуржи сотиш ва жаҳон нархлари ўртасидаги ижобий фарқ (сотиш бўйича харажатларни чегирган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
хўжаликлар ресурсларидан юклаб жўнатилган пахта толаси учун – дастлаб улгуржи-сотиш (прейскурант) нархлари бўйича, плюс «Пахтасаноат» уюшмасининг сотиш харажатларига (шу жумладан сотиш устамасини қўшган ҳолда) ҳақ тўлайдилар, жаҳон (сотиш бўйича харажатларни чегирган ҳолда) улгуржи сотиш нархлари ўртасидаги ижобий фарқни эса ҳар ойда ўтказиладиган ўзаро солиштириш натижалари бўйича ва контрактлар ёпилгач қўшимча равишда хўжаликларга тўлайдилар.
Жаҳон нархлари улгуржи-сотиш нархларидан пасайган тақдирда салбий фарқ умуман ҳосил бўйича ҳамда давлат ресурсларидан ва хўжаликлар ресурсларидан юклаб жўнатилган ҳажмлар бўйича алоҳида аниқланади ва ташқи савдо компаниялари ҳисоб-китобларни, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тегишли таклифлар киритиш учун, ҳар чоракда ва умуман ҳосил бўйича Молия вазирлигига тақдим этадилар.
(24-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
25. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ташқи савдо компанияларидан пахта толаси учун улгуржи сотиш нархлари бўйича маблағларни олгач, уларни 2 банк куни мобайнида ўзининг ҳисоб-китоб марказлари орқали, белгиланган нисбатларда Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ўртасида тақсимлайдилар, уларнинг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилишини таъминлайдилар.
(25-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Пахта заводлари олинган маблағлардан белгиланган тартибда қарзларни узиш ва бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги навбатдаги тўловларни тўлаш, иш ҳақи тўлаш, шунингдек заводларнинг бошқа эҳтиёжлари учун фойдаланадилар.
26. «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари, хўжаликлар ресурсларидан юклаб жўнатилган пахта толасининг жаҳон ва улгуржи-сотиш нархлари ўртасидаги ижобий фарқ тарзидаги қўшимча маблағларни, юклаб жўнатиш ва ўзаро ҳисоб-китоблар тугаллангач, солиштириш далолатномалари натижалари бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли қўшимча тўловларни тўлайдилар.
Ҳар қайси хўжаликка қўшимча тўлов сотилган пахта толаси ҳажми учун, унинг сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда тўланади.
27. Экспортга етказиб беришда узилишларга йўл қўймаслик ва пахта заводларининг ишлаб чиқариш дастурлари бажарилишини таъминлаш мақсадида ташқи савдо компаниялари томонидан темир йўл ва бошқа алоқадор идоралар хизматлари ҳақини, шунингдек моддий-техника ресурслари қийматини пахта толаси сотишдан олинган тушум ҳисобидан тўлашга йўл қўйилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Пахта толаси марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомга ИЛОВА
Пахта толаси марказлаштирилган экспортини ташкил этиш
схемаси
Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш схемасининг тавсифи
Позиция т/р
Позиция мазмуни
Бажариш муддати (кун)
Масъул бажарувчилар
1.
Харидорлар-хорижий фирмалар билан тузилган экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш ва экспортга маҳсулот етказиб бериш бўйича ахборот алмашиш
2
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, ташқи савдо компаниялари
2.
Хорижий фирмалар билан контрактлар тузиш
15
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари
3.
Контрактларни ҳисобга қўйиш ва экспорт билдиришномаларини рўйхатдан ўтказиш
3
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари, «Ўзмиллийбанк», Давлат божхона қўмитаси
4.
Экспортга маҳсулот етказиб бериш юзасидан хўжалик шартномаси тузиш. Шартномага мувофиқ юклаб жўнатишни ташкил этиш учун экспорт билдиришномалари, контрактларнинг нусхалари ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш
5
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари, «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари
5.
Юклаб жўнатиш учун нарядларни расмийлаштириш ва уларни божхонада рўйхатдан ўтказиш
Пахта заводларига экспедиторлик кодлари, вагонлар бўйича ёрдамчи кодларни ва вагонлар бериш режасини бериш
1
«Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат- акциядорлик компанияси бўлинмалари
16.
Божхона юк декларацияларини, бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш ва жўнатишга рухсатнома олиш
1
Ҳудудий божхоналар, божхона постлари, пахта заводлари
17.
Вагонлар беришга буюртманома бериш, жўнатиш ҳужжатлари тўпламини тайёрлаш, вагонларга юк ортиш ва уларни жўнатиш нарядларида кўрсатилган жўнатиш реквизитлари бўйича ташишга бериш, ҳисоб варақларни тўловга тақдим этиш учун ташувчилардан товар-транспорт юкхатларини олиш
1
Пахта заводлари, темир йўл бекатлари
18.
Ҳисобварақларни тайёрлаш ва жўнатиш ҳужжатлари билан бирга ўзаро ҳисоб-китоб қилган ҳолда тўловга тақдим этиш
7
Пахта заводлари, «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари
19.
Ҳисобварақларни текшириш ва маҳсулотни сотишдан маблағларнинг келиб тушишига қараб ўзаро ҳисоб-китоб қилган ҳолда ташқи савдо компанияларига тўлов учун бериш
5
«Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг компаниялари
20.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси, Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш
маблағларнинг келиб тушишига қараб
«Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси