Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 1991 йил 30 апрелдаги 115-сон қарорининг
5-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган Тошкент пахтачилик техникумини Тошкент ўрмон мелиорацияси техникуми деб қайта номлаб, уни ўзининг ихтиёрига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳозирги вақтда Тошкент пахтачилик техникумида ўқиётганлар контингентини барча ихтисосликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасининг янгидан ташкил этилаётган Тошкент ўрмон мелиорацияси техникумига белгиланган тартибда ўтказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасининг режа ва бюджетларига тегишли ўзгартишлар киритсинлар.