1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Аудиторлик фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА АУДИТОРЛИК ТЕКШИРИШЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, аудиторлик хулосалари солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 29 ноябрдаги 266-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 47-48-сон, 356-модда)
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган микрофирмаларнинг молия-хўжалик фаолияти солиқ органлари томонидан тегишли аудиторлик ташкилоти албатта жалб қилинган ҳолда текширилади. Бунда молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги учун аудиторлик ташкилоти жавоб беради.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 29 ноябрдаги 266-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 47-48-сон, 356-модда)
Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус вакил қилинган давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидаги функциялар юклансин:
ўз ваколатлари доирасида аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилиш;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси билан келишган ҳолда аудиторлар малака сертификатини олиши учун ўқитиш дастурларини ва малака имтиҳонлари топшириш тартибини тасдиқлаш;
аудиторлик фаолиятини амалга оширишга берилган лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, кўрсатиб ўтилган лицензияларнинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уларни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш;
(3-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
малака сертификатига эга бўлган аудиторлар реестрини ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари ҳисобини юритиш.
5. Аудиторлик ташкилотлари учун устав сармоясининг энг кам миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида белгилансин. Бунда янгидан ташкил этиладиган аудиторлик ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида таъсис ҳужжатларида назарда тутилган устав сармоясини шакллантиришлари зарур.
Фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотлари 2001 йил 1 сентябргача устав сармоясининг энг кам миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 1200 баравари миқдорига етказсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги:
фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотларини 2001 йил 1 октябргача мазкур қарор талабларига мувофиқ белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказсинлар ва аудиторлик фаолиятини амалга оширишга янги намунадаги лицензия берсинлар;
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган муддатда қайта рўйхатдан ўтмаган аудиторлик ташкилотлари фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар идоравий меъёрий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилишини ва мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
8. Ҳукуматнинг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 29 ноябрдаги 266-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 47-48-сон, 356-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига 2-ИЛОВА
1. Мазкур Низом «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектдан жарима ундиришнинг ягона тартибини белгилаб беради.
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади.
Мажбурий аудиторлик текширишни ўтказишдан бўйин товлаш сабаби юзасидан аудиторлик хулосаси мавжуд бўлмаганда хўжалик юритувчи субъектга жарима суд тартибида, унинг томонидан содир этилган қонун бузилиши айби тан олинганда ва жарима ихтиёрий равишда тўланганда эса — солиқ органи томонидан солинади.
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
9. Тўланадиган жарималар тўлиқ миқдорда республика бюджетига ўтказилади.
2. Аудиторлик фаолияти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади, аудиторлик ташкилотларининг касб хизматлари кўрсатишлари бундан мустасно.
Аудиторлик фаолиятини лицензиялашни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — лицензияловчи орган деб аталади) амалга оширади.
3. Лицензияловчи органнинг аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш, беришни рад этиш, унинг амал қилишини тўхтатиш, уни бекор қилиш, амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
II. Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза (мазкур Низомга 1-илова) тақдим этади:
таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхалари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банкнинг тўлов ҳужжати.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади. Аудиторлик ташкилотидан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
III. Лицензия олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби
5. Лицензия олиш учун ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилади.
Аудиторлик ташкилоти ҳужжатларини кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати лицензия олиш учун ариза ва зарур ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 15 календарь кунни ташкил этади.
6. Ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун (тўлов кунидаги) энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим тўланади.
7. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади. Лицензия белгиланган намунадаги махсус бланкада расмийлаштирилади (мазкур Низомга 2-илова)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
8. Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида аудиторлик ташкилотига қарор қабул қилингандан сўнг уч кун мобайнида билдириш хати юбориши керак.
Лицензия бериш тўғрисидаги билдириш хати лицензия битими лойиҳаси илова қилинган ҳолда ёзма шаклда аудиторлик ташкилотига юборилади (топширилади), унда давлат божи тўланадиган банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатиб ўтилади.
11. Лицензияловчи орган аудиторлик ташкилоти томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганлиги, ҳужжатларда ишончсиз ёки чалкаш маълумотлар бўлганлиги, шунингдек, аудиторлик ташкилоти лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги сабабли аудиторлик ташкилотига лицензия берилишини рад этишга ҳақлидир.
Бошқа сабабларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
12. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши ва аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда юборилиши керак, унда рад этиш сабаблари ва аудиторлик ташкилоти кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатиб ўтилади.
13. Лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этиш учун аудиторлик ташкилотига кўпи билан 15 кун муддат берилади.
Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан аудиторлик ташкилотининг барча зарур ҳужжатлар билан бирга аризаси олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида амалга оширилади. Аудиторлик ташкилотининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Аудиторлик ташкилотининг лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиш мақсадида берилган муддат тугагандан сўнг берилган лицензия бериш тўғрисидаги аризаси янгидан берилган деб ҳисобланади.
(14-20-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
21. Аудиторлик ташкилоти қайта тузилган, унинг номи ёки ўрни (почта манзили) ўзгарган ҳолларда, аудиторлик ташкилоти, ёхуд унинг ҳуқуқий вориси, қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга қайта расмийлаштириладиган лицензияни ва тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беришлари шартдир.
Ҳужжат лицензияловчи органга аудиторлик ташкилоти томонидан бевосита, ёхуд ҳужжатлар олинганлигини билдириб қўйиш шарти билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
22. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарор тегишли ариза олинган кундан бошлаб беш кун муддатда лицензияловчи орган томонидан қабул қилинади.
23. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига, аудиторлик ташкилотининг аризасига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда дубликат берилиши мумкин.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Бундай ҳолларда аудиторлик ташкилоти йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга, шунингдек, эълонни лицензияловчи органга тақдим этишга мажбурдир.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
VII. Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш
27. Лицензияловчи орган аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.
29. Лицензиянинг амал қилиши аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бузилганлиги аниқланган, шунингдек лицензияловчи органнинг аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилоти томонидан бажарилмаган тақдирда тўхтатиб турилиши мумкин.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори у қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай ёзма шаклда аудиторлик ташкилотига етказилади. Суднинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Лицензияловчи орган ёки суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун аудиторлик ташкилотига муддат белгилайди. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
30. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган даврда аудиторлик ташкилоти томонидан фаолиятни амалга ошириш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.
31. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни аудиторлик ташкилоти томонидан бартараф этишда лицензияловчи орган ёки лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган суд кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар аудиторлик ташкилоти томонидан лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этилмаганда;
лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганда.
Лицензиянинг амал қилишини ушбу банднинг бешинчи—еттинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда тўхтатиш суд қарорига кўра, бошқа ҳолларда эса — лицензияловчи органнинг қарорига кўра амалга оширилади.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда, асосли сабаби кўрсатилган ҳолда, у қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Лицензия унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор аудиторлик ташкилоти томонидан олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида лицензияловчи органга ва йўқ қилиш учун қайтарилади.
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
34. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:
фаолиятнинг аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа турларини амалга ошириш;
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда мустақилликни таъминламаслик;
агар аудиторлик ташкилоти лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдириш хати юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой давомида лицензияловчи органга давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этмаган бўлса, ёхуд лицензия битимини тасдиқламаган бўлса.
Лицензияни ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда бекор қилиш суд тартибида, бошқа ҳолларда эса лицензияловчи органнинг қарорига кўра амалга оширилади.
36. Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
(36-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарор аудиторлик ташкилоти томонидан олинган кундан бошлаб лицензия ўн кун давомида лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
37. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, янгилаш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
IX. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг реестрини юритиш
38. Лицензияловчи орган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатиб ўтилган бўлиши керак:
аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг жойлашган ўрни (почта манзили);
телефон (факс) рақами;
ҳисоб-китоб рақами;
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
муассисларнинг устав сармоясидаги улушлари тўғрисидаги ахборот;
ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда аудитор малака сертификатининг санаси, унинг тартиб рақами, шунингдек, аудиторлар ташкилотида ишловчиларнинг малака сертификатларининг тартиб рақамлари ва саналари;
лицензияларнинг амалда бўлишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, тиклаш ва бекор қилиш асослари ва саналари;
(38-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензияларни қайта расмийлаштириш ва дубликатлар бериш асослари ва саналари.
39. Реестрдаги ахборот манфаатдор шахсларнинг у билан танишиб чиқишлари учун очиқ ҳисобланади ва ёзма ҳолдаги сўровга кўра реестрдан кўчирма тариқасида берилади.
40. Бир аудиторлик ташкилотига нисбатан реестрдан олинган ахборотни берганлик учун энг кам иш ҳақининг (ахборот тақдим этиш тўғрисида ариза берилган санадаги) ярми миқдорида ҳақ ундирилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига реестрдан олинган ахборот бепул тақдим этилади.
НАМУНА Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун ЛИЦЕНЗИЯ
Серия _________
№ ________
Тошкент шаҳри
200__ йил «____» ____________
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 200__ йил «___» ____________даги______ -сон буйруғига мувофиқ __________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________ (аудиторлик ташкилотининг номи)
___________________________________________________________________________________ (аудиторлик ташкилотининг почта манзили, СТИР ва бошқа реквизитлари)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.
«аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни, шунингдек аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия битимларида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилади;
даъвогарларга аудитор малака сертификатини олишлари учун малака талабларини белгилайди;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси билан келишган ҳолда аудиторлар малака сертификатини олиши учун ўқитиш дастурларини ва малака имтиҳонлари топшириш тартибини тасдиқлайди;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси иштирокида аудитор малака сертификатини олиш ҳуқуқини берувчи малака имтиҳонини ўтказади;
аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензиялар беради, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туради, тўхтатиб қўяди ва уларни бекор қилади, шунингдек бу маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;
аудиторнинг малака сертификатини беради, уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўяди ва уларни бекор қилади;
малака сертификатига эга бўлган аудиторларнинг реестрини ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари ҳисобини юритади»;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Молиявий назоратни мустаҳкамлаш ва хўжалик фаолиятига молиявий назоратнинг аудиторлик шаклларини жорий этиш тўғрисида» 1993 йил 3 майдаги 198-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 23-модда) билан тасдиқланган Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низом II бўлимининг аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия беришга доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.