toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 12.04.2022
Ҳужжат 01.11.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА АУДИТОРЛИК ТЕКШИРИШЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, аудиторлик хулосалари солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 29 ноябрдаги 266-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 47-48-сон, 356-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган микрофирмаларнинг молия-хўжалик фаолияти солиқ органлари томонидан тегишли аудиторлик ташкилоти албатта жалб қилинган ҳолда текширилади. Бунда молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги учун аудиторлик ташкилоти жавоб беради.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 29 ноябрдаги 266-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 47-48-сон, 356-модда)
Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус вакил қилинган давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидаги функциялар юклансин:
ўз ваколатлари доирасида аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилиш;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси билан келишган ҳолда аудиторлар малака сертификатини олиши учун ўқитиш дастурларини ва малака имтиҳонлари топшириш тартибини тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиторлик фаолиятини амалга оширишга берилган лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида судга мурожаат қилиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда тугатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аудиторларга малака сертификатларини бериш, амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 июлдаги ПҚ-907-сонли қарори асосида олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 264-модда)
малака сертификатига эга бўлган аудиторлар реестрини ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари ҳисобини юритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги:
фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотларини 2001 йил 1 октябргача мазкур қарор талабларига мувофиқ белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказсинлар ва аудиторлик фаолиятини амалга оширишга янги намунадаги лицензия берсинлар;
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган муддатда қайта рўйхатдан ўтмаган аудиторлик ташкилотлари фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар идоравий меъёрий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилишини ва мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
8. Ҳукуматнинг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 22 сентябрь,
365-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 29 ноябрдаги 266-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 47-48-сон, 356-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига
2-ИЛОВА
Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектдан жарима ундиришнинг ягона тартибини белгилаб беради.
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаши жарима солиш учун асос ҳисобланади.
Қуйидагилар:
ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майигача йиллик молиявий ҳисобот аудиторлик текширувидан ўтказилмаслиги;
аудиторлик хулосаси мавжуд эмаслиги хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаши деб эътироф этилади.
4. Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъект олдинги йил учун ўз йиллик молиявий ҳисоботини ҳисобот йилининг 1 майигача аудиторлик текширувидан ўтказади ва аудиторлик текшируви тамом бўлгандан кейин 15 кун мобайнида тегишли солиқ органига аудиторлик хулосасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этади.
5. Аудиторлик хулосаси нусхаси солиқ органига белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъект солиқ органига аудиторлик хулосаси мавжуд эмаслигининг сабабини акс эттирувчи тушунтиришни ёзма шаклда тақдим этиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаш хўжалик субъектининг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланишига олиб келади. Хўжалик субъектининг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўллангандан кейин календарь йил охиригача мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаш хўжалик субъектидан ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган миқдорда жарима ундирилишига олиб келади. Бунда мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товланган тақдирда хўжалик субъектига жарима суд тартибида солинади, хўжалик субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликда айбини тан олган ҳамда жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса — жарима солиқ органи томонидан солинади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарорига таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Жарима қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади. Бунда хўжалик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активларининг йигирма фоизидан ортиқ бўлган ялпи жарима хўжалик субъектига жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ундириладиган суммани олти ой мобайнида ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилган ҳолда ундириб олинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарорига таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Жарима ставкалари табақалаштирилган ва мажбурий текшириладиган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобот йили охирида маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган ялпи тушуми миқдорига қараб белгиланадиган миқдорларда ундириб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Жарима миқдори*‎

Бир йилда маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотишдан олинган ялпи тушум миқдори (ҚҚС ҳам шу жумлага киради)**

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 50 баравари‎ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 500 баравари‎‎гача‎
Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 75 баравари‎‎ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 500 баравари‎‎дан 15 минг бараваригача‎
Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 100 баравари‎‎ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг15 минг бараваридан ортиқ
(7-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
* Жарима миқдорини аниқлашда энг кам ойлик иш ҳақининг жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилган санадаги миқдоридан фойдаланилади.
** Бюджетдан ташқари ва хайрия жамғармалари учун ялпи тушум деганда амалдаги тушумлар, шу жумладан аъзолик бадаллари тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
9. Тўланадиган жарималар тўлиқ миқдорда республика бюджетига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Солиқ органлари қуйидагилар:
мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектлар;
ҳар бир хўжалик юритувчи субъектлар бўйича аудиторлик текшируви ўтказган аудиторлик ташкилотини кўрсатиб ўтган ҳолда мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар;
мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаган хўжалик юритувчи субъектлар;
мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаган хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилган жарима санкциялари тўғрисида маълумотлар базасини олиб боради.
Давлат солиқ қўмитаси ҳар йили 20 февралгача ва 20 июлгача лицензия берувчи органга ушбу хўжалик юритувчи субъектлар ва уларга нисбатан ўтган йил ва жорий йилнинг биринчи ярми учун қўлланилган жарима санкциялари тўғрисида умумлашма ахборот тақдим этади. Бунда ҳар бир мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилган хўжалик юритувчи субъект бўйича мазкур текширувни олиб борган аудиторлик ташкилоти кўрсатиб ўтилади.
Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказмаган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жазо чораларини қўлламаганлиги учун солиқ органларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 июлдаги ПҚ-907-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 264-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига
3-ИЛОВА
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ва «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилаб беради.
2. Аудиторлик фаолияти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади, аудиторлик ташкилотларининг касб хизматлари кўрсатишлари бундан мустасно.
Аудиторлик фаолиятини лицензиялашни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — лицензияловчи орган деб аталади) амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудиторлик ташкилотининг аризасига кўра лицензия аудиторлик текширувларининг қуйидаги турларини амалга ошириш учун берилади:
фақат ўз ташаббусига кўра аудиторлик текширувларини амалга оширишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик субъектларини ўз ташаббусига кўра ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширишга, очиқ акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
барча хўжалик юритувчи субъектларни аудиторлик текширувларини амалга оширишга.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарорига мувофиқ учинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Лицензияловчи органнинг аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш, беришни рад этиш, унинг амал қилишини тугатиш, унинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки лицензиянинг амал қилишини тиклаш, шунингдек уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
II. Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза (мазкур Низомга 1-илова) тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
таъсис ҳужжатларининг нусхалари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
штатдаги аудиторларнинг, шу жумладан бухгалтерлик халқаро сертификатига эга бўлган аудиторларнинг, уларнинг ушбу Низомда белгиланган энг кам сонига мувофиқ бўлган штатдаги аудитор малака сертификатлари ҳамда бухгалтер халқаро сертификатларининг тасдиқланган нусхалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнат дафтарчаларининг нотариал тасдиқланган нусхалари ва асосий иш жойи бўйича штатдаги аудиторларни ушбу Низомда назарда тутилган штатдаги аудиторларнинг энг кам сонига тўғри келадиган миқдорда ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларнинг тасдиқланган нусхалари;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 июлдаги ПҚ-907-сонли қарори асосида тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 264-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг тегишли тури учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдордаги устав капиталининг тўлиқ шакллантирилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси;
(4-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банкнинг тўлов ҳужжати.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади. Аудиторлик ташкилотидан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Лицензия олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби
5. Лицензия олиш учун ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилади.
Аудиторлик ташкилоти ҳужжатларини кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати лицензия олиш учун ариза ва зарур ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 15 календарь кунни ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун (тўлов кунидаги) энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим тўланади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Аудиторлик ташкилоти ҳужжатларни кўриб чиқиш даврида берган аризасини қайтариб олган ҳолда йиғим қайтариб берилмайди.
IV. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади. Лицензия белгиланган намунадаги махсус бланкада расмийлаштирилади (мазкур Низомга 2-илова)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
8. Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида аудиторлик ташкилотига қарор қабул қилингандан сўнг уч кун мобайнида билдириш хати юбориши керак.
Лицензия бериш тўғрисидаги билдириш хати лицензия битими лойиҳаси илова қилинган ҳолда ёзма шаклда аудиторлик ташкилотига юборилади (топширилади), унда давлат божи тўланадиган банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатиб ўтилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Аудиторлик ташкилоти томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда ва лицензия битими имзолангандан сўнг лицензия берилади.
Лицензия берганлик учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Лицензиянинг асл нусхаси реестрга имзо қўйдирган ҳолда аудиторлик ташкилоти раҳбарига ёхуд бошқа шахсга белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида берилади. Лицензия нусхаси лицензияловчи органда белгиланган тартибда сақланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
11. Лицензияловчи орган аудиторлик ташкилоти томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганлиги, ҳужжатларда ишончсиз ёки чалкаш маълумотлар бўлганлиги, шунингдек, аудиторлик ташкилоти лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги сабабли аудиторлик ташкилотига лицензия берилишини рад этишга ҳақлидир.
Бошқа сабабларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши ва аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда юборилиши керак, унда рад этиш сабаблари ва аудиторлик ташкилоти кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатиб ўтилади. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
13. Лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этиш учун аудиторлик ташкилотига кўпи билан 15 кун муддат берилади.
Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан аудиторлик ташкилотининг барча зарур ҳужжатлар билан бирга аризаси олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида амалга оширилади. Аудиторлик ташкилотининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудиторлик ташкилоти аризасини такрорий кўриб чиқишда лицензия беришнинг ушбу лицензияни беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Аудиторлик ташкилотининг лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиш мақсадида берилган муддат тугагандан сўнг берилган лицензия бериш тўғрисидаги аризаси янгидан берилган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
V. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тартиби
(V бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-20-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Аудиторлик ташкилоти қайта тузилган, унинг номи ёки ўрни (почта манзили) ўзгарган ҳолларда, аудиторлик ташкилоти, ёхуд унинг ҳуқуқий вориси, қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда лицензияловчи органга қайта расмийлаштириладиган лицензияни ва тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беришлари шартдир.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжат лицензияловчи органга аудиторлик ташкилоти томонидан бевосита, ёхуд ҳужжатлар олинганлигини билдириб қўйиш шарти билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
22. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарор тегишли ариза олинган кундан бошлаб беш кун муддатда лицензияловчи орган томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига, аудиторлик ташкилотининг аризасига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда дубликат берилиши мумкин.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳолларда аудиторлик ташкилоти йўқотиб қўйилган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга, шунингдек, эълонни лицензияловчи органга тақдим этишга мажбурдир.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Лицензия қайта расмийлаштирилганлиги ёки дубликат берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
25. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар аудиторлик ташкилотига аудиторлик текширувини ўтказиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Аудиторлик ташкилотига нисбатан қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Қуйидагилар аудиторлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари, шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
лицензия олинаётганда мазкур Низомда назарда тутилган миқдорда тўлиқ шакллантирилган устав капиталига эга бўлиш;
фақат аудиторлик фаолиятини амалга ошириш;
фуқаролик масъулиятини суғурта қилиш полисига эга бўлиш;
аудитор томонидан аудиторлик фаолиятини фақат битта аудиторлик ташкилотида амалга ошириш;
штатда аудиторлар сонининг мазкур Низомда назарда тутилган миқдорда бўлиши;
лицензия турига мувофиқ штатдаги аудиторларда халқаро бухгалтер сертификатининг бўлиши;
аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган ахборотнинг сир сақланишини таъминлаш;
аудиторлик текширувлари ўтказиш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
аудиторлик ташкилоти раҳбари лавозимига фақат аудиторни тайинлаш;
аудиторлик ташкилоти раҳбарининг уч йилда бир маротаба лицензияловчи органда аттестациядан ўтиши;
аудиторлик фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилликни таъминлаш;
ишончли аудиторлик ҳисоботи тузиш ва аудиторлик хулосаси бериш;
аудиторлик ташкилотларида аудиторлар иш сифатининг ички стандартлари мавжудлиги;
ўз почта манзили ўзгаргани тўғрисида 10 кун муддатда лицензияловчи органни хабардор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни бир йилда бир марта белгиланган шаклда лицензияловчи органга тақдим этиш, шунингдек аудиторлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ахборотларни лицензияловчи орган талаби бўйича тақдим этиш.
(26-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
261. Қуйидагилар:
фақат ташаббускорлик асосида аудиторлик текширувларини амалга оширувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 1500 баравари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 2 нафар аудиторга эга бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
очиқ акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда ташаббускорлик асосида ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 3000 баравари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 4 нафар аудиторга, уларнинг камида биттаси бухгалтер халқаро сертификатига эга бўлиши;
(261-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувларини ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 5000 минг баравари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 6 нафар аудиторга, уларнинг иккитаси бухгалтер халқаро сертификатига эга бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг аудиторлик ташкилотига унинг штатидаги аудиторларнинг энг кам сонига нисбатан қўйилган талаби мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланган аудиторлик штати аудиторларнинг белгиланган энг кам сони билан тўлиқ тўлдирилишини назарда тутади.
Лицензия олингандан сўнг ушбу банд талабларига тўғри келмаган тақдирда аудиторлик ташкилоти номувофиқлик юзага келгандан бошлаб 5 кун давомида лицензия берувчи органни ёзма равишда хабардор қилади ҳамда кўрсатилган санадан бошлаб камида 3 ой муддатда юзага келган номувофиқликни бартараф этиши, ёки бошқа турдаги аудиторлик текширувини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олиш ёхуд белгиланган тартибда ўз фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Аудиторлик ташкилоти томонидан ушбу банднинг талабларига номувофиқлик бартараф этилгунга қадар аудиторлик текширувини ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни келтириб чиқаради.
(261-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 июлдаги ПҚ-907-сонли қарори асосида бешинчи-олтинчи хатбошилари билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 264-модда)
(261-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарорига мувофиқ киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
262. Аудиторлик ташкилоти устав капиталининг камида эллик фоизи муассислар (иштирокчилар)нинг пул маблағларидан, қолган қисми эса аудиторлик ташкилоти фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган моддий бойликлардан шакллантирилади.
(262-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 июлдаги ПҚ-907-сонли қарори киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 264-модда)
VII. Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш
27. Лицензияловчи орган аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензияловчи орган томонидан аудиторлик ташкилотларининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишини текшириш ҳар уч йилда камида бир марта амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга ёхуд ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисида судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
VIII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш, тиклаш ва бекор қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Лицензиянинг амал қилиши аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бузилганлиги аниқланган, шунингдек лицензияловчи органнинг аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилоти томонидан бажарилмаган тақдирда тўхтатиб турилиши мумкин.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори у қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай ёзма шаклда аудиторлик ташкилотига етказилади. Суднинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Лицензияловчи орган ёки суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун аудиторлик ташкилотига муддат белгилайди. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
30. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган даврда аудиторлик ташкилоти томонидан фаолиятни амалга ошириш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни аудиторлик ташкилоти томонидан бартараф этишда лицензияловчи орган ёки лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган суд кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Башарти аудиторлик ташкилоти кўрсатиб ўтилган ҳолатларни белгиланган муддатда бартараф этмаган бўлса, лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида судга мурожаат қилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда ҳам тўхтатилади:
аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
аудиторлик ташкилоти тугатилганда;
аудиторлик ташкилотининг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тўхтатилганда, у қайта ўзгартирилган ҳоллардан ташқари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар аудиторлик ташкилоти томонидан лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этилмаганда;
лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганда.
Лицензиянинг амал қилишини ушбу банднинг бешинчи—еттинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда тўхтатиш суд қарорига кўра, бошқа ҳолларда эса — лицензияловчи органнинг қарорига кўра амалга оширилади.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда, асосли сабаби кўрсатилган ҳолда, у қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Лицензия унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор аудиторлик ташкилоти томонидан олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида лицензияловчи органга ва йўқ қилиш учун қайтарилади.
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
34. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:
фаолиятнинг аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа турларини амалга ошириш;
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда мустақилликни таъминламаслик;
ишончсиз ёхуд шак-шубҳасиз ёлғон аудиторлик хулосаси тузиш;
аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган махфий ахборотни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиторлик текширувларни ўтказишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекланишларга риоя қилмаслик;
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда фуқаролик масъулияти суғурта полисининг йўқлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини лицензияловчи органнинг текширувларидан бўйин товлаш.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарорига мувофиқ олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
35. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
аудиторлик ташкилоти лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилса;
лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
агар аудиторлик ташкилоти лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдириш хати юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой давомида лицензияловчи органга давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этмаган бўлса, ёхуд лицензия битимини тасдиқламаган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензияни ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолда бекор қилиш суд тартибида, бошқа ҳолларда эса лицензияловчи органнинг қарорига кўра амалга оширилади.
(35-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
(36-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг бекор қилиш тўғрисидаги қарор аудиторлик ташкилоти томонидан олинган кундан бошлаб лицензия ўн кун давомида лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензия берилган санадан бошлаб амал қилади.
Лицензия бекор қилинган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, янгилаш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
IX. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг реестрини юритиш
38. Лицензияловчи орган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатиб ўтилган бўлиши керак:
аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг жойлашган ўрни (почта манзили);
телефон (факс) рақами;
ҳисоб-китоб рақами;
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
муассисларнинг устав сармоясидаги улушлари тўғрисидаги ахборот;
ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда аудитор малака сертификатининг санаси, унинг тартиб рақами, шунингдек, аудиторлар ташкилотида ишловчиларнинг малака сертификатларининг тартиб рақамлари ва саналари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензия берилган сана ва унинг тартиб рақами;
(38-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензияларнинг амалда бўлишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, тиклаш ва бекор қилиш асослари ва саналари;
(38-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензияларни қайта расмийлаштириш ва дубликатлар бериш асослари ва саналари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
X. Лицензияловчи органнинг қарорлари устидан шикоят қилиш
43. Лицензияловчи органнинг қарори устидан аудиторлик ташкилоти томонидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
_______________________________(аудиторлик текширувининг тури) ни ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун ‎
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
ариза
1. Ариза берувчининг номи _____________________________________________ ‎
2. Почта манзили ______________________________________________________‎
Телефон _________, телефакс ___________, солиқ тўловчининг индентификация
‎рақами ____________ ‎
Банк реквизитлари _____________________________________________________‎
3. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ‎
3.1. ‎
3.2. ‎
ва бошқалар.

М. Ў. ‎‎

Раҳбарнинг имзоси‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

НАМУНА‎‎


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун
‎‎ЛИЦЕНЗИЯ

Серия _________

№ ________

Тошкент шаҳри‎

200__ йил «____» ____________ ‎

‎‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 200__ йил «___» ____________даги______ -сон буйруғига мувофиқ _____________________________________________________________
‎‎_____________________________________________________________
‎(аудиторлик ташкилотининг номи)

_____________________________________________________________
‎(аудиторлик ташкилотининг почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами)‎

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ______________________________

(аудиторлик текширувининг тури)


‎аудиторлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.

Ваколатли шахснинг имзоси
‎М.Ў
‎‎

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 йил, 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги Низомда:
еттинчи хат бошидан кейин қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:
«аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия битимларида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилиш»;
ўнинчи ва ўн биринчи хат бошидаги «ва ташқи иқтисодий» сўзлари «аудиторлик ва ташқи иқтисодий» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 9-банд ўн олтинчи хат бошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни, шунингдек аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия битимларида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилади;
даъвогарларга аудитор малака сертификатини олишлари учун малака талабларини белгилайди;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси билан келишган ҳолда аудиторлар малака сертификатини олиши учун ўқитиш дастурларини ва малака имтиҳонлари топшириш тартибини тасдиқлайди;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси иштирокида аудитор малака сертификатини олиш ҳуқуқини берувчи малака имтиҳонини ўтказади;
аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензиялар беради, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туради, тўхтатиб қўяди ва уларни бекор қилади, шунингдек бу маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;
аудиторнинг малака сертификатини беради, уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўяди ва уларни бекор қилади;
малака сертификатига эга бўлган аудиторларнинг реестрини ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари ҳисобини юритади»;
в) 10-банд ўн олтинчи хат бошидан кейин қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:
«аудиторлик ташкилотларида лицензия битимларида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини текшириш»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Молиявий назоратни мустаҳкамлаш ва хўжалик фаолиятига молиявий назоратнинг аудиторлик шаклларини жорий этиш тўғрисида» 1993 йил 3 майдаги 198-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 23-модда) билан тасдиқланган Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низом II бўлимининг аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия беришга доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.