1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.02.00 Давлат чегараларини қўриқлаш]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари;
3.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Давлат чегарасини муҳофаза қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОВАРЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ ЎТИЛИШИНИ БАРТАРАФ ЭТИШГА ДОИР ФАОЛИЯТНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Товарлар ва бойликларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишда чегара хизматлари ва божхона органларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, намуна кўрсатган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг моддий рағбатлантирилишини таъминлаш, шунингдек чегара ва божхона постларининг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.04.00.00 Ҳудуд / 19.04.03.00 Чегара масалалари]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига Давлат хавфсизлик хизмати ҳузурида бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва товарларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали қонуний олиб ўтилишини таъминловчи ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил қилишга рухсат этилсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган бюджетдан ташқари ягона Жамғарма маблағларидан Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ҳамда божхона органларининг товарлар ва мол-мулкнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишда бевосита қатнашувчи ҳарбий хизматчилари ва ходимларини рағбатлантиришда, Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ҳарбий хизматчиларининг ипотека кредити бўйича дастлабки бадални тўлашида, шунингдек божхона ва чегара постларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда мақсадли фойдаланилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 январдаги 11-сон қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 14-модда)
2. 2004 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши натижасида божхона органлари ва чегарачилар томонидан олиб қўйилган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ёки бошқа бойликларни сотишдан олинган маблағларни тақсимлашнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
16 фоизи — бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва товарларнинг чегара орқали қонуний олиб ўтилишини таъминловчи ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига;
8 фоизи — Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига.
(2-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
3. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра давлат даромадига ўтказилган товарларни сотиш умумий суммасидан кўрсатиб ўтилган бюджетдан ташқари ягона Жамғармага тушадиган маблағлар тенг улушларда қайта тақсимланади:
Давлат божхона қўмитасига — 8 фоиз ҳамда тегишли субҳисоб рақамларига ўтказилади.
(3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.02.00 Давлат чегараларини қўриқлаш]
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2004 йил 1 ноябргача бўлган муддатда бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва товарларнинг чегара орқали қонуний олиб ўтилишини таъминловчи ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига маблағларни ўтказиш, уларни қайта тақсимлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 25 октябрь,
498-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 455-модда; 2009 й., 3-сон, 14-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; 23.05.2020 й., 09/20/315/0642-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)