1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
3.Табиий ресурслар / Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, ўрмон маҳсулотлари ҳажмини кўпайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 апрель,
282-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 апрелдаги 282-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағлардан, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
иккинчи хатбошига «агар ҳуқуқни бузиш» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирмайдиган» сўзлари қўшилсин;
«Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига:
маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар ундиришдан, шунингдек, давлат ўрмон фонди ерларида ёввойи ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш ёки урчитиш учун уларни тутишга рухсатномалар беришдан олинган маблағлар — мансублиги ва ёввойи ҳайвонларни тутиш жойи бўйича ҳуқуқбузарлик содир этилган хўжаликнинг ҳисоб рақамига — 100 фоиз.
Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундиришдан олинган маблағларнинг:
50 фоизи Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисоб рақамига;
50 фоизи қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирадиган ўрмон, ўрмон-овчилик, ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари, қўриқхоналар, биосфера резерватлари, миллий табиат боғларини, шунингдек, илмий-тажриба станцияларини ривожлантириш жамғармаларининг ҳисоб рақамларига тақсимланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«б) ўрмон фонди ерларидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни қоплаш учун ундириладиган маблағларнинг 50 фоизи;»;
«в» кичик банддаги «(миллий табиат боғлари, биорезерватлар, ов хўжаликлари)» сўзлари «(ўрмон фонди ерларида ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни амалга оширишда дарахтлар ва буталар кесилганлиги, шунингдек, ўсимлик қопламаси шикастланганлиги учун)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«т) давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликларини, шунингдек, «Шифобахш» доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш марказини бошқаришнинг бюджетдан ташқари қисмини молиялаштириш ва сақлаб туриш».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2018 й., 09/18/282/1055-сон)