toggle_night_mode
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Қамчиқ» давони орқали автомобиль транспортида юк ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
«Қамчиқ» довонидан юк ташиш барқарорлигини таъминлаш ва автомобиль транспорти соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, республикада юк автотранспорт воситалари паркини янгилаш суръатлари ҳамда «Қамчиқ» довони орқали автомобилда ташишларни амалга оширадиган ташувчилар ва автотранспорт воситалари хизматлари бозорини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ишлаб чиқарилганига 20 йилдан ортиқ вақт ўтган юк автомобиллари ва шатакчи автомобилларда «Қамчиқ» довонидан юк ташишни тақиқлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой ичида ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожоновга юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 апрель,
268-сон