Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6 ва 5-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2633, 2014 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 601-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 2-бандининг
иккинчи ва
учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«адлия органлари — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;
рўйхатга олувчи органлар — Давлат хизматлари марказлари;».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.