Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 30 мартдаги ВП/04-01-32-08/397-сон Хорижий валютадаги ҳисобварақларида маблағлари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бюджет олдидаги мажбуриятларини бажариш
тартибини (рўйхат рақами 753, 1999 йил 21 июнь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш масаласи юзасидан хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Хорижий валютадаги ҳисобварақларида маблағлари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бюджет олдидаги мажбуриятларини бажариш
тартиби (рўйхат рақами 753, 1999 йил 21 июнь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу буйруқни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.