ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ТАЛАБАЛАРИГА СТИПЕНДИЯЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сонли «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Талабаларнинг касб билимларини чуқур эгаллашларини рағбатлантириш ва ўзлаштиришини ошириш, мутахассислар тайёрлаш сифатини янада яхшилаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, олий ўқув юртларида стипендия тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2001 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат грантлари бўйича ва тўлов-контракт асосида ўқитишнинг кундузги шаклида таълим олаётган олий ўқув юртларининг барча талабаларини (хорижий мамлакатлар талабаларидан ташқари) стипендия билан таъминлаш жорий этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, олий ўқув юртларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар тўлов-контракт шаклида ўқитишнинг қиймати миқдорига ҳар ойда тўланадиган стипендия миқдорини албатта киритсинлар.
2. 2001 йил 1 сентябрдан бошлаб олий ўқув юртлари талабалари учун стипендияларнинг базавий миқдорлари иловага мувофиқ белгилансин, талабаларнинг ўзлаштиришига қараб стипендияларга қуйидаги табақалаштирилган коэффициентлар жорий этилсин:
рейтинг бўйича энг юқори баллар (86 — 100 балл) — 1,0;
рейтинг бўйича юқори баллар (71 — 85 балл) — 0,75;
рейтинг бўйича ўртача баллар (55 — 70 балл) — 0,5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси ва Беруний, Ибн Сино, Навоий ва Улуғбек номидаги Давлат стипендиялари олувчи талабаларга стипендиялар тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
4. Мазкур қарорнинг амал қилиши Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 253-сон қарорининг 2-бандининг тўртинчи хатбошида кўрсатилган ўқув юртлари ўқувчиларига жорий этилсин, бунда ўқувчилар ва талабалар стипендиялари миқдорларининг илгари амалда бўлган нисбати сақлаб қолинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли таълим муассасаларининг 2001 йил учун харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 17 август,
344-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 августдаги 344-сон қарорига ИЛОВА
Олий ўқув юртлари талабалари стипендияларининг базавий миқдорлари
Олий ўқув юртларида математика, амалий математика, информатика, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалар
10230
9.
Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга стипендия белгиланганга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда назарда тутилади
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 ноябрдаги 385-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 21-сон, 169-модда)